Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Месси яна Левандовскини ортда қолдириши мумкин. “The Best” совринига аслида ким муносиб?

Душанба куни Цюрихда тантанали кеча бўлиб ўтади, унда ФИФА бир неча номинациялар бўйича мукофотларни топширади. Энг қизиқарлиси – “йилнинг энг яхши футболчиси”га бериладиган мукофот. “Stadion.uz” мазкур мукофотни ким қўлга киритишини тахмин қилишга ҳаракат қилиб кўради.

 

Мукофотга ким лойиқ?

ФИФАнинг энг яхши футболчиси совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатидан учта футболчи жой олган - Лионель Месси, Роберт Левандовски ва Муҳаммад Салоҳ. Асосий кураш аргентиналик ва поляк ўртасида кечиши аниқ. Кузда улар “France Football” журнали томонидан тақдим этилган “Олтин тўп” учун кураш олиб боришди. Журналистларнинг овоз бериш натижаларига кўра, Месси биринчи мукофотга эга чиқди. Аргентиналик футболчи фаолиятидаги еттинчи “Олтин тўп”га лойиқ кўрилиши мутахассислар ва мухлислар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Кўпчилик Левандовски мукофотга кўпроқ лойиқ эканлигига айтишди ва гапиришда давом этмоқда, аммо ...

Мезонлар ва қоидалар қандай?

Муаммони тўлиқ тушуниш учун биз ФИФА расмий веб-сайтига ўтамиз ва овоз бериш мезонлари ва қоидалари оқ ва қора рангда тасвирланган файлни очамиз. Муҳим жиҳати шундаки, мукофот 2021 йил доирасида эмас, балки мавсум доирасида – 2020 йил 8-октабрдан 2021 йил 7 августгача эришилган ютуқлар учун топширилади. Аввалроқ, ФИФА Европа мавсумининг анъанавий вақтини – июлдан июлгача қўллаган эди, бироқ пандемия бошланиши билан мавсум вақти вақтинча ўзгарди ва вазият ўзгариб кетди. Бир йил олдин, Роберт Левандовски ишончли тарзда совринни қўлга киритганида, ФИФА 2019 йилнинг июлидан 2020 йилнинг октябригача бўлган давр учун мукофотни тақдим этган эди. Ҳозирда, ФИФА яна мавсум вақтига эътибор қаратмоқда.

Кўрсатилган саналар шуни кўрсатадики, Лионель Мессининг ПСЖдаги натижалари умуман ҳисобга олинмайди.

Биз кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилдик. Мукофот нима учун? Биз ФИФА веб-сайтига мур янаожаат қиламиз: “Мукофот ўйинчининг натижалари ва унинг майдондаги ва ундан ташқаридаги умумий хатти-ҳаракатлари асосида берилади”.

Овоз беришда кимлар иштирок этади? Ҳакамлар ҳайъати тўрт гуруҳдан иборат: терма жамоаларнинг ҳозирги мураббийлари, терма жамоаларнинг амалдаги сардорлари, эксперт журналистлар, ФИФА сайтидаги мухлислар. Овоз беришда фақат битта чеклов бор - сардорлар ўзлари учун овоз беришлари мумкин эмас. Яъни, Роберт Левандовски ва Лионель Месси ўзларини кучли учликка кирита олмайди.

 

Совринни ким олади?

Энди келинг, энг яхши уч финалчининг 2020 йил 8-октабрдан 2021 йил 7 августигача бўлган натижаларини кўриб чиқамиз.

Муҳаммад Салоҳ: “Ливерпуль” таркибида 51 ўйинда 31 гол ва 6 голли узатма, Миср терма жамоаси сафида 2 ўйинда 2 гол. Белгиланган давр мобайнида 53 та ўйинда умуман огоҳлантири ва қизил карточка олмаган.

 

Роберт Левандовски: “Бавария” таркибида 40 ўйинда 48 гол ва 9 голли узатма, Бундеслиганинг энг яхши тўпурари, Польша терма жамаси сафида 10 ўйинда 8 гол ва 2 голли пас, 50 ўйинда 5 сариқ карточка олган.

“Бавария” Германия чемпионлигини қўлга киритди, Польша терма жамоаси Евро-2020 гуруҳ босқичидан чиқа олмади.

 

Лионель Месси: “Барселона” сафида 47 ўйинда 38 гол ва 14 голли узатма, Лиганинг энг яхши тўпурари, Аргентина терма жамоаси таркибида 13 ўйинда 6 гол ва 5 голли узатма, Америка кубогининг энг яхши футболчиси (турнирнинг энг яхши тўпурарларидан бири) ( Турнирнинг энг яхши ассистенти Луис Диас билан 4 та), белгиланган даврда 60 та ўйинда 6 та сариқ ва 1 та тўғридан-тўғри қизил карточка.

“Барселона” Испания кубогини, Аргентина Америка кубогини қўлга киритди.Кўриб турганингиздек, объектив равишда соврин Лионель Мессига берилиши керак. Асосий аргумент Америка кубоги бўлиб, у ерда ҳужумчи финалда ўзини кўрсата олмаган бўлса-да, турнирнинг энг яхши футболчиси бўлди. Қитъа футбол форумлари, турли даражадаги бўлишига қарамай, одатда бундай овоз беришда тенг қийматли ҳисобланади.

Лекин, яна шуни унутмаслигимиз керакки, биз овоз бериш ҳақида гапирамиз, яъни турли хил мухлислик чегаралари ҳам бор. Келинг, шунинг учун бу қандай якун топишини кузатамиз.

 

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 15.01.2022 18:33. Ўқилди: 6367 марта. Фикрлар: 50 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.