Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роберт Левандовски: «Такрорий ғалаба кўп нарсани англатади, албатта»

Польша миллий жа-моа­си ва «Бавария» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски яна бир бора ФИФА талқини бўйича жаҳоннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Алоҳида таъкидлаш керак, Левагол бу билан 2020 йилги мақомини сақлаб қолди. The Best FIFA Football Awards совринининг 6 йиллик тарихига назар ташласак, Робертгача фақат португалиялик Криштиану Роналду кетма-кет 2 марта (2016 ва 2017 йилларда) лауреат бўлганди.

- Роберт, қаторасига иккинчи йил дунёнинг энг яхши футболчиси мақомини олдингиз. Қайси ғалаба кўпроқ ҳиссиёт уйғотганини айта оласизми?

- Дабдурустдан жавоб беришим қийин. Ҳар икки ҳолат ҳам ақл бовар қилмас туйғулар бағишлагани - айни ҳақиқат. Тўғри, ҳар нарсанинг биринчиси аҳамиятлироқ, лекин қаторасига иккинчи марта ғалаба қозониш шахсан мен учун кўп нарсани англатади. Ўйлайманки, сўнгги йилларда фаолиятим ва ҳаракатим тўғри йўналишда ривожланди. Индивидуал мукофот олиш ҳамиша ёқимли, барибир. Зеро, менга берилган соврин жамоамники ҳам. Оддий айтганда, менинг ютуғим - жамоамники. Бундан фахрланаман, албатта. Биринчи нав­батда, барча клубдошларимга раҳмат айтишим керак. Чунки муваффақиятимда уларнинг ўрни беқиёс. Шунингдек, сўровда менга овоз берган барча-барчадан миннатдорман, яна бутун дунёдаги мухлисларга ҳам салом йўллашим жоиз. Ахир ҳаммаси айнан мухлислар учун. Шундай экан, бу совринни ҳам уларга бағишлайман.

- Мана, Бундеслигада Герд Мюллернинг 1972 йилдан буён сақланиб келган рекордини ҳам янгиладингиз...

- Герднинг ўзи бунга гувоҳ бўлмаганидан афсусдаман. Очиғи, унинг ақл бовар қилмас рекордини янгилаш мумкинлигини хаёлимга ҳам келтирмагандим. «Аугсбург»га қарши кечган ўйиннинг сўнгги дақиқасида урилган ўша 41-гол лаҳзаси худди Голливуд фильмларидагидек бўлди. Яширмайман, ўзимни жаҳон футболининг шундай улкан афсонаси билан таққослашим жуда муҳим. Табиийки, Мюллернинг натижаси менга мақсад ва мотивация берди. Умуман, бундай рекордлардан фақат фахр­ланиш керак.

- 2022 йил тақвимидаги вазифаларингиз қаторида Қатар-2022 мундиалига йўл олиш ҳам бор. Хўш, Польша миллий жамоаси ЖЧда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга кирита оладими? «Плей-офф» ўйинлари осон эмас, тўғрими?

- Албатта, осон бўлмайди, лекин биз «плей-офф» бос­қичи синовларига тайёрмиз. Ўйлайманки, жамоамиз яхши ҳолатда. Тўғри, рақиб ҳам ажойиб ўйинчиларга эга. Нима бўлишидан қатъий назар, мақсад ўзгармайди - жаҳон чемпионатида қатнашишимиз шарт. Демак, ўз салоҳиятимизга ишонган ҳолда, яхши тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки, «плей-офф» баҳс­ларига энг юқори даражада тайёр бўламан ва боримни бераман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 25.01.2022 20:30. Ўқилди: 1773 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.