Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Никлас Зюле ёлғиз эмас. “Бавария”дан “Боруссия Дортмунд”га ўтган футболчилар

7-феврал, душанба куни Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Бавария”  ҳимоячиси Никлас Зюле билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Немис футболчиси ёзда текинга “асаларилар” лагерига кўчиб ўтади.

Ростини айтсак, “Бавария” ҳар томонлама “Боруссия”дан машҳурроқ, Мюнхен жамоасида Дортмунд клубидан кўра кубокни ютиш имконияти анча юқори. Бироқ, Зюлени бу ташвишлантирмади. У “асаларилар” билан шартнома имзолади ва 1 июлдан расман “сариқ-қоралар” футболчисига айланади.

Бу “Бавария” футболчисининг “Боруссия”га ўтган биринчи ўйинчиси эмас. Қолаверса, кўплаб мухлис ва мутахассислар Мюнхендан Дортмундга футболчи келишини эмас, балки “Боруссия” ўйинчиларининг “Бавария”га ўтишига кўпроқ гувоҳ бўлган.  

Аммо, бу Зюленинг ҳолатидагидек воқеа олдин бўлмаган дегани эмас. Шу сабаб, “Бавария”ни “Боруссия”га алмаштирган футболчилар ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик

 

Михаэль Румменигге (1988 йилда амалга оширилган трансфер)

Ҳа, ҳа, булар шунчаки фамилиядош эмас, Михаэль Румменигге ҳақиқатан ҳам “Бавария” ва Германия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси, 1980 йилда Европа чемпиони бўлган ва икки марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган Карл-Хайнц Руммениггенинг укаси ҳисобланади.

Михаэлнинг карьераси акасиники каби эмас, лекин у немис футболи тарихида ўз номини қолдиришни уддалаган. Шундай қилиб, 1988 йилда Румменигге “Бавария”дан “Боруссия Д”га кўчиб ўтган бўлиб, ушбу клублар орасидаги илк трансферга айланган.

У шу мавсумдаёқ “асаларилар” етакчисига айланди ва биринчи мавсумида Михаэль “Боруссия”га Германия кубогини ютишда ёрдам берди. Эътиборли томони, бу Дортмунд клубининг 1960 йилдан кейин қўлга киритган илк совринидир.

 

Юрген Вегманн (1989)

Румменигге трансферидан бир йил ўтиб “Бавария”нинг яна бир футболчиси Юрген Вегманн “Боруссия” сафига келиб қўшилди. Унинг трансфери қандайдир тарзда мюнхенликлар ўйинига салбий таъсир қилди деб бўлмайди. “Бавария” клубида Юрген ротация ўйинчиси бўлган ва бошқа жамоага ўтиши Бундеслига мухлислари орасида шов-шувларга сабаб бўлмаган.

Вегманн 1993 йилгача “Боруссия” таркибида ўйнади. У жамоага Германия Суперкубогида ғалаба қозониш ва УЕФА кубоги финалига чиқишга ёрдам берган.

 

Кристиан Нерлингер  (1998)

Нерлингер “Бавария” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва “қизиллар”нинг асосий жамоасида 20 ёшида дебют қилган. Умуман олганда, Кристиан “Бавария” сафида 156 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урган.

1998 йилда “Боруссия” Нерлингерга воз кечиб бўлмас даражадаги шартнома таклиф қилди ва футболчи ўйлаб ўтирмасдан “асаларилар” таклифини қабул қилди. Хўш? Ўшанда Крис “Бавария”нинг асосий ўйинчиси эдими?  Йўқ.

Эътиборлиси, Нерлингер асли дортмундлик футболчи ҳисобланади. Шу боисдан ҳам унинг “Боруссия”га  ўтиши кўпчилик мухлислар томонидан уйга қайтиш сифатида қабул қилинди.

 

Матс Ҳуммельс (2009, 2019)

Ҳуммельс - “Бавария”дан “Боруссия”га икки марта ўтган рўйхатдаги ягона футболчи.

Матс биринчи марта 2009 йилда “Боруссия”нинг тўлақонли футболчисига айланди. Чунки, “асаларилар” бир йил аввал Хуммельсни ижарага олган эди ва бу ижара шунчалик муваффақиятли бўлдики, Юрген Клопп шахсан “Боруссия” раҳбариятидан футболчи билан тўлақонли шартнома имзолашни талаб қилди. “Бавария” ўз футболчисини қўйиб юборишга тайёр эди. Сабаби, улар Матснинг салоҳиятига унчалик ҳам ишонишмади, қолаверса футболчининг ўзи ҳам Дортмундда қолишни хоҳлади. Натижада “Бавария” ёш ҳимоячи ортидан 4,5 миллион евро ишлаб олди.

Ҳуммельс иккинчи марта 2019 йилда “Бавария”ни “Боруссия”га алмаштирган. Бундан уч йил аввал мюнхенликлар ҳимоячи учун 35 миллион евро тўлаган ва уни қайта сотиб олган эди. Аммо, 2018/19 йилги мавсумда Хуммельснинг ўйинида пасайиш бошланди. Бундан ташқари, тез-тез жароҳатлар билан боғлиқ муаммога ҳам дуч келди.

“Боруссия” эса ўз навбатида ўша пайтда ҳимоя марказини мустаҳкамлай оладиган футболчи қидираётган эди. “Асаларилар” бошлиқлари эски дўстини ортга қайтаришга ҳаракат бошлади ва  бу учун 30 миллион евро тўлаб берди.

 

Себастьян Роде (2016)

Роде 2014-йилда “Бавария”га “Айнтрахт”дан ўтган ва “қизиллар” сафида икки мавсум ўйнаган эди. Уни ўша пайтда Мюнхен клубининг асосий ўйинчиси деб бўлмасди. Лекин шу билан бирга Себастьянни захира ўйинчиси деб аташ ҳам тўғри эмас.

2016 йилнинг ёзида яримҳимоячи “Боруссия”га ўтди. Роде Дортмундга кўчиб ўтиш, унинг карьерасини янада ривожлантиришга ёрдам беришига ишонди. Сабаби, “Бавария” каби катта клубларда “йўқолиб” қолган ва “Боруссия”га ўтганидан кейин “ўзини топишга” эришган футболчилар етарлича топилади.  

Аммо, бу сафар нимадир нотўғри бўлган кўринади, трансфер муваффақиятсиз якунланди. Уч мавсумда Роде “асаларилар” сафида бор-йўғи 14 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.

Марио Гётце (2016)

Германиянинг “Олтин боласи” жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишдан бир йил олдин “Бавария” футболчисига айланганди. Аммо Мюнхен клубида Гётце Дортмунддаги каби ўйин кўрсата олмади. Шундан кейин, Пеп Гвардиола ёш яримҳимоячига унчалик ишонч билдирмай қўйди.

Натижада Марио “Боруссия”га қайтди. Қолаверса, “сариқ-қоралар” бундай “тескари” трансферда яхшигина пул ишлаб олишганини ҳам таъкидлаш жоиз. 2013 йилда мюнхенликлар бунинг учун 37 миллион евро тўлаган, 2016 йилда эса 22 га сотишган. Шунчаки...

 

 Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 08.02.2022 19:31. Ўқилди: 3081 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.