Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Барселона», «Бавария» ва «Реал». Дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Кристенсеннинг янги манзили қаер?

Бирор футболчининг шартномаси якунланиши - потенциал харидорлар ва янги шартномалар бўйича музокаралар ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлади. Ҳозирда «Челси» футболчиси Андреас Кристенсен ёзгача шундай тахминлар ичида бўлади.

Дания терма жамоаси сафида ажойиб ўйинлар намойиш этган Андреас ҳақидаги миш-мишлар деярли ҳар куни ОАВ орқали хабар қилинмоқда. «Аристократлар»нинг марказий ҳимоячиси трансфер ҳақидаги хабарлар салкам 1 йилдан бери бор, харидорлар эса ўша-ўша жамоалар.

Данияликнинг шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида якунига етади. Янги битим бўйича музокаралар тўхтаб қолган ва шу сабаб унинг ёзда бошқа жамоага ўтиши ҳақида миш-мишлар кўпайиб кетган.

Матбуот хабарига кўра, Кристенсен «Челси»га бўлган ҳурмат туфайли Премьер-лига клубларига ўтмоқчи эмас. «Кўклар» сафида 2012 йилдан бери ўйнаб келаётган футболчи АПЛдаги «Челси»нинг рақибларини кучайтиришни истамаяпти.

«Барселона»

Энг янгисидан бошлайлик - «Челси» раҳбарияти Андреаснинг Каталония клубига ўтишига ишонмоқда. Журналист Флориан Плеттенбергнинг таъкидлашича, бу раҳбарият ва ечиниш хонасида ҳам муҳокама бўлган. Шу сабаб футболчи «Челси» билан шартнома узайтириши даргумон.

Ўз навбатида, Кристенсен атрофида «Бавария»га ўтиш ҳақида хабарлар ҳам бор, аммо айни дамда футболчининг ўзи «Барселона»га ўтишни истамоқда.

Каталонияликлар Эрлинг Холанднинг трансфери учун маблағ тежашмоқчи. Кристенсен эса улар учун айни муддоа. Чунки, у испан клубига эркин агент сифатида ўтиши мумкин.

«Бавария»

Немис матбуотининг таъкидлашича, Андреаснинг вакиллари Мюнхен клуби раҳбарияти билан бир неча маротаба музокара ўтказган. Ҳозирда футболчи якуний қарорни қабул қилгани йўқ.

«Челси» билан музокаралар маош туфайли тўхтаб қолди. Кристенсен йилига 10-12 миллион евро олмоқчи, лондонликларни бу суммани тўламоқчи эмас. Томас Тухель клуб раҳбариятида футболчи билан шартнома узайтиришни талаб қилмоқда. Аммо...

«Бавария» Никлас Зюленинг ёзда кетиши туфайли данияликнинг трансферини амалга оширмоқчи. Аммо бу келишувнинг амалга ошиш эҳтимоли  жуда паст.

«Милан»

Бу шартномага «россонерилар» бош мураббийи қизиқиш билдирган. Тахминларга кўра, Милан клуби Кристенсеннинг агенти билан боғланиб, январь ойидаги трансфер ойнасига футболчи билан келишувга эришишга ҳаракат қилиб кўрган. Сабаби, ўша пайтда «Милан» жароҳат олган Симон Кьерга ўринбосар қидираётган эди, Аммо, Кьер ёзгача жароҳатдан тузалади ва сафга қайтиши кутилмоқда.

«Реал»

Мадрид клуби ўтган йилнинг куз ойларида Андреасга жиддий тарзда қизиқиш билдирди. Клуб Варан ва Рамос билан хайрлашди ва уларнинг ўрнини тўлдириш керак эди. Жамоага ёзда Алаба келган, аммо мадридликлар раҳбарияти Милитао салоҳиятига унчалик ишонч билдирмаган. Шу сабаб «Реал» Кристенсенга қизиқиш билдирган эди.

Таъкидланишича, мадридликлар Кристенсенга ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг тўлашга тайёр бўлган. Ҳозир даниялик «Челси»да 100 минг фунт маош олади. Ҳозирда ҳам «қаймоқранглилар» бизнинг қаҳрамонимизни ўз сафига қўшиб оладими, ёки йўқми бу номаълум. Чунки «қироллик клуби» футболчиси Эдер Милитао ажойиб ўйин намойиш этмоқда.

 

Бизнинг тахминлар...

Афтидан, Андреасда ҳозирда учта вариант бор. Биринчиси, «Челси» билан янги шартнома имзолаш. «Челси» Кристенсен ва унинг агентлари сўраган пулни тўлай оладими ёки йўқми, бу номаълумлигича қолмоқда.  

Иккинчи вариант - «Барселона». Молиявий аҳволи оғир бўлган каталонияликлар, эркин агент сифатида сайёрамизнинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирини қўлга киритишдан хафа бўлмаса керак. Ҳозирда «Барса»да рақобатлашиш 10 йил олдингига қараганда анча осон, аммо Хави бошчилигидаги клубда ўйнаб кета оладим ёки йўқми, бу аниқ эмас.

Учинчи ўринда «Бавария». Кристенсеннинг Мюнхен жамоасига ўтиши ҳақидаги маълумотларни 100 % тўғри деб бўлмайди. Чунки бундай хабарларни миш-мишларга асосланган ОАВлар тарқатмоқда. «Бавария» клубининг одатдаги услуби 20-22 ёшда футболчиларни ўз сафига қўшиб олиб, ушбу футболчиларнинг ўйинларини ривожлантириш ва уларни катта миқдордаги пулга сотиб юборишдир. Аммо Зюленинг кетиши, немис грандининг режаларини бузиб юбориши мумкин.  

Сўнгги икки мавсумда Кристенсеннинг ўйинларида сезиларли ўсиш бўлди. WhoScored  нашри уни камдан-кам ҳолларда 6,5 дан паст баҳолайди. Кўпинча, 7 дан кўпроқ балл олади. Футболчи узатган пасслар бир ўйин давомида ўртача 89-90% аниқликни ташкил қилади. Ҳавода ғалаба қозониш бўйича ҳам дунёнинг етакчи марказий ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Жароҳатларга мойиллиги паст, у 2019/20 йилги мавсумдан бери жароҳат сабаб 6 та ўйинни ўтказиб юборган.

Андреас - сифатли футболчи. Ҳар қандай мураббий уни ўз жамоасида кўришни ҳоҳлайди ва бу клуб тез орада маълум бўлади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 27.02.2022 13:03. Ўқилди: 3183 марта. Фикрлар: 5 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.