Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Уруш, номинг ўчсин жаҳонда!

Шанба куни Европанинг барча кучли лигаларидаги (АПЛ, Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1) ўйинлар олдидан ўзига хос акциялар ўтказилди.

Жумладан, «Манчестер Сити» футболчилари «Эвертон»га қарши ўйинга «No War» либосида майдонга чиқишди. Қуйида бутун Европа бўйлаб оммалашиб бораётган бу каби ҳолатларни фото шаклида эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Эвертон» футболчилари эса Украина байроқларини елкаларига илган ҳолда майдонга чиқди.

Баҳс старти олдидан иккала рақиблар — Александр Зинченко ва Виталий Миколенконинг ўзаро муносабати мухлисларга эмоцияларга бой сонияларни тақдим этди. Энг қизиғи, ҳар иккала футболчи ҳам кеча майдонга тушмади.

«Манчестер Юнайтед» ва «Уотфорд» Ральф Рангник бошчилигида махсус баннер кўтарганча суратга тушишди. Унда олти тилда «тинчлик» сўзи ифодаланган эди. Тинч океанининг белгиси бўлган кўк ранг ўз ўрнида тинчликнинг ҳам халқаро рамзи ҳисобланади.

«Кристал Пэлас» эса Украинани қўллаб-қувватлаб чиқди.

«Астон Вилла» аъзоси Мэтти Кэш голдан сўнг Киевнинг «Динамо» жамоаси ҳимоячиси Томаш Кендзёрани қўллаб-қувватлаган сўзлар ёзилган футболкани мухлисларга намойиш қилди: «Кучли бўл, оғайни»). Кэш ва Кендзёра Польша терма жамоасида бирга ҳаракат қилишади. Томаш ҳозир Украинада бўлиб турибди.

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби «Бавария» ўртасидаги ўйин олдидан таблога тинчлик каптари жойлаштирилди.

Роберт Левандовски Украина байроғи рангидаги сардорлик боғичида майдонга чиқди.

Жума куни «Хоффенхайм» ва «Штутгарт» ўзаро баҳс олиб борди ва жамоалар «Уруш тўхтасин» номи остида баннер кўтариб чиқишди.

«Байер Леверкузен» - «Арминия» ҳамда «Милан» – «Удинезе» ўйинлари олдидан бир дақиқалик сукут сақланди.

Ла Лигада тур ўйинларининг барчасида «No War» акцияси ташкил қилинди. 

«ПСЖ» ва «Сент-Этьен» эса «Тинчлик — ҳамма учун» байроғи билан майдонга чиқишди.

Киритилди: 27.02.2022 16:37. Ўқилди: 6351 марта. Фикрлар: 7 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.