Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувлари ҳақида

Кеча Чемпионлар лигаси чорак финал жуфтликлари аниқланди.

Уч ой олдин, эҳтимол, УЕФА ва Чемпионлар лигаси тарихидаги энг энг шов-шувли қуръа бўлиб ўтди. 1/8 финал босқичида чекловлар мавжуд эди - бир мамлакат вакили, шунингдек, бир гуруҳда ўйнайдиган жамоалар бир-бирлари билан учраша олмайди. Барча вариантларни ҳисоблаш учун одатда маросим мезбонларига ёрдам бериш учун компьютер дастури ишлатилади, аммо ўша пайтда дастурда хатолик кетди. Натижада қуръа ташлаш учун масул бўлган Андрей Аршавин УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида иккинчи бор саҳнага чиқишга мажбур бўлди.

Кечаги қуръани "Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Микаел Силвестр амалга оширган, чунки энди финал Санкт-Петербургда эмас, Парижда бўлиб ўтади.

Энди ҳеч қандай носозликлар бўлиши мумкин эмасди. Чорак финалда ва Чемпионлар лигасининг кейинги босқичларида клубларга ҳеч қандай чекловларни назарда тутмайди - мутлақо очиқ қуръа. Шу боис, фақат битта кучли афиша пайдо бўлганлиги бироз ажабланарли - "Реал Мадрид" "Челси"га қарши ўтган йилги ярим финалнинг такрори.

Тўғри, энди ҳеч ким "Челси" апрель ойининг биринчи декадасида қандай ҳолатда бўлишини билмайди. 18 март куни санкциялар остида қолган Роман Абрамовичдан клубни сотиб олиш учун расмий аризаларни топшириш муддати тугайди, Британия ҳукумати ва сотувга раҳбарлик қилаётган Раине Гроуп банки воқеани узоққа чўзмасликка қарор қилди. апрель ойининг бошига қадар бундай кенг кўламли битим ёпилиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Унга қадар Британия расмийлари томонидан "Челси"га қўйилган чекловлар бекор қилинадими-йўқми, асосий савол шу. Лондонликлар меҳмон жамоа уйига бориш учун 20 минг фунт стерлингдан ортиқ маблағ сарфлай олмайди. Бу пулга хатто бутун делегация учун арзон авиачипталарни ҳам сотиб ололмайсиз. Улар Манчестер ёки Ливерпулга автобус ёки поездда бемалол бориши мумкин. Аммо Мадридга шундай етиб боришнинг иложи ёъқ. Гарчи Кай Хаверц "Лилль" билан жавоб ўйини олдидан йўл ҳақини ўзи тўлашга тайёрлигини айтган бўлсада. Эҳтимол, бу ягона ечим бўлар.

Бу ҳолат футбол сифатига таъсир қилмаслигини барча футбол мухлислари хоҳласа керак. Бир йил олдин ярим финаллар ажойиб бўлганди. Бу йилги Карим Бенземанинг оловли формаси ва Винисиус Жуниорнинг муваффақиятли ўйини учрашув савиясини яна-да ошишига сабаб бўлади.

"Манчестер Сити" ва "Атлетико" ўртасидаги ўйинлар ҳам жуда қизиқарли бўлиши керак. Диего Симеоне жамоаси Англияга аутсайдер сифатида келиб, маҳаллий топ-клубларни Чемпионлар лигасидан чиқариб юборишни яхши кўради. Икки йил олдин улар "Энфилд"да "Ливерпул"ни йрнгган бўлса, энди "Манчестер Юнайтед"ни Криштиану Роналдуси билан қўшиб турнирдан чиқариб юборишди.

"Сити" ўйин даражаси бўйича "Юнайтед"дан анча устун, аммо "Атлетико" сўнгги йилларда ўз ўйинини бироз ёъқотган бўлса-да, Симеоне жамоаси майдонда тинмай меҳнат қилишни унутмаган. Сабр-тоқатсиз "Сити"дан ўтиб бўлмайди – агар сиз "Ливерпуль" бўлмасангиз. Агар кимдир унутган бўлса, 2016 йилда мадриклилар ярим финалда Пеп Гвардиола бошчилигидаги "Бавария"ни мағлуб этишган. Лекин нима бўлганда ҳам, "Атлетико"ни ярим финалда кўриш ҳеч кимни ажаблантирмайди.

Киритилди: 19.03.2022 11:54. Ўқилди: 3063 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.