Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мессидан Роналдугача. Қатар-2022 фаолиятидаги сўнгги мундиал бўладиган афсоналар ҳақида

Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати миллионлар ўйини тарихидаги муҳим воқеалардан бўлиши кутилмоқда. Жаҳон Чемпионати тарихда илк маротаба ёзда эмас, куз ва қиш ойларида ўтказилади. Шунингдек, ушбу мусобақа бир қатор таниқли футболчилар учун охирги мундиал бўлиши ҳам мумкин ва энг қайғулиси, бундай «номзодлар» қаторида қаришни хоҳламаётган «ўзга сайёраликлар» ҳам бор. Қуйида ана шундай футболчилар ҳақида ҳикоя қилинади!

Неймар — Бразилия


Ортда қолаётган йилнинг октябрь ойида Неймар Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйиндан сўнг берган интервьюсида Қатар—2022 у учун охирги Жаҳон Чемпионати бўлиши мумкинлигини айтди:

«Менимча, бу менинг охирги Жаҳон Чемпионатим бўлади. Яна футбол ўйнашга кучим етадими, йўқми билмайман. Шунинг учун яхши ўйин кўрсатиш, ғалаба қозониш, болаликдаги асосий орзумни амалга ошириш учун бор кучимни ишга соламан».

Неймарнинг бундай дейишига етарлича сабаблар бор, боиси у ўзининг техник ҳаракатлари билан кўплаб ҳимоячиларнинг жиғига тегишга улгурган, ҳар бир ўйинда унда бошқа ўйинчиларга нисбатан жароҳат олиш хавфи юқоридир. Бундан ташқари, у мунтазам равишда жароҳат олаверганидан шикастланишга мойил бўлиб қолган ва кўп ҳолларда йўқ жойдан ҳам ўзига муаммо орттириб олади.

2010 йилда терма жамоада дебютини ўтказган Неймар шу вақтга қадар (116 ўйинда) 71 та гол урган, у терма жамоа тўпурарлари орасида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи поғонадаги Пеленинг ҳисобида эса 77 та гол бор. 2026 йилда Неймар 34 ёшда бўлади. Гарчи бу ёш замонавий футбол учун унчалик ҳам катта ҳисобланмаса-да, «ПСЖ» футболчисининг жароҳатлари ва спорт формасидан келиб чиқилса, унинг АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган мундиалга бориш эҳтимоли анча паст.

Мануэль Нойер — Германия


Германия терма жамоасидаги дебютини 2009 йилда ўтказган Нойер шу вақтга қадар терма жамоада 108 та ўйин ўтказган ва узоқ йиллар давомида «немис машинаси»га сардорлик қилган. Терма жамоа мураббийи Ҳанс-Дитер Флик уни Қатарга борадиган якуний таркибга киритиши эҳтимоли анча юқори. Чунки Нойернинг улкан тажрибаси ёш ва қизиққон ёшлар йиғилган таркибда асқатиши аниқ.

Лекин келаси мундиалда сўнгги ўн йилликнинг энг яхши дарвозабонларидан бири 40 ёшга тўлган бўлади. Нойернинг ёшидан ташқари, Германия терма жамоасида ҳозирда дарвозабонлар борасида ҳам яхшигина рақобат мавжуд.

Карим Бензема — Франция


6 йиллик танаффусдан кейин яна терма жамоага қайтган Бензема ЖЧ—2022 саралаш доирасидаги ўйинларда ёрқин ҳаракатларни амалга оширди ва «учранглилар»нинг мундиал йўлланмасини қўлга киритишида ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Карим бунгача 2015 йилда, «Вальбуэна иши» туфайли четлатилганидан бери миллий жамоада ўйнамаётганди. Ушбу четлатиш туфайли Бензема Франция ғолиб чиққан, 2018 йилги Жаҳон Чемпионати ва Евро—2016 ни (иккинчи ўрин) ўтказиб юборди. 2021 йилга келиб эса Дидье Дешам Бенземани терма жамоага қайта жалб қилди. Ва айтиш мумкинки, бу қарор ўзини тўлалигича оқлади. «Реал» ҳужумчиси нафақат Евро—2020 да, балки юқорида таъкидланганидек, мундиал саралашида ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатиб, голларни қалаштириб ташлади. Шундай экан Қатар майдонларида ҳам Дешам иккинчи ёшлигини ўтказаётган (бундай дейиш бироз ноўрин, боиси у айни дамда ҳар қачонгидан яхши ўйин кўрсатмоқда) Бенземага катта умид боғлаши аниқ.

Бироқ 2026 йилги мундиалга келиб Карим 39 ёшда бўлади ва мундиалга борадиган якуний таркибга киритилиши жуда катта сўроқ остида қолади. Буни Бенземанинг ўзи ҳам жуда яхши билади ва Қатардаги мусобақада ғолибликни қўлга киритиш учун бор имкониятини ишга солади.

Лука Модрич — Хорватия


Бензема каби «Реал»да узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келаётган Модрич учун ҳам Қатар—2022 сўнгги Жаҳон Чемпионати бўлиши мумкин. Хорватиянинг кўп карра энг яхши ўйинчиси ва терма жамоа сардори ҳозир 36 ёшда. Аммо Лука ҳозирча қариликни бўйнига олмоқчи эмас, унинг ўзи бу борада шундай дейди:

«Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Менимча, ёшимга эмас, майдондаги ҳаракатларимга қараган маъқул. Ҳозирда ёш борган сари аҳамиятсиз бўлиб бормоқда, чунки футболчиларнинг фаолияти узайиб бормоқда. Ҳолатим яхши. Ўзимни ҳали худди 30 га ҳам кирмагандек ҳис қиляпман».

Дарҳақиқат, Модрич ҳам кўплаб футболчилар сингари, ёшнинг шунчаки рақам эканлигини исботлай олган. Аммо ортда қолган йиллар ўз сўзини айтмасдан қўймайди, бунинг устига организм ҳам профессионал спортчи олиши керак бўлган юкламаларга бардош бера олмаслиги мумкин. Океан орти мамлакатларида ўтадиган ЖЧга бориб эса Модрич 41 ёшни уриб қўйган бўлади.

Лионель Месси — Аргентина


Индивидуал ва клубдаги совринлар борасида ақл бовар қилмас натижаларга эришган Месси 2021 йилгача терма жамоада ҳеч қандай натижага эришмагани туфайли мунтазам равишда танқидларга учрарди. Аммо Копа Америка—2021 мусобақасига келиб, ҳамма нарса ўзгарди. Бразилияда ўтган мусобақа чинакамига Мессига аталди дейиш мумкин. Унинг сардорлигидаги Аргентина терма жамоаси бош совринга эга чиққан бўлса, Мессининг ўзи мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лео бу ғалабаси орқали азалий орзусини амалга ошириш билан бирга барча танқидчиларнинг овозини ўчиришнинг ҳам уддасидан чиқди.

Эндиликда Месси Жанубий Америка чемпиони сифатида Жаҳон Чемпионатида ҳам муносиб иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб боради. Чунки бу Месси учун ҳам катта эҳтимол билан сўнгги мундиал бўлиши мумкин. Келаси мундиалда у 39 ёшни қарши олган бўлади. Гарчи, Златан Ибраҳимович кабилар 40 ёшида ҳам кучли бешлик чемпионатларида жавлон ураётган бўлса-да, ҳужумчи учун бу кичкина ёш ҳисобланмайди. Қолган вариантларни ҳам инкор қилмаган ҳолда Месси учун Қатар—2022 нинг охирги мундиал бўлиши айтилса, ҳеч ким ортиқча баҳслашмаса керак.

Криштиану Роналду — Португалия


Роналду асосий рақобатчиси Мессидан фарқли ўлароқ терма жамоаси билан ҳам мақтанса арзигулик ғалабаларга эришган ва Португалия терма жамоасидаги ҳар бир ўйинида қандайдир қаҳрамонлик кўрсатиб келган. Терма жамоада урилган голлар сони бўйича жаҳон рекорди ҳам унга тегишли экани юқоридаги гапларга исбот бўла олади. Ғалабалар ҳақида гап кетганда эса Португалиянинг Евро—2016 ва Миллатлар Лигаси—2019 да ғолиб чиққанини айтиш мумкин.

37 ёшли Роналду ҳам Месси каби шахсий ва клубларда қўлга киритмаган соврини қолмаган, бироқ уларнинг ҳар иккаласини ҳам айни дамда фақат бир нарса қизиқтирмоқда — Жаҳон Чемпионати бош соврини.

Агар Португалия плей-офф босқичидан ўта олса (бунинг учун Шимолий Македония мағлуб этилиши керак), Роналду 37 ёшида жамоадошларини Қатар майдонларига олиб чиқади. 2026 йилги мундиалда эса «гол машинаси» 41 ёшни қоралаган бўлади...

Киритилди: 28.03.2022 09:45. Ўқилди: 4236 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.