Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кутилмаган ва мажбурий финиш

Қачондир энг буюк ва номдор ўйинчиларнинг фаолиятларига нуқта қўйишлари - факт. Баъзан уларга талабгорлар етарли бўлиб турган паллада таклифни рад этганликларини уларнинг трансфер баҳоларидан билиб олиш мумкин. Қуйидаги материал шу мавзуга бағишланади.

8. ОЛИВЕР КАН (Германия)

Фаолиятини 39 ёшда якунлаган

Клуби: «Бавария» (Германия)

Фаолиятини якунлаган пайтдаги трансфер қиймати: 4,5 млн. евро

Ҳозирда 52га чиққан дарвозабон фаолиятини «Карлсруэ»да бошлаганида 18 ёшда бўлиб, узоқ вақт майдонга тушолмаганди. Имкониятга эга бўлганида эса, шунчаки етакчи эмас, чинакам йўлбошчига айланди. 1994 йилда Кан дарвозабонлар учун рекорд баҳо - 4,6 млн. марка эвазига «Бавария»га ўтди ва фаолиятининг охиригача шу жамоада тўп сурди. Оливер Мюнхен гранди билан 22та жамоавий совринни қўлга киритди. Шунингдек, Бундестим сафида Евро-96 ғолиби, ЖЧ-2002да кумуш, ЖЧ-2006да бронза медаллари соҳибига айланди.

7. СЕБАСТЬЯН ДАЙСЛЕР (Германия)

Фаолиятини 27 ёшда якунлаган

Клуби: «Бавария» (Германия)

Трансфер қиймати: 5 млн. евро

Дайслернинг қадрдон жамоаси - «Боруссия Менхенгладбах». Айнан шу клуб сафида у катта футболга кириб келганди. Себастьян 2000-йилларда келажаги порлоқ ўйинчилар сафида эди. Бироқ салоҳиятини тўла намо-йиш этиш унга насиб этмади. Бир қатор жароҳатлар ва жиддий тушкунлик бунга имкон бермади. 2002-2007 йилларда Дайслер «Бавария» ўйинчиси мақомида руҳий касалликлар клиникасида даволанишга мажбур бўлди. 2007 йил январида фаолиятини якунлаб, Берлинга қайтди.

6. ФАБРИС МУАМБА (Англия)

Фаолиятини 24 ёшда якунлаган

Клуби: «Болтон» (Англия)

Трансфер баҳоси: 5 млн. евро

Лондонга 11 ёшида келган бўлғуси хавбек «Арсенал» академиясида таҳсил олган бўлсада, асосий таркибга киролмади. «Бирмингем»да ижара асосида тўп суриб, 2007 йилнинг майида шу жамоа аъзосига айланди. Бир йилдан кейин у «Болтон» таркибига ўтди ва фожиа туфайли 24 ёшда фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. 2012 йилнинг 17 мартидаги «Тоттенхэм»га қарши Англия кубоги чорак финал баҳсида ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди. Уни зудлик билан госпиталга олиб боришган бўлсада, ҳолати енгилламади. Кейинчалик Лондон шифохонаси вакиллари Муамба инфарктни бошдан кечирганини маълум қилишди. Айтишларича, унинг юраги 78 дақиқага тўхтаб қолган. Бундай жиддий хасталикдан кейин профессионал футбол хусусида гап бўлиши мумкин эмасди.

5. ВАГНЕР (Бразилия)

Фаолиятини 32 ёшда якунлаган

Клуби: «Атлетико Минейро» (Бразилия)

Трансфер баҳоси: 5,5 млн. евро

Вагнер ўз юртида аввал «Паулиста», «Униан Сан Жуан» ва «Сантос» жамоаларида тўп сургач, 1997 йилда «Рома»га йўл олган ва омадсизлик туфайли ортга қайтганди. Бу сафар у «Васко да Гама» ва «Сан-Паулу»да омадини синаб кўрди. 2000 йилда яна Европага йўл олиб, «Сельта» сафида майдонга тушди. Вигода Римга нисбатан омадлироқ тўп суриб, 4 мавсумни ўтказди. «Атлетико Минейро» Вагнернинг сўнгги жамоаси бўлди. Ёши 32га чиққанига қарамасдан, ҳатто Европада ҳам талабгорлари бор эди.

4. СТИВ САВИДАН (Франция)

Фаолиятини 31 ёшда якунлаган

Клуби: «Кан» (Франция)

Трансфер баҳоси: 6 млн. евро

Савидан фаолиятини «Анже»да бошлаганди. Аввалига у гоҳ ахлат ташувчи, гоҳ бармен сифатида ишлаш баробарида, футбол ўйнади. 1999 йилда у 2-лигадан «Шатору» сафига ўтгач, фаолияти кучая бошлади. Кейинчалик Стив «Аяччо», «Анжер», «Бове», «Ангулем», «Валансьен» клублари шарафини ҳимоя қилди. Франция термаси либосида битта учрашув ўтказган футболчи учун «Кан» сўнг-ги клуб бўлди. 2008 йилда ўтган Савидан бир йилдан сўнг бутсаларини михга илишга мажбур бўлди. Сабаб - юрак етишмовчилиги хас-талиги.

3. ДАВИ ПРЕППЕР (Нидерландия)

Фаолиятини 30 ёшда якунлаган

Клуби: ПСВ (Нидерландия)

Трансфер баҳоси: 6 млн. евро

Бу футболчи 17 ёшида Эредивизиядаги фаолиятини «Витесс» клубида нишонлаганди. 2015 йилда қадрдон клубини тарк этиб, ПСВ билан узоқ йиллик шартномани расмийлаштирди. Лекин 2 йиллик фаолиятдан сўнг Англиянинг «Брайтон»ига йўл олди ва 4 йилга мўлжалланган битим тузди. Келишув муддатини тўлиқ ўтаганидан кейин, 2021 йилда яна Эйндховенга қайтди. Аммо 2022 йилнинг 4 январида профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Нидерландиядаги мутахассислар фикрича, Преппер яна бир неча йил ўйнашга қодир эди.

2. ДИН ЭШТОН (Англия)

Фаолиятини 26 ёшда якунлаган

Клуби: «Вест Хэм» (Англия)

Трансфер баҳоси: 8,5 млн. евро

Дин Англиянинг 17 ёш тоифасидаги термадан бош жамоагача кўтарилиб, мухлис-у мутахассисларга улкан умидлар бағишлаганди. Бироқ асосий жамоа либосида атиги бир марта майдонга тушди. Фаолиятини «Кру Александра» клубида бошлаб, 2005|2006 йиллар мавсумида «Норвич»га ўтди. Кейинроқ уни «Вест Хэм» 7 млн. еврога харид қилди. «Болғачилар» сафидаги 16 учрашувда 6та гол ургач, терма билан ЖЧ-2006да иштирок этиш имконияти пайдо бўлганди, бироқ якунда мундиал рўйхатидан четда қолди. ЖЧдан кейин юнонларга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарлик ёш ҳужумчи учун жароҳат олиш билан ниҳоясига етди. Бир йилдан кейин сафга қайтиб, «уч шерлар»­даги дебютини нишонлаган Эштон 2008 йилнинг сентябрида Дин «Вест Хэм»даги сўнгги учрашувини ўтказди. Машғулот пайтида олган такрорий жароҳат сабаб 26 ёшида яшил майдон билан хайрлашишга мажбур бўлди.

1. СЕРХИО АГУЭРО (Аргентина)

Фаолиятини 33 ёшда якунлаган

Клуби: «Барселона» (Испания)

Трансфер баҳоси: 18 млн. евро

Аргентиналик афсона бир соат ичида футбол осмонида ғойиб бўлди: ўйнади, алмаштирилди ва тез орада футболдан кетишини эълон қилди. Ўтган йилнинг ёзида у баландпарвоз режалар билан «Манчестер Сити»дан «Барселона»га ўтганди, лекин саломатлиги панд берди. Юрак тизимидаги муаммолар туфайли катта футболни тарк этишга мажбур бўлди. «Кун» даставвал «Индепендьенте»да, кейин «Атлетико»да ёрқин ўйинларни намойиш этди, аниқ зарбалари билан кўплаб дарвозабонларни ранжитди. «Шаҳарликлар» тарихида энг яхши тўпурар мақомида қолмоқда. Терма жамоа миқёсида Агуэро Пекин-2008 Олипиадаси чемпиони, ЖЧ-2014 вице-чемпиони ва Копа Америка-2021 чемпиони унвонларини қўлга киритди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 07.04.2022 10:30. Ўқилди: 4385 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.