Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Нагельсманн: "Биламан, Мюнхенда Германия чемпионлигини камроқ қадрлашади"

Юлиан Нагельсманн «Бавария»нинг Бундеслигадаги эҳтимолий чемпионлиги ҳақида фикр билдирди.

23 апрель, шанба куни «Бавария» ўз майдонида Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси билан ўйнайди. Ғалаба қозонган тақдирда Мюнхен клуби кетма-кет 10 марта Германия чемпионига айланади.

- Биламан, Мюнхенда чемпионатдаги ғалабани бироз камроқ қадрлашади. Лекин бу барибир жуда яхши ютуқ ва энг ҳаққоний кубок. Мен буни интиқлик билан кутяпман. Умид қиламанки, ўйинчилар ҳам шундай ҳис қилишади ва бундан мотивация олишади.

Мен учун соврин жуда муҳим. Кубокларни олиш муҳим, бу кундалик ишларга яхши таъсир қилади. Мен амбицияликман, сўнгги бир неча ҳафта мен учун ғамгин бўлди. Лекин биринчи марта қўлимга салат идишини олсам хурсанд бўламан.

- Мавсум омадли келдими?

- Савол шундаки, сиз муваффақиятни қандай аниқлайсиз. Менинг ажойиб ишим бор. Менга футбол мураббийи бўлиш ёқади. Албатта, охирги уч ҳафта ичида бошдан кечирганимиздан кўра ёқимли дақиқалар бор. Лекин мен боримни беришда давом этаман.

- «Бавария» чемпионлик кечаси тайёрлаяптими?

- Тасаввур қила оламанки, бизда нимадир режалаштирилган. Лекин биринчи навбатда иш ва рақибга эътибор қаратаман. Агар чемпион бўлсак, Мариенплацда албатта нимадир содир бўлади. Бизда клубда бу ишни бажарадиган икки киши бор.

- Жорий мавсумдан қандай хулосаларга келдингиз?

- Албатта, мавсум якунида ўзингизга савол берасиз. Биз баъзи тузатишлар киритамиз, лекин мен ўз услубимга катта ўзгаришлар киритмайман. Келгуси мавсумда мен яхши қилмаган нарсаларимизни яхшилашга ҳаракат қиламан ва яхши қилганимизни сақлаб қоламан” - деди «Бавария» устози.

Киритилди: 21.04.2022 23:22. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.