Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«ПСЖ» Килиан Мбаппега ўринбосар футболчилар топди

«ПСЖ» ёзда Роберт Левандовски ёки Муҳаммад Салоҳни харид қилади.

ESPN нашрининг хабарига кўра, Килиан Мбаппе Париж клубини тарк этса, раҳбарият ёзда «Бавария»ни тарк этадиган Роберт Левандовски ёки «Ливерпуль» билан янги шартнома борасида келиша олмаётган Муҳаммад Салоҳга эътибор қаратади.

Лионель Месси ва Неймар «ПСЖ» сафида қолади. Клубдагилар аргентиналик ҳужумчининг «ПСЖ»даги иккинчи мавсуми биринчисига қараганда ёрқинроқ бўлишига ишонмоқда. Неймар «ПСЖ» раҳбариятининг ҳафсаласини пир қилган, жамоа унга келиб тушган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Аммо таклифлар парижликларнинг талабларини қондира оладиган даражада катта бўлиши даргумон. Шунинг учун бразилияликнинг клубда қолиш эҳтимоли юқори.

Аввалроқ, Мбаппенинг «Реал»га ўтишга рози бўлса йилига 50 миллион евролик маошга эга 5 йилга мўлжалланган шартнома ва 100 миллион евро бонусга эга бўлиши ҳақида маълумот берилганди. «ПСЖ» футболчини ўз сафида олиб қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Футболчи эса ҳозирча якуний қарор қабул қилгани йўқ.

Роберт Левандовски 2021/22 йилги мавсум «Бавария» сафида Бундеслигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Муҳаммад Салоҳ эса «Ливерпуль» сафида АПЛда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 14 та голли узатмагани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 14.05.2022 10:57. Ўқилди: 5198 марта. Фикрлар: 8 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.