Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Балки, бу охирги ўйиним бўлгандир". Левандовски "Бавария"дан кетишига шама қилди, аммо Мюнхен клуби уни қўйиб юборадими?

Роберт Левандовски “Бавария”ни тарк этиш истаги жиддийга ўхшайди.

"Бу менинг "Бавария" либосидаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин", - дея тан олди польшалик "Вольфсбург"га қарши ўйиндан кейин. "Мен 100% ишонч билан гапира олмайман, лекин бу шундай бўлиши мумкин."

Бундеслиганинг сўнгги туридан бир кун олдин Ҳасан Салиҳамиджич Левандовскининг кетиш ниятини тасдиқлади: “У менга шартномани узайтириш бўйича таклифимизни қабул қилмаслигини ва клубни тарк этишни хоҳлашини айтди. У янги жамоада ўйнашни ўйнамоқчи”.

Тўғри, "Бавария" шартномаси бир йилдан кейин тугайдиган футболчини шу ёзда қўйиб юбориш ниятида эмас. "Бу йўқотиш бўларди, аммо унинг шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган", - дейди Юлиан Нагельсманн. "Бу кейинги мавсум Леванинг ўрнини боса оладиган янги ҳужумчи излашимизга сабаб бўлади. Позициямиз ўзгармайди: унинг шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Бу факт".

“Бавария”нинг ҳолатини клуб бошқаруви раиси Оливер Кан ҳам тасдиқлади: “Агар мавсумда 30-40 та гол урадиган футболчини сотсак, аҳмоқлик қилган бўламиз. Унинг шартномаси 2023 йил июнигача амал қилади ва Роберт яна бир мавсумни клубимизда ўйнайди”.

Шу билан бирга, Bild "Бавария" Левандовскининг ўрнига футболчи топса, уни 35-40 миллион еврога сотишга тайёрлигини таъкидлаган.

Апрел ойида Германиянинг Sport1 нашри клубнинг икки футболчиси Нагельсмандан норози эканини ёзган ва журналистлар: “исёнчилар”дан бири Левандовски эканлигини айтди. Унга Нагельсманнинг ёндашуви, хусусан, тактикаси польшалик футболчига умуман ёқмайди. Мураббийнинг машғулотлари ҳам жуда оғир. Bild нашрининг қўшимча қилишича, футболчи "Бавария" ўзининг қадрига етмаяпти, деб ҳисоблайди. Польшаликнинг бундай қарорга келишига Эрлинг Холандни қўлга киритишга ҳаракат қилгани сабаб бўлган.

Польшалик ҳужумчи учун асосий давогар "Барселона". Хави Левандовски ва тажрибали ўйинчилар билан шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақидаги саволга билвосита жавоб берди: “Ёш биринчи ўринда эмас. Биз учун энг муҳими, футболчи жамоага ёрдам бера олиши-да. Клуб Дани Алвеш билан 38 ёш бўлса-да, шартнома имзолаган", - дея миш-мишларга олов қўйди.

Левандовскининг "Бавария" билан музокараларида бўлган асосий муаммолари шартнома муддатида эди. 33 ёшли польяк узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи эди, лекин мюнхенликлар буни исташмади. Бироқ  "Барселона" футболчининг бундай таклифини қондиришга тайёр. Бундан ташқари, Польшанинг Interia Sport нашри журналисти Себастьян Сташевскининг сўзларига кўра, футболчи бошқа топ-клубларнинг таклифларини рад этиб, "Барселона" билан уч йиллик шартнома имзолаш бўйича келишиб бўлган. Каталонияда Левандовски солиқлардан ташқари йилига 35-40 миллион евро ишлаб топади.

Левандовски "Боруссия"ни қандай тарк этганини эслаш вақти келди. Унда ҳам футболчи раҳбарият билан келиша олмаган. "Бавария" ҳужумчини 2013 йилда, шартнома муддати тугашига бир йил қолганда сотиб олишни хоҳлаган эди, аммо "Боруссия" Робертни жамоада сақлаб қолишга уриниб, шартномани охиригача ўйнаб қўйиши ва янги шартномади маошини 6 миллион еврога оширишни таклиф қилди. Польяк ҳеч қандай пулга қизиқмади ва “асаларилар” билан шартномасини узайтиришдан бош тортган.

"Мен бироз алдандим", - дейди Левандовски. “Мен ўзимизни одатдагидек тутдим, аммо “Боруссия” раҳбарияти бундай қилмади. Мен ҳар доим қўлимдан келганини қилганман. Шу сабаб мени жамоада ушлаб туриш адолатсизлик эди”.

Натижада, Роберт "Бавария"га 2014 йилнинг ёзида эркин агент сифатида қўшилди.

Энди қандай бўлади?

 

Киритилди: 15.05.2022 16:23. Ўқилди: 1780 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.