Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бавария» президенти: «Левандовскининг ўрнида бўлганимда ўзимни бундай тутмаган бўлардим»

«Бавария» президенти Герберт Хайнер ҳужумчи Роберт Левандовски жамоани тарк этмаслигини яна бир марта такрорлади.

"Левандовскининг шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Шартнома – бу шартнома! Агар шартнома ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаса, ўйинчи қаёққа кетишни ўзи ҳал этса, унда биз бу ерда нима қилиб ўтирибмиз? Шу билан бирга клуб охирги кунгача унга маош тўлаши керакми? Бу адолатдан эмас. Бундай бўлмаслиги керак.

Роберт омма олдида баёнот беришга қарор қилди. Унинг ўрнида бўлганимда мен ўзимни бундай тутмаган бўлардим. У анчадан бери «Бавария» сафида тўп тепяпти, кўплаб совринларни ютди, икки марта жаҳоннинг энг яхши футболчисига айланди.

«Бавария» унга нималар берганини яхши тушанади, деб ўйлайман. Бу клуб ўз ўйинчилари билан яхши муносабатда бўлади ва улар майдонда максимум натижа кўрсатишлари учун барча ишни қилади. Шу боис, миннатдорчилик икки томондан баравар бўлиши керак.

– Шунча гап-сўзлардан кейин Левандовски «Бавария»да қолиб, яхши ўйин кўрсата оладими?
– Бу борада хавотирим йўқ. Роберт – ҳақиқий профессионал, у футбол ўйнашни истайди.

– Левандовски кейинги йилнинг ёзида «Бавария»ни бепул тарк этишидан клуб хавотир олмаяптими?
– Бихтимизга, бизда иқтисодий муаммолар йўқ. Жамоага энг яхши футболчиларни олиб келишга ҳаракат қиламиз. Роберт эса энг яхшиларидан бири. Шунинг учун кейинги мавсумда у "Бавария"да ўйнашига ишончим комил.

33 ёшли футболчи жорий мавсумда «Бавария» сафида барча мусобақалар доирасида 50та ўйинда иштирок этиб, 46та гол урди.

Киритилди: 05.06.2022 17:30. Ўқилди: 3355 марта. Фикрлар: 5 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.