Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2022 йилнинг энг яхши ҳужумчилари. Топ-5

Мавсум-2021/2022да Европа миллий чемпионатларида энг яхши ҳужумга айланган ва 2022 йилда барчадан кўп гол урган футболчилар ҳақида гаплашамиз. Бунда форварднинг жорий йилда битта ўйинда ўртача нечта гол урганига аҳамият қаратамиз.

5-ўрин. Чиро Иммобиле ("Лацио") — 0.84 гол

`
Иммобиле Италия чемпионатининг сўнгги мавсумларида юқори барқарорлик намойиш этаётган футболчи ҳисобланади. У ўтган мавсумда "Лацио" сафида барча мусобақалар доирасида 32та гол уришга муваффақ бўлди. Италиялик футболчи 2022 йил бошидан буён барча мусобақалар доирасида 19та баҳсда иштирок этиб, 16та гол муаллифига айланди. У голларининг иккитасини Италия терма жамоаси сафида урди. Бир учрашувда — 0.84 гол.

4-ўрин. Дарвин Нуньес («Бенфика»/«Ливерпуль») – 0,84 гол


Дарвин Нуньес «Бенфика» сафида ажойиб ўйинларидан сўнг топ клублар унга қизиқиш билдира бошлашди. Футболчи учун курашда «Ливерпуль» дадиллик намойиш этиб, уни 85 миллион фунт стерлингга харид қилди.

Нуньес мавсум-2021/2022да «Бенфика» таркибида барча мусобақалар доирасида 34та гол уришга муваффақ бўлди. Дарвин ҳам Иммобиле каби 2022 йилда ўз ҳисобига 19та ўйинда 16та гол ёзди. Бир учрашувда — 0.84 гол.

Унинг Премьер-лигадаги ўйинларини кузатиш қизиқ бўлади. Унга омад тилаймиз.

3-ўрин. Роберт Левандовски («Бавария») – 0,95 гол


Айни пайтда жаҳон футболида Роберт Левандовски каби юқори барқарорлик намойиш этаётган ҳужумчи топиш қийин. Польшалик форвард барча мусобақалар доирасида 50та гол уришга эришди. Польша терма жамоасининг Қатар-2022 йўлланмасини қўлга киритишда "Бавария" ўйинчисининг ҳиссаси улкан бўлди. Левандовски ўтган мавсумда киритган 50та тўпининг 20тасини 2022 йилда урди. Польшалик футболчи бу голларни 21та баҳсда урганини инобатга олсак, унинг битта ўйинда киритган тўплари сони 0,95га тенг бўлди.

Келаси ойда 34 ёшга кирадиган Робертга "Барселона" қизиқиш билдираётгани бежиз эмас. Унинг "Камп Ноу"га кўчиб ўтиши ҳозирда аниқ эмас. Аммо у қаерда ўйнамасин, кўп гол уришда давом этишига шубҳа йўқ.

2-ўрин. Карим Бензема («Реал») – 1,04 гол


Карим Бензема «Реал»нинг Ла лига ва Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишида жуда катта ҳисса қўшди. У деярли ҳар бир баҳсда ўта муҳим голларни уришга эришди. Франциялик футболчи барча мусобақалар доирасида 46 ўйинда иштирок этиб, 44та гол урди. Айниқса, 2022 йилнинг ўзини олиб қарайдиган бўлсак, унинг самарадорлиги янада юқори бўлди — 23 ўйинда 24 гол (бир ўйинда 1,04та гол). Бежизга унинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиши тахмин қилинмаяпти.

1-ўрин. Килиан Мбаппе (ПСЖ) — 1,09 гол



Тезкор ва чаққон ҳаракатлари, самарали дриблинглари ва гол сезиш қобилияти орқали Килиан Мбаппе мавсум-2021/2022да барча мусобақалар доирасида 39та гол урди. Ушбу йилда эса 23 ёшли футболчи 22 ўйинда қатнашиб, 24 гол муаллифига айланди. Шунингдек, у 2022 йилда Франция терма жамоаси таркибида 3та гол уришга эришди.

Киритилди: 02.07.2022 18:15. Ўқилди: 5539 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.