Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЧЛ-2021/2022: хилма-хил рақамлар

Европа клуб футболи бош турнири - Чемпионлар Лигасининг охирги мавсуми ҳам мухлисларга унутилмас онларни тақдим этди ҳар доимгидек.

Воқеликлар жуда кўп: Себастьян Аллернинг гол бўрони, Хосеп Гвардиоланинг яна ярим финалда тўхташи, «Реал»нинг 14-карра ғолибга айлангани... Демак, қуйида Futaa маълумотлари асосида тарихга кўчган турнирга доир энг асосий рақамларга яна бир бора тўхталамиз.

2 - «Ливерпуль» УЕФА клублар рейтингида 9-поғонадан 2-ўринга кўтарилди. «Реал» эса мусобақада ғалаба қозонганига қарамай, 3 поғона пастлади (5-ўрин). «Бавария» ҳамон 1-ўринда.

3 - «Аякс», «Бавария» ва «Ливерпуль» гуруҳ босқичида 100 фоизли натижа қайд этди. Бир мавсумда 3та клубнинг шундай натижа кўрсатиши биринчи марта кузатилди.

4 - Себастьян Аллер («Аякс») ЧЛдаги дебютини «покер» билан безаган иккинчи футболчи бўлди. У «Спортинг»га қарши кечган 1-тур ўйини (5:1)да рақиб дарвозабонини 4 марта ранжитди. Маълумот учун, 1992 йилнинг ноябрида Марко ван Бастен ҳам ЧЛдаги дастлабки ўйинида 4та гол муаллифига айланган эди.

6 - Карло Анчелотти мусобақада 6-марта ғалаба нашидасини сурди. Футболчи сифатида «Милан» билан 2 бора зафар қучган италиялик мураббийликда 4 марта шоҳсупага кўтарилди («Милан» ва «Реал» бошқарувида 2 мартадан).

9 - Хосеп Гвардиола мураббий ролида 9-марта ярим финал раундида қатнашди. Испаниялик мутахассис бу борада мутлақ рекордчи.

10 - Карим Бензема («Реал») «плей-офф» босқичларида 10та гол уриб, Криштиану Роналду томонидан мавсум-2016|2017да ўрнатилган рекордни такрорлади.

11 - Роберт Левандовски «Бавария» - «Зальцбург» ўйини (7:1)да 11 дақиқа ичида 3та гол урди. Бу ЧЛ тарихидаги учинчи тезкор «хет-трик»дир.

12 - «Ливерпуль» 12-марта еврокубок ярим финалига чиқиб, бу борада «МЮ»га тегишли бўлган Англия рекордини янгилади.

14 - «Реал» энди турнирнинг 14 карра чемпиони! Мадрид жамоаси жумладан, мусобақанинг янги даври, яъни ЧЛда 8-марта тахтга кўтарилди.

21 - «Барселона» охирги 21 йил бадалига, мавсум-2000|2001дан буён илк марта ЧЛ «плей-офф» босқичидан четда қолди.

22 - «Бавария» 1|4 финалда «Вильярреал»га 0:1 ҳисобида енгилди. Шу билан Германия жамоасининг ЧЛда 22та уй учрашувига чўзилган мағлубиятсиз серияси (рекорд) узилди. 

34 - «Шериф» иштироки билан ЧЛ гуруҳ босқичида клублари қатнашган мамлакатлар сони 34тага етди. Тирасполь клуби жумладан, «Сантьяго Бернабеу»да «Реал»ни доғда қолдириб, бутун Молдовага ўзгача ғурур бағишлади.

60,1 - «Ливерпуль» ва «Бавария» тўп назорати бўйича тенг кўрсаткич (60,1 фоиз) билан устунлик қилди. Турнир ғолиби «Реал» эса 32та иштирокчи орасида атиги 13-натижани қайд этди - 50,4 фоиз.

100 - Роберт Левандовски («Бавария»), Лука Модрич («Реал»), Фернандиньо («Манчестер Сити»), Марсело («Реал») ва Давид Алаба («Реал») мавсум-2021|2022 давомида ЧЛда 100та ўйин маррасига етдилар. Умуман, турнир тарихида атиги 45 нафар футболчи 100та ўйин маррасидан ошган.

183 - Криштиану Роналду ЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида турнирдаги ўйинлари сони бўйича пешқадам Икер Касильяс (177та)ни ортда қолдирди. Португалиялик юлдуз кейинчалик рекордни 183та ўйин даражасига кўтариб қўйди.

ЧЛ-2021|2022: АПЛ КЛУБЛАРИ УЛУШИ

«ЛИВЕРПУЛЬ»

Иштирок учун: 15,6 миллион евро

Натижа учун: 66,3 миллион евро

Телевизион ҳисса: 17,1 миллион евро

Коэффициентлар жадвали бўйича: 22,7 миллион евро 

Чегирма: -4,1 миллион евро 

Жами: 117,6 миллион евро

-------------------------------------------------------------

«МАНЧЕСТЕР СИТИ»

Иштирок учун: 15,6 миллион евро

Натижа учун: 44,8 миллион евро

Телевизион ҳисса: 23,1 миллион евро

Коэффициентлар жадвали бўйича: 28,4 миллион евро 

Чегирма: -3,8 миллион евро 

Жами: 108,2 миллион евро

«ЧЕЛСИ»

Иштирок учун: 15,6 миллион евро

Натижа учун: 33,2 миллион евро

Телевизион ҳисса: 11,3 миллион евро

Коэффициентлар жадвали бўйича: 33 миллион евро 

Чегирма: -3,2 миллион евро 

Жами: 89,9 миллион евро

-------------------------------------------------------------

«МЮ»

Иштирок учун: 15,6 миллион евро

Натижа учун: 20,5 миллион евро

Телевизион ҳисса: 16,6 миллион евро

Коэффициентлар жадвали бўйича: 27,3 миллион евро 

Чегирма: -2,7 миллион евро 

Жами: 77,3 миллион евро

Киритилди: 13.07.2022 23:08. Ўқилди: 5548 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.