Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Левандовски ўз мақсадига эришди. Энди “Барселона” ҳужумда жуда бой танловга эга

Бу содир бўлди. Роберт Левандовски ниҳоят "Барселона"га ўтади. Ҳужумчи кетиш истаги ҳақида очиқ гапирди, Каталонияга интилди ва таътилни тарк этгач, ҳатто "Бавария"ни ғазаблантирди. Клублар трансфер суммаси борасида узоқ вақт келишган ва якунда бир қарорга келган.

Европанинг энг яхши инсайдери Фабрицио Романонинг фикрича, "Бавария" ўзининг асосий юлдузи учун 50 миллион евро олади. Робертнинг ўзи, журналист Матеуш Борекнинг сўзларига кўра, солиқлар тўланганидан кейин камтарона 14,4 миллион евро ишлаб олади.

Албатта, Левандовскининг трансфери ёзги трансфер ойнасининг асосий воқеаси ҳисобланади, чунки яқин вақтгача поляк “Олтин тўп” учун асосий даъвогар эди. Аммо бундай ўсишдан кейин "Барселона" қандай бўлади? Савол очиқ, лекин биз аллақачон ўзига хос тасаввурга эгамиз.

Умуман олганда, "Барса" молиявий қийинчиликларга қарамай, ёзни жуда гавжум ўтказмоқда. Клуб “Челси”дан ҳимоячи Андреас Кристенсен ва “Милан”дан ярим ҳимоячи Франк Кессиэрни текинга олди ва иккаласининг ҳам шартномалари тугашини кутди. Аммо "Лидс" етакчиси учун Рафиня пул тўлаши керак эди ва муносиб равишда - вингер "Барса"га 58 миллион еврога тушди.

Энди эса Левандовскининг ўтишидан кейин “Барса” ҳужуми қандай бўлишини ўйлаб кўрайлик. Хавида бирданига етти нафар ҳужумчи бор. Левандовски ва юқорида тилга олинган Рафиньядан ташқари Мемфис Депай, Пьер-Эмерик Обамеянг, Ферран Торрес, Ансу Фати ва Усмон Дембеле.

"Барселона" ҳужумидаги барча номлар юқори савияда, лекин Левандовски ҳатто уларнинг фонида ҳам ажралиб туради. Шунинг учун, биз Робертнинг дахлсиз бўлишидан келиб чиқамиз. Бундан ташқари, Хави одатий “4-3-3” схемаси бўйича ўйнайди. Бошқа позициялардаги футболчиларни ҳам бироз ўрнини алмаштирамиз, чунки ҳозирда бош мураббийда шундай имконият бор.

Шундай қилиб, биринчи сценарий: чапда - Депай, ўнгда - Рафинья.

Иккинчи сценарий: чапда - Обамеянг, ўнгда - Торрес.

Учинчи сценарий: чапда - Фати, ўнгда - Дембеле.

Ва яна бир даҳшатли сценарий мавжуд. Тасаввур қилайлик, “Барса” ҳал қилувчи баҳсда ютқазмоқда ва Хавига зудлик билан голлар керак. Мураббий вабанк қилади ва қўл остидаги энг кучли футболчиларни майдонга ташлайди. Схема, шунга кўра "3-4-3"га ўзгаради, аммо композициядан кўриниб турибдики, ҳамма ҳужумга интилмоқда, шунинг учун "3-2-5" каби бир гъаройиб тактик схема вужудга келади. Қанотларда Фати ва Рафинья, яримҳимоя марказида Обамеянг ва Дембеле, ҳужум марказида эса Левандовски.

Охирги сценарийдаги энг кулгили томони шуки, бу комбинацияда ҳам "Барса"нинг барча ҳужумчилари майдонга сиғмайди. Депай ва Торрес захирада қолишди. Афтидан, клуб нидерландияликдан қутулиши керак.

Нега "Барса"га Левандовски керак? Роберт аллақачон 33 ёшда бўлса ҳам, у жамоага мавсумда 20 та голни кафолатлайди. Аммо ҳужумдаги каби хилма-хиллик Хавида бошқа позицияларда йўқ. Шундай қилиб, биз яна жамоага янги футболчиларни келишини кутишимиз мумкин бўлади.

Киритилди: 17.07.2022 12:14. Ўқилди: 6748 марта. Фикрлар: 5 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.