Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дунёнинг энг яхши ёш футболчиси соврини Бундеслигага кетадими ёки Ла лигагами?

Бир ой олдин Tuttosport Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши ёш футболчиси соврини учун курашаётган 100 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди. Биз эса улар орасидан Golden Boy - 2022 соврини учун еттита энг яхши номзодни саралаб олдик.

Жудь Беллингем, "Боруссия"

Беллингем бизнинг рўйхатдаги энг қиммат футболчи (80 млн евро). У 2021/2022 йилги мавсумда “Боруссия” сафида 46 та ўйиндан 44 тасини ўтказиб, 6 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширган. Инглиз футболчисининг самарадорлиги клубда иккинчи ўринда бўлди. Ушбу ёзда ярим ҳимоячига "Реал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирган, бироқ Bild хабарига кўра, "Боруссия" ўз футболчисини 120 миллион евродан камига сотмайди. Жуд golden Boy'нинг фаворитларидан бири. Ўтган мавсумда "Боруссия"да бу совринни қўлга киритган футболчи бор эди - Эрлинг Холанд.

Жамол Мусиала, "Бавария"

19 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи 2021/2022 йилги мавсумда 40 та ўйинда майдонга тушди, бироқ асосий таркибдан кўра тез-тез захирадан майдонга тушди. Шунга қарамай Мусиала нафақат чемпионлик ва Германия Суперкубогини қўлга киритди, балки “гол+пас” тизимида 8+6 натижа қайд этди ва Бундеслигада 50та ўйин ўтказган “Бавария”нинг энг ёш футболчисига айланди.

Гави, "Барселона"

Гави "Барселона"нинг янги юлдузи. Испаниялик футболчи 2021/2022 йилги мавсумда дарҳол асосий футболчига айланди, терма жамоадаги дебютини ўтказди ва у ерда ҳам дарҳол ўз ўрнига эга бўлди. Бир нечта рекордларни қайта ёзган ярим ҳимоячининг Ла Лигада иккита гол ва олтита голли узатмаси бор. Гавининг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, бироқ шу ёзда янги шартнома имзоланади. Марcа хабарига кўра, 17 ёшли футболчининг товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.

Эдуардо Камавинга, "Реал Мадрид"

Гарчи Камавинга чемпион, Испания Суперкубоги ва Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган бўлса-да, унинг номинацияда ғалаба қозониш имконияти у қадар юқори эмас. Биринчидан, франциялик футболчи 2021/2022 йилги мавсумда асосий таркибда майдонга тушмаган. Иккинчидан, Камавинга рақиблари каби жамоасининг муваффақиятига катта ҳисса қўшмади. Агар Эдуард соврин соҳиби бўлишга муваффақ бўлса, катта эҳтимол билан бунга "Реал Мадрид" билан қўлга киритилган совринлар сабаб бўлади.

Карим Адейеми, "Боруссия Дортмунд"

Адейеми Холанд изидан бормоқда. Шу ёзда у Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. "Ред Булл Салцбург" учун ҳужумчи барча мусобақаларда 44 ўйинда 23 та гол урди ва энди норвегиялик футболчини тўлиқ ўрнини босиши керак бўлади. Австрия клуби билан биргаликда немис чемпион бўлди ва мамлакат кубогини қўлга киритди. Айтганча, Адейеми 2021 йилги ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Райан Гравенберх, "Бавария"

20 ёшида Гравенберх "Аякс" таркибида 100 дан ортиқ ўйинни юқори савияда ўтказди. Шу билан бирга, марказий ярим ҳимоячи мавсум охирида коронавирус ва тўпиғидан жароҳат бўлмаганида яна бир неча ўйин ўтказиши мумкин эди. "Бавария" таркибига кўра, Гравенберхнинг битта рақиби бор - Леон Горетзка, у мавсум бошланишини ўтказиб юборади ва сентябрь ўрталарида таркибга қайтади. Нидерландиялик футболчи аллақачон уч карра мамлакат чемпиони ва икки карра кубок соҳиби бўлган.

Йошко Гвардиол, "РБ Лейпциг"

"Лейпциг"даги мавсум Гвардиол учун омадли келди: у асосий ҳимоячи бўлди, деярли 50 та ўйин ўтказди ва Германия кубогини қўлга киритди. Тез ривожланиши туфайли бу ёзда бир нечта клублар Йошкога даъвогарлар: "Тоттенхэм", "Барселона" ва "Челси". Лондонликлар хорватни “Барселона” футболчисига айланмоқчи бўлган Сезар Аспиликуэтанинг ўрнини эгаллашини истамоқда. 2026 йилнинг ёзигача бўлган шартномани ҳисобга олсак, "Челси" марказий ҳимоячи учун камида 40 миллион евро тўлаши керак. Аммо "Лейпциг" уни қўйиб юборишга рози бўладими?

Киритилди: 26.07.2022 16:13. Ўқилди: 4133 марта. Фикрлар: 16 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.