Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бензема ва Левандовски: мавсумнинг асосий снайперлар дуэлининг дастлабки натижаларини сарҳисоб қиламиз

Месси ва Роналду ўртасидаги қарама-қаршиликка муносиб ўринбосар.

Ла Лигада тўққиз мавсум давомида Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасида эпик дуэль бўлиб ўтди. Испанияда бирга ўтказган вақт давомида улар биргаликда 640 та гол уришди: португалиялик 311та, аргентиналик учун 329 та гол. Криштиану ва Лео Ла Лига ва уларнинг клублари тарихидаги энг кўп гол урган футболчиларга айланишди ва ярим асрдан кўпроқ вақт давомида сақланиб қолган рекордларни янгилашди.

Иккала футболчи ҳам клублар ўртасидаги рақобатни тимсол қилиб кўрсатишди. Роналду, кейин эса Месси кетганидан кейин Ла Лига бироз етим қолди. Аммо энди уларда рақобат қилувчилар бор: Карим Бензема ва Роберт Левандовски, иккаласи ҳам ҳозир 34 ёшда.

Чемпионатнинг сўнгги турида иккала ҳужумчи ҳам дубль қайд этиб, Премиерада энг яхши тўпурар бўлиш учун аризаларини тасдиқладилар: Карим “Эспаньол”га, Роберт “Вальядолид”га қарши. Ҳар икки футболчи биринчи ўйинда гол ура олмади, иккинчи баҳсда эса гол уришди (польяк ҳаттоки иккита гол урди) ва учинчи турда иккитадан гол уришди. Ҳозирча Левандовски худди “Реал Бетис” футболчиси Борха Иглесиас каби 4 та гол билан тўпурарлар жадвалида пешқадамлик қилмоқда, аммо Карим 3 та гол билан унча ортда қолмаган.

Левандовски ҳам, Бензема ҳам мавсумни энг яхши тарзда бошлашди - иккаласи ҳам гол уришди, иккаласи ҳам максимал ўйин вақтини олишди (270 дақиқа). Карим мадридликларнинг ўйинига катта таъсир кўрсатди: у польякдан икки баравар кўпроқ узатма берди (134: 65), қўшимчасига, француз рақиб жарима майдончасида фаолроқ, Карим 31 марта у ерда тўпга тегинган, Левандовски эса 22 маротаба.

Бензема дарвозага кўпроқ зарба берди, лекин Левандовски кўпроқ гол урди: Каримга 3 та гол уриш учун 20 та, Робертга эса 4 та гол уриш учун 14 та уриниш керак бўлди.

“Эспаньол”га қарши баҳсдаги дублидан сўнг Бензема Испания чемпионати тарихидаги еттинчи тўпурарга айланиб олди – ҳозирда унинг ҳисобида 222 та гол бор. У енг яқин бўлганлар Ди Стефано (227) ва Раулни (228) ортда қолдириш учун Каримга 7 та гол керак.

Левандовски ва Бензема қарама-қаршилиги Испаниядан ҳам ошиб кетади ва Чемпионлар лигасида лавом этади. Иккала футболчи ҳам Европанинг асосий турнирида тўпурар бўлишлари мумкин. Айни дамда Криштиану 141 та гол билан пешқадамлик қилмоқда, Месси (125 та), учинчи ўринда эса Карим ва Роберт 86 тадан гол бор.

Икки фахрий ҳозирда ўз спорт формасининг энг юқори чўққисида, Бензема ўтган мавсумни фаолиятидаги энг яхши 44 гол ва Левандовски 50 гол билан якунлади. 16 октябрь куни футболчилар Бернабеуда юзма-юз учрашадилар: мавсумдаги илк Класико. Аммо сиртдан улар ўртасидаги кураш Ла Лиганинг ҳар бир турида ва Чемпионлар Лигасининг ҳар бир ўйинида давом этади.

Киритилди: 01.09.2022 22:57. Ўқилди: 3802 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.