Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Левандовски "Бавария"дан кўра "Барса"да яхшироқ ўйнаяпти!

Бугун, 13 сентябрь куни “Бавария” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида “Барселона”ни қабул қилади. Бу ўйиннинг асосий интригаси польшалик ҳужумчи билан боғлиқ. Ёзда Робертнинг Германиядан Испанияга кўчиб ўтиши трансфер ойнасининг энг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

Биз узоқ вақтдан бери Левандовскини голлар уриб, статистик рекордларни янгилашига ўрганиб қолганмиз. Аммо трансфер унга қандай таъсир қилди? Энди бунга аниқлик киритамиз.

Трансфернинг Левандовскига таъсирини кўрсатиш учун келинг, унинг ўтган ва жорий мавсумдаги ўйинларини солиштирсак. Ўйнаган ўйинлар сони жуда катта фарқ қилганлиги сабабли, фоизларни ҳисобга оламиз.

Левандовскининг зарбалари жамоасини алмаштиргандан сўнг аниқроқ бўлиб чиқяпти. Ўтган мавсумда Робертнинг 57 фоиз уринишлари аниқ нишонга етиб борган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 69 фоизга етди.

Ва энг муҳими: Левандовски имкониятларни голга айлантира оляпти. Бу мавсумда Роберт вазиятларнинг 45 фоизни голга айлантиряпти. Ўтган мавсумда бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил этган эди.

Бу кўрсаткичларнинг барчаси Левандовскининг фаолиятидаги энг яхшиси бўлиб чиқяпти. У ҳеч қачон бунчалик сермаҳсул бўлмаган. Аммо биз бутун мавсум давомида у шундай ўйини сақлаб қоладими ёъқми билмаймиз. Бироқ ҳозир бу рақамлар шунчаки ҳайратланарли. Робертнинг гол уриш тезлиги муқаррар равишда пасаяди, лекин агар тушиш кучли бўлмаса, биз "Барса" ҳужумчисидан яна-да кўпроқ голларни кутмоқда.

Левандовски "Бавария"даги илк мавсумида қандай ўйнаган эди?

Ўша пайтларда ҳам Роберт кучли футболчи эди, лекин унчалик машҳур ҳужумчи эмас эди. Мюнхендаги биринчи мавсумининг бошида Левандовски еттита ўйинда иккита гол урди. Кейинчалик нима бўлгани эса ҳаммамизга маълум.

Лекин ҳозир Испанияда Левандовски еттита ўйинда 10 та гол урган.

Левандовскининг "Бавария" билан хайрлашувининг мураккаб тарихини ҳисобга олсак, Роберт бугунги ўйинга даҳсжатли мотивация билан чиқади, деб тахмин қилиш мумкин. Польяк уйга қайтади, лекин меҳмон сифатида. Энди эса унинг мақсади ғалаба эмас, “Бавария”нинг мағлубияти. Бундай Левандовскини тўхтатиш ниҳоятда қийин бўлади.

Нима деб ўйлайсиз Роберт "Бавария"га гол урадими ёки йўқми? Изоҳларда фикрингизни қолдиринг!

Киритилди: 13.09.2022 17:05. Ўқилди: 2979 марта. Фикрлар: 25 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.