Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Олтин бола”нинг қайтиши

Ханси Флик жаҳон чемпионати учун терма жамоанинг якуний таркибини эълон қилди. Ҳар доимгидек Германия терма жамоасида юқори тоифадаги футболчилар етишмаяпти. Аммо Бундестим рўйхатидаги битта ном кўпчиликни ҳайратда қолдириши мумкин. Бу Марио Гётце, ЖЧ-2014 финалида ғалаба голини урган ва бир неча йилдан сўнг фаолиятини деярли якунлаган инсон. Немис футболининг “олтин боласи” асосий умиддан мамлакатни умидсизликка туширишгача бўлган қийин йўлни босиб ўтди. Аммо Гётце таслим бўлмади - у фаолиятини қайта тиклади ва Германия терма жамоасига қайтди. Келинг, у буни қандай қилгани ҳақида гаплашамиз.

Финалда ғалаба голини урди ва ғойиб бўлди

Гётсе 2014 йилги жаҳон чемпионатига немис авлодининг асосий иқтидорларидан бири сифатида йўл олди. Бироқ Бразилияда Марио ўйинни кучсиз бошлади ва гуруҳ босқичида иккита ўйиндан сўнг захира ўриндиғига ўтирди. Бразилия устидан 7:1 ҳисобидаги тарихий ўйинда у умуман иштирок этмади.

Аргентина билан ўйинда Лев уни 88-дақиқада 0:0 ҳисобида қўшимча вақт остонасида майдонга туширди. Йоахим ўша лаҳзани эслади:

“Финал олдидан бир савол бор эди: Марио Гётце ёки Мирослав Клозе. Месси асосий шахс эди, чунки у ўйинларни ҳал қила оларди. Шу боисдан ҳам биз финал натижасини ҳал қиладиган футболчи янги Месси бўлишига қарор қилдик".

Ва шундай бўлди. 113-дақиқада Марио Андре Шюррленинг узатмасидан сўнг ғалаба тўпини киритди. Ўйиндан кейин Лео Гётцени "олтин бола" деб атади.

Бундай кўрсаткичдан кейин ўсиш кафолатлангандек туюлади, айниқса Марио атиги 22 ёшда эди. Аммо шундан сўнг, футболчи турғунлашиб, кейин пасайишни бошлади. 2016 йилга келиб, у ниҳоят "Бавария"даги рақобатда мағлуб бўлди ва "Боруссия"га қайтди. Аммо Дортмундда ҳам у ҳеч қачон аввалги формасини тиклай олмади, оддий футболчига айланди.

Хўш, кейин Гётце “Боруссия” такибидан бутунлай ғойиб бўлди. Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячи метаболик касаллик туфайли номаълум муддатга сафдан чиққанини эълон қилди, у назорат қилиб бўлмайдиган вазнга эга бўлди. Ушбу касалликнинг фонида яна бири пайдо бўлди, сурункали мушак миёпатияси, бу мушаклар жиддий юкларга бардош бера олмайди ва кўпинча шикастланади. Фаолияти давомида Марио 20 га яқин мушак жароҳати олган, шунинг учун муаммо ҳақиқатан ҳам сурункали бўлиб қолди. Гётце 25 ёшида фаолиятини якунлаш ҳақида жиддий ўйларди.

Клопп 2017-йилда: “Мен мураббийлик қилганларнинг энг яхшиси” деган футболчи учун даҳшатли якун. Кейин, ноябрь ойида Гётце айни дамда Германия терма жамоаси учун сўнгги ўйинни ўтказди.

Марионинг “Боруссия”даги фаолияти натижасини бош мураббий Люсен Фавр сарҳисоб қилди: “У ўйин моделига тўғри келмайди”. Фақат октябрь ойида ярим ҳимоячи ўзи учун янги клуб топишга муваффақ бўлди, ПСВ унинг янги жамоасига айланди.

Ортга узоқ йўл

Янги клубида Марио ўзгарди - у мунтазам равишда ўйнади, даҳонинг чақнашларини кўрсатди. Аммо энг муҳими, соғлиқ билан муаммолар секин-аста йўқола бошлади. Миёпатия мағлуб бўлди, вазн нормал ҳолатга қайтди. Янги жамоа учун биринчи расмий ўйинда у тўққизинчи дақиқадаёқ гол урди.

Марио бир мавсумда 52 та ўйинда 10 та гол урди ва 11 та голли узатма берди. ПСВда ҳам, “Айнтрахт”да ҳам Гётце ўзига мос позицияни топди – ҳужумчи ортида ҳаракат қилиш. Бу ерда ундан кўп ҳаракат қилиш талаб қилинмади, лекин ижодкорлик учун имкониятлар очилди.

Гётценинг муваффақиятлари эътибордан четда қолмади. 2022 йилнинг ёзида у Германияга қайтди ва жаҳон чемпионати олдидан мураббий қаршисида бўлиш учун "Айнтрахт" билан шартнома имзолади. Ва Марио буни уддалади! У Чемпионлар лигасига қайтди ва унинг гуруҳ босқичидаги иккита голли узатмаси жамоани плей-офф босқичига олиб чиқди.

“Ҳамма Марио ажойиб футболчи эканлигини билади. Ҳозир у жуда юқори савияда ўйнаяпти”, - деди Флик терма жамоанинг таркибига изоҳ бериб.

Гётце катта ўйинга биринчи навбатда матонат туфайли қайтди. У 2017 йилда фаолиятини якунлаши ва ўтган ютуқлари ҳақида гапириб, мутахассис сифатида телевидениега чиқиши мумкин эди. 2020 йилда эса "Боруссия" билан шартномаси тугаганидан кейин у АҚШ ёки Яқин Шарқда пул ишлаш учун кетиши мумкин эди, чунки жаҳон чемпионатида ғалаба келтирган гол муаллифи мақоми бор. Аммо Марио қийин ва машаққатли йўлни танлади, ўз танасини мағлуб этди ва терма жамоага қайтди. Қатарда у асосий бўлиши даргумон, аммо Фликда унинг учун камида битта ўринбосар бўлади.

Киритилди: 13.11.2022 13:00. Ўқилди: 7101 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.