Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Охирги кунларнинг асосий трансферлари

Европада қишки трансфер ойнаси деярли уч ҳафтадан бери очиқ. Сўнгги кунларда бир нечта муҳим транзакциялар амалга оширилди. "Челси" аллақачон катта пул сарфлади ва "Манчестер Юнайтед" ҳужум чизиғини кучайтирди. Келинг, ҳафтанинг асосий трансферлари ҳақида гаплашамиз.

Михаил Мудрик: “Шахтёр” → “Челси” (70 млн евро)

Шов-шувларга сабаб бўлган ўтиш. Унинг трансфери лондонликларга 70 миллион еврога тушди, яна 30 миллион евро бонус сифатида тақдим этилади. Мудрикнинг ўзи эса ҳафтасига 109 минг евро маош олади.

"Шахтёр" бош директори Сергей Палкиннинг сўзларига кўра, бонуслар Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида яқин йиллардаги эҳтимолий ғалабалар билан боғлиқ. Айтганча, Мудрикнинг трансфери тарихдаги энг қиммат қишки трансферлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Воут Вегхорст: "Бёрнли" → "Манчестер Юнайтед" (ижара)

Бир йил аввал “Бёрнли” ҳужумчини “Вольфсбург”дан 17,5 миллион еврога сотиб олганди. Немис клубида футболчи яхши ўйин кўрсатди (144та ўйинда 70та гол), лекин очиғи, Англияда бу иш бермади. “Бёрнли”даги ярим мавсум давомида Вегхорст атиги икки марта гол урди ва клуб уни “Бешиктош”га ижарага берди. У ерда футболчи 2022/2023 йилги мавсумнинг биринчи ярмини ўтказди (18 ўйинда 9 та гол) ва энди Премьер-лигага қайтди.

"Манчестер Юнайтед" ЖЧ-2022 чорак финалида порлаган ва аргентиналикларга иккита гол урган баланд бўйли ҳужумчини ижарага олди. Вегхорстга “Кристал Пэлас” билан ўйинда асосий таркибдаги (1:1) жой ишониб топширилди.

Жоау Феликс: "Атлетико" → "Челси" (11 миллион еврога ижара)

Ойлик тўловлар бўйича футбол тарихидаги энг қиммат ижара. "Челси" нафақат ижара учун муносиб пул тўлаган, балки футболчининг маоши билан боғлиқ барча харажатларни ҳам ўз зиммасига олган. Шу тариқа, Премьер-лига клуби ҳар ойда ҳар бир футболчи учун 1,9 миллион евро сарфлайди ва бу рекорд кўрсаткичдир.

Феликс аллақачон янги клубда дебютини ўтказган ва буни ҳамма эсда қоладиган тарзда амалга оширди. Португалиялик футболчи “Фулхэм”га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади (1:2), 58-дақиқада эса қизил карточка олди.

Ян Зоммер: "Боруссия М" → "Бавария" (8 млн евро)

Мюнхен клуби янги дарвозабон қидираётган эди, чунки Мануэл Нойер мавсум якунига қадар сафдан чиқди. Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони таътил пайтида оёғидан оғир жароҳат олди. 34 ёшли Зоммер ниҳоят Европанинг топ-клубида ўйнаш имкониятини қўлга киритди.

Bildнинг таъкидлашича, Зоммер келажакда Нойер билан рақобатлашишни истамаса, "Бавария"ни тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади. Швейцариялик эса "Бавария" тарихида Германия фуқаролигига эга бўлмаган тўртинчи дарвозабон бўлди.

Руслан Малиновский: “Аталанта” → “Марсель” (10 миллион еврога сотиб олиш опсияси билан ижарага)

Яна бир украиналик футболчи ҳафта давомида клубини алмаштирди. Малиновски "Аталанта"да уч ярим йилини ўтказди ва ўзининг кучли чап оёқ зарбалари билан ёдда қолди. Бу мавсумнинг биринчи ярми Руслан учун осон кечмади. У 15 учрашувда атиги битта гол урди ва асосан захирадан майдонга тушди.

Футболчининг сўзларига кўра, унга Англиядан қизиқиш бўлган. Аммо у “Марсел”нинг таклифига дарҳол ижобий жавоб берди. Малиновский француз клубига ўтишни фаолиятидаги катта қадам деб атади.

Пабло Сарабиа: “ПСЖ” → “Вулверхэмптон” (5 млн евро)

Мавсумнинг биринчи ярми испаниялик ҳужумчи учун омадсиз чиқди. У барча мусобақаларда 19 та ўйин ўтказиб, битта ҳам гол урмади. Энди Пабло ўзини Премьер-лигада синаб кўради. Трансфермаркт футболчининг бозор нархини 20 миллион евро деб ҳисоблайди, бироқ “ПСЖ” уни тўрт баравар арзонга сотди.

Киритилди: 20.01.2023 13:59. Ўқилди: 3886 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.