Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Катта трансферларга қўл ураётган "Челси", ўзига ҳужумчи топган "МЮ". Европада сўнгги кунларнинг топ-трансферлари

 Европада қишки трансфер ойнаси деярли уч ҳафтадан бери очиқ. Сўнгги кунларда бир нечта муҳим транзакциялар амалга оширилди. "Челси" аллақачон катта пул сарфлаган ва "Манчестер Юнайтед" ҳужум чизиғини кучайтирган. Келинг, ҳафтанинг асосий трансферлари ҳақида сўз юритамиз.

Михаил Мудрик: Шахтёр → Челси (70 млн евро)

Аллақачон шов-шувга сабаб бўлган трансфер. Мутахассислар деярли бир хил фикрда - "Челси" 22 ёшли украиналик футболчининг трансфери учун ортиқча пул сарфлади. Унинг трансфери лондонликларга 70 миллион еврога тушди, яна 30 миллион евро бонус сифатида тақдим этилади. Мудрикнинг ўзи эса ҳафтасига 109 минг евро маош олади.

"Шахтёр" бош директори Сергей Палькиннинг сўзларига кўра, бонуслар Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида яқин йиллардаги эҳтимолий ғалабалар билан боғлиқ. Айтганча, Мудрикнинг трансфери тарихдаги энг қиммат қишки трансферлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан қимматроқ фақатгина Филиппе Коутиньо (135 миллион евро), Виржил ван Дейк (84,7 миллион евро) ва Душан Влаҳович (81,6 миллион евро) учун тўланган.

Воут Вегорст: "Бёрнли" → "Манчестер Юнайтед" (ижара)

Бир йил аввал "Бёрнли" ҳужумчини "Волфсбург"дан яхшигина пулга – 17,5 миллион еврога сотиб олганди. Немис клубида футболчи яхши ўйин кўрсатди (144та ўйинда 70та гол), лекин очиғи, Англияда унинг ўйини қовушмади. "Бёрнли"даги ярим мавсум давомида Вегорст атиги икки марта гол урди ва клуб уни "Бешиктош"га ижарага берди. У ерда нидерландиялик футболчи 2022/2023 йилги мавсумнинг биринчи ярмини ўтказди (18 ўйинда 9 та гол) ва энди Премьер-лигага қайтди.

"Манчестер Юнайтед" ЖЧ-2022 чорак финалида порлаган ва аргентиналикларга иккита гол урган баланд бўйли ҳужумчини ижарага олди. Вегорстга "Кристал Пелас" билан ўйинда (1:1) асосий таркидаги жой ишониб топширилганди, аммо у бу ўйинда ўзини кўрсата олмади. 

Жоау Феликс: "Атлетико" → "Челси" (11 миллион еврога ижара)

 Тўловлар бўйича футбол тарихидаги энг қиммат ижарага олинган футолчи. "Челси" нафақат ижара учун катта пул тўлаган, балки футболчининг маоши билан боғлиқ барча харажатларни ҳам ўз зиммасига олган. Шу тариқа, Премьер-лига клуби ҳар ойда ҳар бир футболчи учун 1,9 миллион евро сарфлайди ва бу рекорд кўрсаткичдир.

Феликс аллақачон янги клубда дебютини ўтказган ва буни эсда қоладиган тарзда амалга оширганди. Португалиялик футболчи "Фулхэм"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади (1:2), 58-дақиқада эса қизил карточка олди.

Янь Зоммер: "Боруссия М" → "Бавария" (8 млн евро)

Мюнхен клуби янги дарвозабон қидираётган эди, чунки Мануэль Нойер мавсум якунига қадар сафдан чиқди. Германия терма жамоасининг асосий дарвозабони таътил пайтида оёғидан оғир жароҳат олди. 34 ёшли Зоммер ниҳоят Европанинг топ-клубида ўйнаш имкониятини қўлга киритди. Бунгача у анчадан бери Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сида (2014 йилдан бери) ўйнаган.

Bild нашрининг таъкидлашича, Зоммер келажакда Нойер билан рақобатлашишни истамаса, "Бавария"ни тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади. Швейцариялик "Бавария" тарихида Германия фуқаролигига эга бўлмаган тўртинчи дарвозабон бўлди.

Руслан Малиновский: "Аталанта" → "Марсель" (10 миллион еврога сотиб олиш опцияси билан ижарага)

Яна бир украиналик футболчи ўтган ҳафта давомида клубини алмаштирди. Малиновски "Аталанта"да уч ярим йил ўтказди ва ўзининг кучли чап оёқ зарбалари билан ёдда қолди. Бу мавсумнинг биринчи ярми Руслан учун осон кечмади. У 15 учрашувда атиги битта гол урди ва асосан захирадан майдонга тушди.

Футболчининг сўзларига кўра, унга Англиядан қизиқиш бўлган, аммо бу унчалик жиддий таклиф бўлмаган.

Киритилди: 20.01.2023 15:52. Ўқилди: 3161 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.