Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дунёнинг энг қиммат жамоалари

2023 йил бошида Deolitte аудиторлик компанияси футбол клубларининг 2021/2022 йилги мавсумдаги даромадлари бўйича рейтингини тақдим этди. Топ 20 та жамоа рўйхатига Англия Премьер-лигасининг 11та клуби киритилган бўлиб, пешқадам "Манчестер Сити". Ҳар йили футболда пул айланмаси ортиб бормоқда, жамоаларнинг трансфер нархи ҳам ошиб бормоқда. "Челси"нинг бозордаги сўнгги фаоллигидан сўнг, таркиб бўйича энг қиммат клублар рейтинги ўзгарди. Кучли бешликдаги жамоаларга батафсилроқ тўхталамиз.

5. “ПСЖ” - 895 млн евро

Энг қиммат футболчи : Килиан Мбаппе – 180 миллион евро

Лига 1'нинг амалдаги чемпионлари жаҳон футболидаги энг юлдузли жамоалардан бирига эга. Transfermarkt томонидан Месси, Мбаппе ва Неймар биргаликда 305 миллион еврога баҳоланган. “ПСЖ” ҳозир Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва яна лига чемпионлигини қўлга киритиши кутилмоқда. Аммо уларнинг бу мавсумдаги асосий мақсади ҳамиша қўлга киритиб бўлмайдиган соврин – Чемпионлар лигасини қўлга киритиш бўлади.

4. “Ливерпуль” – 928 миллион евро

Энг қиммати футболчи: Муҳаммад Салоҳ - 80 миллион евро

"Ливерпуль" сўнгги йилларда Англиянинг энг муваффақиятли клубларидан бири бўлди. Жамоа 2015 йилда Юрген Клопп келгунига қадар ўта оғир даврни бошидан кечирди. Немисга ўз ғояларини амалга ошириш учун бироз вақт керак бўлди, ва улар амалга ошгач, мерсисайдликлар кучайиб кетди.

Улар ўтган мавсумда Англия кубоги ва Лига кубогини қўлга киритишди, шунингдек, Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боришди ва "Реал"га мағлуб бўлди. “Ливерпул”нинг машҳурлиги ортиб бормоқда ва трансферларга ажратиладиган маблағлар ҳам. 2022 йилнинг ёзида Дарвин Нуньес 80 миллион евро эвазига сотиб олинди, қишда эса ҳужумчи Коди Гакпо 42 миллион евро эвазига сафга қўшилди. Жорий мавсум ёмон ўтаётганига қарамай, "Ливерпуль" дунёдаги энг қиммат жамоалардан бири бўлиб қолмоқда.

3. “Бавария” – 945 миллион евро

Энг қиммати футболчи : Жамол Мусиала - 100 миллион евро

"Бавария" немис футболи тарихидаги асосий клуб ҳисобланади. Бу муваффақият машинасига айланди, Бундеслиганинг қолган жамоалари учун Мюнхен билан тенглашиш қийин. Бу яхши бошқариладиган клуб бўлиб, доимий равишда ўтиш даврларини бошдан кечиради ва шу тариқа барқарорликни сақлаб қолади. "Бавария" кетма-кет 10 йил Германия чемпионлигини қўлга киритди.

Ҳозирги чемпионлар ҳам таркиб жиҳатидан дунёнинг энг қиммат клубларидан бири ҳисобланади. "Бавария" трансфер бозорида прагматизмга интилишига қарамай, ажойиб ўйинчиларни қандай топишни билади. Жорий таркибнинг умумий қиймати деярли 1 миллиард еврони ташкил этади. Қизиқ, аммо жамоанинг энг қиммат ўйинчиси Жамол Мусиала клубга бор-йўғи 200 минг еврога ўтган. Ярим ҳимоячи 2011 йилдан "Челси" тизимида тарбияланган. У 2019 йил “Бавария” академиясига кўчиб ўтди. Мусиала ёш иқтидорни асосий жамоа билан ишлашга олиб келган Ханс-Дитер Фликни тезда ҳайратда қолдирди. Жамол бир неча йил ичида "Бавария"нинг кичик футболчисидан муҳим футболчига айланди ва унинг трансфер нархи 500 баробар ошди.

2. “Челси” – 1,02 миллиард евро

Энг қиммат футболчи: Мейсон Маунт – 75 миллион евро

"Челси" собиқ хўжайини Роман Абрамович даврида ўрта синфдан Европанинг топ-клубига айланди. Жамоани 4 миллиард еврога сотиб олган Тодд Боэли катта сармоя киритишда давом этмоқда. Америкалик "Челси"ни сотиб олганидан бери лондонликлар аллақачон 500 миллион еврога ўйинчиларни сотиб олишган.

Клубнинг ўтмишдаги раҳбарларининг ҳурматига кўра, лондонликлар сўнгги йигирма йил ичида энг яхши ўйинчиларни катта суммага сотиб олиш усулини қўллаш орқали катта муваффақиятларга эришдилар. Янги раҳбарият ҳам худди шундай тактикага амал қилмоқда. 2023 йилнинг қишида бир нечта ўйинчиларнинг трансферидан сўнг "Челси" энг қиммат футбол жамоалари рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб, 1 миллиард еврога етди.

1. “Манчестер Сити” – 1,11 миллиард евро

Энг қиммати футболчилар: Эрлинг Холанд - 170 миллион евро

"Манчестер Сити"нинг юқори поғонага кўтарилиши 2008 йилда, клуб Бирлашган Араб Амирликларининг "Абу-Даби Юнайтед" холдинг компаниясини сотиб олгач бошланган. Жамоага дарҳол жиддий сармоя киритилди ва ҳозирги бош мураббий Хосеп Гвардиола бошчилигида Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди.

"Шаҳарликлар” сўнгги беш мавсумда тўртта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди. "Манчестер Сити" ҳеч қачон деярли чекланмаган молиявий захирага эга футболчиларни сотиб олишда муаммога дуч келмаган. Шу билан бирга, клуб пул ишлашни ҳам ўрганди, буни ўтган мавсум якунлари бўйича Европанинг энг даромадли жамоалари рейтингида биринчи ўринни эгаллаши (731 миллион евро) далолат беради. Айни дамда "Сити" энг қиммат таркиблар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бунда норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанднинг ўтиши катта рол ўйнади: у "Боруссия"дан 60 миллион еврога сотиб олинди ва норвегияликнинг ҳозирги қиймати деярли уч баравар юқори - 170 миллион евро.

Киритилди: 26.01.2023 23:33. Ўқилди: 3165 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.