Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бавария"да ҳам инқироз бошланмоқда. Жамоа 3 ўйиндан бери ўзига ўхшамаяпти

 "Бавария" ҳали 2023 йилда ғалаба қозона олгани йўқ. 18-тур учрашувида Мюнхен клуби Франкфуртнинг "Айнтрахт" жамоасини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу кетма-кет учинчи 1:1 ҳисобидаги дуранг, бунгача улар "Лейпциг" ва "Кёльн" билан муроса кўчасини танлашганди. Шу тариқа, жамоа мавсумни қайта бошлаганидан сўнг учта ўйинда бор-йўғи уч очкони қўлга киритди. Клуб учун йил бошидаги энг ёмон старт 15 йил олдин, яъни 2007 йилда бўлган. Кейин жамоа учта ўйинда бир очко жамғариб, "Штутгарт", "Шальке" ва "Вердер"дан кейин тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Ўйин ҳақида

"Бавария" икки бўлимда икки хил ўйнади. Биринчисида жамоа рақибдан яхшироқ ўйнади, гол урди ва бир нечта қулай вазиятлар яратди. Биринчи бўлимдаги зарбалар фарқи 8:2 «Бавария» фойдасига, xG - 1,02 "Айнтрахт"да 0,2.
Иккинчи бўлимда ҳаммаси ўзгарди, зарбалар - 6:6, xG - "Бавария" учун 0,36 ва "Айнтрахт" учун 0,68. Ҳа, бургутлар фақат бир марта аниқ зарба беришди ва "Бавария"дан бу борада устун бўлишмади, аммо жамоаларнинг умумий таассуротлари бутунлай бошқача эди. "Айнтрахт" қарши ҳужумларни анча фаолроқ ўтказди: бунга карточкалар билан боғлиқ вазият таъсир қилган бўлиши мумкин. "Қизиллар" дарвозабони ҳам, марказий ҳимоячилари ҳам сариқ карточкалар олиб улгирган, тезкорлик билан ҳужумларни кутиб олиш анча қийинлашди. "Бавария"нинг иккинчи бўлимдаги энг яхши вазияти Чупо-Мотингнинг товон билан берган зарбаси бўлди. "Айнтрахт" 10 дақиқадан сўнг ҳисобни тенглаштирди: Рендаль Коло-Муани ва Даичи Камада ҳаммасини биргаликда қилишди – Камада тўпни ушлаб турди, рақибларини ўзига жалб қилди ва ўз вақтида узатма берди, Коло-Муани Упамекано ва Зоммерни доғда қолдира олди. Шундай қилиб, якуний ҳисоб ўрнатилди - 1:1.
Учрашувнинг энг ёмон футболчиси – Ян Зоммер бўлди. Швейцариялик посбоннинг жамоадаги мослашуви ҳозирча унчалик силлиқ кечмаяпти, сўнгги ўйинда фақат Серж Гнабри ундан ёмонроқ балга лойиқ кўрилган. Икки ўйинда "Бавария" дарвозаси томон атиги иккита аниқ зарба берилди - иккаласи гол ҳам. 

Бу "Бавария" учун бу мавсумдаги иккинчи инқироз даври бўлиб, август-сентябрь ойларида ғалабасиз тўртта ўйин бўлиб ўтганди. Бу икки давр ўртасидаги фарқ - ўшанда жамоанинг ички мухити яхши бўлмаган бўлса, энди ҳужумда умумий ғоялар йўқ. Сентябрь ойида тўртта ўйин учун жамоанинг кутилган голлари - 8,67 фақат тўрттаси киритилган. Энди 3 та ўйинда жамоа учтадан сал кўпроқ гол яратди - 3,69.

Изоҳлар

Оливер Каннинг фикрича, ҳозир майдонда бошқа жамоа ўйнамоқда, шунингдек қўшимча қилди: “Биз мавсум охиридагидан кўра ҳозир оғир вақтларни енгиб ўтишни афзал кўрамиз. Кўп нарса хавф остида, биз "Майнц"га қарши яхшироқ ўйнашимиз керак".

Томас Мюллер: “Ҳужумда ҳеч қандай ғояларимиз йўқ эди, иккинчи бўлимда бизда деярли имконият бўлмади. Албатта, биз уч марта дуранг ўйнаганимиздан хурсанд эмасмиз».

Жулиан Нагелсманн: “Биз яхши бошладик, яхши футбол намойиш этдик. Аммо кейин улар майдоннинг барча қисмларида бироз секинроқ ўйнай бошладилар. Ҳисобни 2:0 кўринишига келтириш учун бизда 2-3 имконият бўлди. Олдини олиш мумкин бўлган қатор хатолар ўтказиб юборилган голга олиб келди. Натижа табиий, лекин мен ғалаба қозонишни хоҳлайман. Биз кўп жиҳатларни яхшилашимиз мумкин, асосийси ўйинни тезлаштириш. Бугун ҳимоямиз билан рақиб томондан биринчи ҳимоячи Коло-Муани ўртасида катта фарқ бор эди. Чуқур ҳимояланган жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Натижада биз энг яхши натижага эриша олмадик”.

Жадвал
18-турдан кейин жадвалдаги вазият анча қизиди. "Бавария" аллақачон уч марта қоқилиб, рақибларини бутунлай ўзига яқинлаштириб қўйди. Бешта жамоа уч очкога яқин – "Юнион" бир очко, "Лейпциг" икки, “Боруссия Д” ва "Фрайбург" уч очкога ортда. Ундан кейин эса олтинчи ўриндаги ва атиги беш очко ортда қолаётган “Айнтрахт Франкфурт” бор. 

Киритилди: 30.01.2023 14:33. Ўқилди: 1013 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.