Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бавария"даги "олтин трансфер" қоидасини биласизми?

Карл-Хайнц Румменигге "Бавария" ва Бундеслигадаги таъқибчилар ўртасидаги асосий фарқни айтиб ўтди. Унга кўра, мюнхенликлар ҳар қандай ҳолатда жамоа етакчиларини сотмасликка қурби етади.

Румменигге “Бавария”нинг олтин трансфер қоидаси ҳақида шундай гапирди:

"Бавария" ва "Боруссия" ёки "Лейпциг" ўртасидаги катта фарқ шундаки, бу клублар ҳар хил фалсафага эга. Жумладан, турли иқтисодий шароитлар туфайли. "Бавария" ҳеч қачон Беллингем ёки Нкунку каби футболчиларини сотмайди. Бизда "олтин трансфер" қонуни бор: жамоа учун муҳим бўлган ўйинчи қолиши керак, гарчи у учун кўп пул тўлаш керак бўлса ҳам.

Карл-Хайнц Мюнхенда шундай қоида пайдо бўлганини эслади. Ҳаммаси клуб афсонаси билан бошланганди:

“2008 йил эди. Ўшанда Франк Рибери учун иккита ажойиб таклиф олгандик: бири Испаниядан, иккинчиси эса Англиядан деярли рад этиб бўлмайдиган. Ули Хёнесс, Карл Хопфнер ва мен Тегернзееда Франк Рибери билан учрашдик ва унга шундай дедик: “Сиз ҳамма нарсани остин-устун қилиб ташлашингиз мумкин, лекин барибир жамоада қоласиз. Имкониятларимиз чегарасида сизга янги шартнома таклиф қиламиз. Шундай қилиб, Франк "Бавария"да қолди ва биз бу олтин қоидага эга бўлдик. Биз у қоидадан шу кунгача фойдаланамиз. Айтайлик, Мусиалани 100 миллион евродан кўпроққа сотишимиз мумкин. Аммо бундай олтин футболчини қаердан топамиз? У нафақат майдонда, балки ажойиб инсон. Бундай футболчиларни қўйиб юбориб бўлмайди”.

Ёзда эса "Бавария" жамоа етакчиларидан бири билан хайрлашди - Роберт Левандовски "Барселона"га ўтди. Албатта, польяк энди ёш эмас, лекин барибир у жамоа ҳужумини бошқарар эди.

Шунга қарамай, Румменигге айтган клубнинг темир қонуни жуда мантиқий кўринади.

Аммо бошқа Бундеслига клублари Мюнхеннинг олтин қоидасини ўзида қўллай оладими?

Киритилди: 01.02.2023 22:24. Ўқилди: 2754 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.