Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футбол ҳақида ушбу блиц фактларни билармидингиз?

Қуйида футбол тарихида кўпчилик эътибор бермаган фактларга қисқача тўхталамиз.

1. Германия футбол тарихидаги жаҳон чемпионати финал баҳсларида энг кўп мағлуб бўлган (4 марта) жамоа ҳисобланади.

2. «Ювентус» футбол тарихидаги ЕЧЛ финалларида энг кўп мағлуб бўлган клубдир (7 марта).

3. Криштиану Роналду - тарихда бирорта соврин ютмасдан туриб «олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи (2013).

4. Хорхе Кампос - баъзида ҳужумчи сифатида ўйнайдиган дарвозабон. У баҳслар давомида 46 марта ўз номини таблога ёздириб қўйган.

5. Аргентиналик футболчи Мартин Палермо Колумбияга қарши ўйинда 3 марта пенальти тепиш имкониятига эга бўлган, бироқ уларнинг барчасини кўкка совурган. Кейинчалик унинг жамоаси 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди (1999).

6. Синиша Михайлович «Лацио» таркибида битта ўйинда 3 та жарима зарбасини аниқ амалга оширган (1999). У ажабтовур хет-трикни «Сампдория»га қарши йўллаган оқшом римликлар 5:2 ҳисобида зафар қучган.

7. «Қалқон» лақаби билан машҳур колумбиялик Херардо Бедойя фаолияти давомида 46 та қизил карточка олган. Биз қўпол таърифини жуда кўп ишлатадиганимиз Серхио Рамос эса 27 марта майдонни эрта тарк этган. 

8. Марк Хьюз 1 кунда 2 марта ўйин ўтказган. Уэльс терма жамоаси сафида Евро саралаш босқичида ўйнаганидан сўнг, куннинг иккинчи қисмида Германияга учиб, «Бавария» учун кубок финалида ҳам иштирок этган (1987).

9. Уругвайлик Себастьян Абреу бутун фаолияти давомида 32 хил клубда ўйнаган ягона футболчи ҳисобланади.

10. Машҳур Златан 30 ярддан кўпроқ масофадан туриб чалқанча услубда зарба йўллаб гол урган (энг узун масофадаги чалқанча гол)

11. Жон Самуэльсен 60 ярддан туриб бош билан зарба йўллаш орқали шерикларини пас билан таъминлаган. Бу рекорд!

12. Яна ўша Ибраҳимович! У дебочаларга рамзий тусда қарайди. Златан ЕЧЛ, Эредивизия, Ла Лига, А Серия, Лига 1, АПЛ ҳамда МЛСдаги дебют ўйинларида гол урган ягона футболчи ҳисобланади.

13. 2000 йилги АПЛнинг бир баҳсида ҳакам старт ҳуштагини чалиши биланоқ Ли Тодд исмли ўйинчи реферига нисбатан жирканч сўзлар ишлатган. Ҳакам буни англаган заҳоти тезкор қизил карточкани кўрсатган. Расмий равишда, ҳатто Тодднинг четлатилиши ҳам футбол тарихидаги энг тези эмас. «Шеффилд Юнайтед» аъзоси Кейт Гиллеспи 2007 йилда 1 сония ҳам ўтмасдан майдондан четлатилган. У баҳс бошланмасидан олдин рақибни тирсаги билан туртиб юборди.

14. 2013 йилда Серж Жехуа заҳирадан майдонга туширилишидан 3 сония ўтиб қўполлик қилди ва дарҳол қизил карточка олди. У якунда жилмайиб қўйди. Бу унинг клубдаги биринчи ва охирги ўйини эди.

15. 2016 йилда Алиризо Бейронванд тўпни қўллари билан энг узоқ масаофага ташлаш бўйича рекордни янгилаган. Тўп 61 метр масофани босиб ўтган. Баҳс 2016 йил 11 октябрда Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтган.

16. Пенальтилар серияси 1970 йилда жорий қилинган.

17. Офсайд тизими 1863 йилда жорий қилинган.

18. 1946 йилда «Стокпорт» ва «Донкастер» ўртасидаги кубок ўйини 3 соат 26 дақиқа давом этди,  шундай бўлишига қарамасдан ғолибни аниқлаш учун тангадан фойдаланилган.

Киритилди: 03.02.2023 15:45. Ўқилди: 2551 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.