Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“ПСЖ” — “Бавария” учрашувига оид рақамлар

“Бавария” Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида “ПСЖ”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Мюнхенликлар клуби барча мусобақалар доирасидаги мағлубиятсиз сериясини 20 та ўйинга етказди. Сўнгги бор Юлиан Нагелсманн шогирдлари 17 сентябрь куни “Аугсбург”га ютқазиб қўйганди (0:1). Шундан кейин жамоа 16 ғалаба ва 4 дуранг қайд этди.

Чемпионлар Лигасида эса немис клуби жорий мавсумдаги барча 7 та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Тўплар нисбати — 19:2.

“Бавария”нинг учрашувдаги ягона ғалаба тўпини “ПСЖ” собиқ ҳужумчиси Кингсли Коман киритди. Коман 2020 йилги ЕЧЛ финалида ҳам парижликлар дарвозасини ишғол қилиб, “Бавария”га кубокни тақдим этганди.

    “Бавария” Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида 12 марта дастлабки ўйинни ютган ва уларнинг барчасида кейинги босқичга чиққан.

“ПСЖ” қаторасига учинчи ўйинда мағлубиятга учради. Аввалроқ жамоа Франция Кубогида “Марсель”га (1:2), чемпионатда “Монако”га (1:3) ютқазиб қўйганди.

Бундай омадсиз серия Париж жамоасида 2020 йилдан кейин илк бор кузатилди. Ўшанда клуб “Бавария”, “Ланс” ва “Марсель”га имкониятни бой берганди. “ПСЖ” кейинги ўйинини 19 февраль куни “Лилль”га қарши ўтказади.

“ПСЖ” 2023 йилда барча мусобақаларда 11 та ўйин ўтказиб, уларнинг 5 тасида мағлуб бўлди (5 ғалаба, 1 дуранг). Жамоа 2022 йилдаги 46 та ўйинда 4 бор ютқазганди.

Лионель Месси “ПСЖ” сафида Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги учинчи ўйинда қатнашди. Уларда аргентиналик футболчи бирорта самарали ҳаракат амалга ошира олмади. Ўтган мавсум у “Реал”га қарши ўйинларда (1:0, 1:3) тўлиқ ҳаракат қилган, бироқ гол ва ассист амалга ошира олмаганди.

“ПСЖ” сафида ҳимоячи Уоррен Заир-Эмери асосий таркибда майдонга тушди. 16 ёш-у 343 кунлик футболчи Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида асосий таркибда майдонга чиққан мусобақа тарихидаги энг ёш ўйинчига айланди.

Киритилди: 15.02.2023 12:27. Ўқилди: 3524 марта. Фикрлар: 88 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.