Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Бавария» - «ПСЖ» ўйинидан кейинги рақамлар ва фактлар

Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал жавоб ўйинида “Бавария” ва “ПСЖ” 8 март, чоршанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувда мюнхенликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 61-дақиқада Эрик Максим Шупо-Мотинг гол урган бўлса, 89-дақиқада Серж Гнабри якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, “Бавария” парижликлар билан сўнгги 6 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонди. 2017 йил 5 декабридан буён Мюнхен клуби 5 та ўйинда ғолиб бўлди ва фақатгина 2021 йил 7 апрель кунидаги ўйинда 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган.

“ПСЖ” эса 2023 йилдаги 6-мағлубиятини қабул қилиб олди. Кристоф Гальтье шогирдлари жорий йил 15 та ўйинда иштирок этиб, шундан олтитасида (“Ланс”га қарши 1:3, “Ренн”га қарши 0:1, “Монако”га қарши 1:3, “Марсель”га қарши 1:2, “Бавария”га қарши ўйинда 0:1 ва 0:2) мағлуб бўлди. 2023 йил бошига қадар эса жамоа бирор маротаба имкониятни бой бермаганди.

“ПСЖ” ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигасида асосий таркибда майдонга тушиш бўйича 3-ўринга кўтарилиб олди. Аргентиналик форвард “Бавария”га қарши баҳсда ўз фаолиятида 150 марта асосий таркибда майдонга тушди. Фақатгина Икер Касиляс (176 марта) ва Криштиану Роналдулар (178) ундан олдинда.

Лео кетма-кет учинчи марта ЕЧЛ нимчорак финалида ўз иштирокини якунламоқда (2 йил “ПСЖ” билан, бир йил “Барселона” сафида) ва кетма-кет 8 йил турнир финалига чиқа олмаяпти. Месси сўнгги бор 2015 йилда “Барселона” билан бирга “шалпангқулоқ”ни қўлга киритганди. Ўшанда каталонияликлар “Ювентус”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган.

Киритилди: 09.03.2023 14:20. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.