Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«ПСЖ»га гол урган Шупо Мотинг ва Гнабри ҳақида

Кеча Месси ва Мбаппени Чемпионлар Лигасидан чиқариб юборган голларни Эрик Шупо Мотинг ва Серж Гнабри уришди. Ғалати-а? Худди бошқа даражадаги икки жамоа аъзолари номини тилга олаётгандекмиз.

Шупо Мотинг Германиядаги бир неча мавсумлардан сўнг, 2017 йилда “Сток Сити”га ўтган. Эркин агент сифатида. Яъни “Шальке 04” у билан янги шартнома тузмаган ҳам. “Сток Сити”да бир мавсумда 5 та гол урган ва бу инглиз топ-клубларининг эътибори учун етарли эмас. Менимча, ҳозир ҳам уни бирор инглиз топ-клуби ўзига чорламаган бўларди. “Сток” АПЛдан тушиб кетгач, уни чорлайдиган бирор инглиз клуби топилмади ҳам. Захира вариант сифатида аввал “ПСЖ”, кейин “Бавария”да юрган Эрик ЕЧЛ плей-оффда гол уряпти.

Серж Гнабри “Арсенал” тарбияланувчиси, Венгер жамоасида ишончни оқламагач, “Вест Бромвич”га берилган. У ерда ҳам ўзини кўрсата олмаган. Германияга қайтгач, аввал “Вердер”, “Хоффенхайм”, кейин “Бавария”да ўзини кўрсата олмади. Тўғри, ҳозир у асосий ўйинчи эмас, аммо ковид-мавсумида “Бавария”нинг етакчиларидан бири бўлган, ЕЧЛ яримфиналида голлар урган.

Йўқ, инглизлар жавоҳирларни пайқамаган, қўлдан чиқарган, ана, демоқчи эмасман.

Айтмоқчиманки, иккисига ҳам ҳеч қачон катта нархлар тўланмаган, кўп нарса кутилмаган. Ҳозир ҳам, ўйлайманки, Европа даражасидаги юлдузлар эмас. Аммо агар яхши тизимга қўйилган, мувозанатли  жамоа, кучли мураббийлар бўлса, улар билан ҳам “овга борса бўлади”.

Билмадим, “ПСЖ” сафида ёки умуман Францияда қанча “гнабрилар” бор, балким бошқа йўлдан юриш керакдир? Ҳеч бўлмаса, Франция чемпионати қизийди, “ПСЖ” учун мавсум ЕЧЛ билан бирга тугаб қолавермайди.

Қаҳрамон Асланов.

Киритилди: 09.03.2023 15:00. Ўқилди: 1776 марта. Фикрлар: 2 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.