Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тухель «Бавария» бошқарувида Гвардиолани ЕЧЛдан чиқариб юбора оладими?

“Бавария” доим кучли жамоа бўлиб келган, аммо Европадаги натижалар нуқтаи назаридан бироз парадоксал, бу жиҳатдан “Челси”га ўхшаб кетади.

Клуб деярли ҳар йили Бундеслигани ютишини эътиборга олсак, муваффақиятни асосан Чемпионлар Лигасидаги натижалар асосида ўлчашимиз мантиқли. Қарангки, клуб қачонки, бир мураббий билан узоқ муддатли ва режали лойиҳа асосида янги куч қуришга уринганда, кўнгилдагидек якунланмаган. Аксинча, вақтинча кўрилган, кутилмаганда юзага келган вазиятларда жамоа катта совринларни қўлга киритган.

Пеп Гвардиолани клублар нега таклиф қилишини яхши биламиз, аммо жамоа яримфиналдан уёғини кўрмаган бўлса, Нагельсман билан 2026 йилгача шартнома тузилиб, ҳаммаси унга мослаб қилинаётганди – кеча истеъфога чиқарилди. Қандайдир ўтиш даври сифатида кўрилган Флик 2020 йилда, 2013 йилда эса, ўша пайтда аллақачон кетиши аниқ бўлган Хайнкес клубга Чемпионлар Лигасини ютиб беришди. Худди “Челси” Чемпионлар Лигасига кубокларини вақтинчалик мураббийлар билан ютгани, ҳамда Виллаш-Боаш, Сколари каби мураббийлар эса, муваффақиятсизликка учраганини эсланг.

Нагельсманнинг кетиши, айниқса, ҳал қилувчи ўйинлар олдидан, нотўғридек туюлса-да, биргина тушунтириш бор – Томас Тухелдек мураббий доим ҳам “кўчада ётмайди”. Антонио Контенинг матбуот анжуманидан кейинги гапларидан сўнг, унинг кетиши аниқ бўлиб қолгани ва “Тоттенҳэм” фаол тарзда мураббий қидираётгани немисларни тезроқ ҳаракат қилишга ундади. Тухель эса, қисқа муддатда ҳам кучли жамоа туза олишини ўтган сафар кўргандик. Пеп Гвардиолага яна қийин бўладиган бўлди. Аввалги дуэлда Тухел уч ойда ҳам Англия кубоги, ҳам Чемпионлар Лигасини Пепдан тортиб олганди.

Қаҳрамон Асланов.

Киритилди: 24.03.2023 14:48. Ўқилди: 27542 марта. Фикрлар: 19 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.