Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тухель Гвардиолани қандай зарарсизлантиришни билади

Бугун, 11 апрель куни “Манчестер Сити” ва “Бавария” ўртасида Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтади. Англия ва Германия грандларининг учрашуви турнирнинг ушбу босқичидаги энг номдор ўйини ҳисобланади. Мюнхендаги мураббийнинг ўзгариши ўйинни янада қизиқарли қилиб бериши керак. Юлиан Нагельсманнинг ўрнини бирдан Томас Тухель эгаллади. Бўлажак икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликдан нимани кутиш мумкин?

Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати

"Ман Сити" барча мусобақаларда ажойиб ўйин кўрсатди. Гвардиола шогирдлари сўнгги бор 5 феврал куни АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (0:1) мағлуб бўлганди. Шундан сўнг - 10 ғалаба ва иккита дуранг. “Шаҳарликлар” “Арсенал” билан Англия чемпионлиги олтини учун курашмоқда, Чемпионлар лигасининг чорак финалига қадар етиб борди, шунингдек, “Шеффилд Юнайтед” билан Англия кубоги ярим финалида ҳам ўйнайди. Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида "Сити" "Лейпциг" билан биринчи ўйинда заиф футбол кўрсатди (1:1), иккинчи ўйинда эса Эрлинг Холандни “озодликка қўйиб юборди”.

Ўтган ой давомида "Бавария" лагеридаги асосий янгилик: Нагелсманнинг ишдан бўшатилиши ва Томас Тухелнинг тайинланиши бўлди. Янги мураббий қўл остида жамоа Бундеслигада биринчи ўринга қайтди, аммо Германия кубогининг 1/4 финалида "Фрайбург"га ютқазди (1:2). “Бавария” феврал ойи бошидан буён тўққизта ғалабага эришди ва уч марта мағлуб бўлди. Натижалар “Сити”никидан ёмонроқ, аммо буни инқироз деб аташ мумкин эмас. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг биринчи босқичида “Бавария” икки марта “ПСЖ”ни мағлуб этди (1:0, 2:0) ва французлардан анча кучлироқ кўринди.

Тухель Гвардиола учун криптонитми?

Тухелнинг мюнхенликлар бош мураббийи лавозимига тайинланиши нафақат Нагелсманн билан хайрлашиш ва Томасни "Тоттенхэм" ва "ПСЖ"дан ушлаб қолиш истаги билан боғлиқ. Муҳим сабаб Чемпионлар лигасидир. Тухел Гвардиола жамоаларига қарши ўйинларда ажойиб ўйнайди. Умуман олганда, Томас ва Пеп 10 марта тўқнаш келишган: испаниялик беш марта, немис уч марта ғалаба қозонган, икки марта дуранг қайд этилган. Ҳа, статистика Хосеп фойдасига тегишли, аммо қарама-қаршиликнинг асосий ўйини Чемпионлар лигаси-2020/2021 финалида Тухел ютган. Унинг "Челси"си машҳур "Сити"ни зарарсизлантирди, ўз ўйинини кучайтирди, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва клуб тарихидаги иккинчи Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди.

“Тухель жуда ижодкор. У мен доимо яхшироқ бўлишни ўрганадиган кам сонли мураббийлардан бири. Томас ҳар жиҳатдан зўр. У "Майнтс"да ишлаганидан бери менга ёқади. Унинг жамоаларини, қандай ўйнашини, ёндашувини кузатишни яхши кўраман. У жаҳон футболини яхшироқ қилмоқда", - дейди Гвардиола.

Жамоаларнинг тахминий таркиби

Кўп нарса Тухель ва Гвардиоланинг ғояларига боғлиқ. Иккала мураббий ҳам рақибларни ҳайратга солиши мумкин, аммо келинг, жамоаларнинг асосий таркибларини асос қилиб олайлик: “Бавария” учун 4-2-3-1, “Сити” учун 4-3-3.

"Бавария"нинг "Манчестер Сити"га қарши тахминий таркиби

Тухелда бир нечта ротация вариантлари бор: "Сити"дан ижарага олинганига қарамай, Канцелу ўйинда иштирок этиши мумкин, аммо Павар ёки Станишич ҳам ўнгдан майдонга тушиши мумкин. Чапда катта эҳтимол билан Алфоньсо Дэвис ҳаракат қилади, майдон марказида Горецка ўрнига Жамол Мусиала, ҳужумда эса Садио Мане варианти бор.

"Манчестер Сити"нинг "Бавария"га қарши тахминий таркиби

Гвардиола жамоаси учун сўнгги ўйинлардаги классик вариант. Бернарду Силва, Хулиан Алварес ва Кайл Уолкер илк дақиқалардан майдонга тушиши мумкин. Аммо Пеп таваккал қиладими?

Киритилди: 11.04.2023 14:23. Ўқилди: 2580 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.