Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Холанд яна немис клубига қарши. Эрлинг бу сафар ҳам шов-шув кўтара оладими?

Чемпионлар лигаси чорак финал босқичидан ўрин олган "Бавария" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги баҳс бугун 12 апрелга ўтар кечаси "Etihad Stadium"да бўлиб ўтади. Шунингдек, бугун чорак финалнинг яна бир ўйинида "Бенфика" ўз уйида "Интер"ни қабул қилади.

Англия ва Германия чемпионлари ўртасидаги баҳс, албатта, ҳар жиҳатдан Чемпионлар лигасида куннинг марказий ўйини ҳисобланади. Хосеп Гвардиола ва Томас Тухель ўртасидаги ўзига хос қарама-қаршилик ҳамда Эрлинг Холанднинг немис клуби билан навбатдаги учрашуви. Норвегиялик олдинги босқичда "Лейпциг"га қарши пента-трик қайд этган. Жоау Канселу ва Лерой Сане эса ўзининг собиқ жамоасига қарши майдонга тушади.

Йўқотишлар

Рақиблар бу учрашувда оптимал такибда иштирок этиши қийин. Айниқса, “Бавария”да бир неча кун олдин ҳужумчи Эрик Шупо-Мотинг сафдан чиқди. Устига-устак, Люка Эрнандес, Нойер ва Тель ҳам бугунги ўйинда қатнаша олмайди. Улар анча аввал сафдан чиққанди. "Шаҳарликлар" таркиби нисбатан оптималроқ. Катта йўқотишлар деярли йўқ.

Шупо-Мотинг готов продлить контракт с «Баварией», но с повышением зарплаты  - 17 января 2023 - Sport24

Сўнгги ўйин

Жамоалар бу ўйинга яхши кайфият билан келяпти. Чунки ҳар икки клуб ўз миллий чемпионатларида охирги ўйинда муваффақият қозонди. "Манчестер Сити" "Саутгемптон"га сафар уюштириб, йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришган бўлса, "Бавария" меҳмонда "Фрайбург"дан минимал ҳисобда устун келди.

Southampton FC v Manchester City - Premier League

Имкониятлар ҳақида 

Кўпчилик ушбу беллашув олдидан Гвардиола шогирдлари фаворит, деб ҳисобламоқда. Ҳаттоки, мюнхенликлар устози Томас Тухель ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлади. Англия клуби бир неча йилдан буён азалий орзуси йўлида курашиб келмоқда. Бунга баъзан жуда яқин келди, аммо ҳар сафар уларга нимадир етишмади. Наздимда, ўша етишмаган жиҳат "Сити"да ҳозир бор. Бу - Эрлинг Холанд. Вазиятлар кўп яратадиган "Сити" катта учрашувларда ўйин томонлама устун бўлиб ҳам имкониятни бой берган ҳолатларнинг кўп бора гувоҳи бўлганмиз. "Викинг" айни мана шу муаммони ёпиш учун, ўзида бўлган 1 та имкониятдан 1 та гол уриш учун жамоага олиб келинган. "Бавария" учун Де Брюйне ва Холанд тандеми хавф туғдиришини тахмин қиляпман. 

"Бавария"нинг имкониятлари қайси жамоага қарши бўлмасин доим баланд бўлиб келган. Тўғри, кичик устунлик "Сити"да. Бироқ "немис машинаси" ўз ўйинини топиб олса ва рақиб уларнинг прессингига бардош бера олмаса, якун қандай бўлишини ўзингиз биласиз. Таркибдаги йўқотишлар ҳам у қадар муаммо эмас. Сабаби, мюнхенликларда бир-бирини ўрнини тўлдирувчи футболчилар кўп. Шу ҳолатда ҳам кўплаб юлдузлар захира ўриндиғида қолиб кетмоқда. 

FC Bayern München v Paris Saint-Germain: Round of 16 Second Leg - UEFA Champions League

Хуллас, бугун бизни супер қарама-қаршилик кутиб турибди. Қайси жамоа ғалаба қозонишини тахмин қилиш қийин. Бироқ супер ўйин бўлишини бемалол тахмин қила оламиз! 

Киритилди: 11.04.2023 16:02. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.