Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» — «Бавария» ўйинига оид рақамлар

Чемпионлар Лигасининг чорак финал дастлабки ўйинида “Манчестер Сити” ўз уйида “Бавария”ни мағлубиятга учратди (3:0).

“Бавария” Чемпионлар Лигасида кетма-кет 8 ғалабадан кейин илк бор мағлуб бўлди. Охирги марта мюнхенликлар 2022 йилнинг апрелида “Вильярреал”га қарши чорак финал меҳмондаги ўйинда (0:1) ютқазганди.

“Манчестер Сити” барча мусобақалар доирасида қаторасига 9-ўйинда ғалаба қозонди. Тўплар нисбати — 34:3. Сўнгги бор “шаҳарликлар” 22 февралда ЕЧЛ доирасида “Лейпциг”ни енга олмаганди (2:2).

Бу Хосеп Гвардиола ва Томас Тухель ўртасидаги 11-тўқнашув бўлди. Каталониялик мутахассис кетма-кет учта ўйинда Тухелдан устун келди. Умумий ҳисобда Гвардиола 7 марта немис мураббийини енгган, битта ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, учта учрашувда Томаснинг қўли баланд келган.

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд клуб сафида жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 45 та гол урди. Бу АПЛда ҳаракат қиладиган футболчи учун рекорд натижа. Бунинг учун норвегиялик футболчига 39 та ўйин кифоя қилди. Бундан аввалги рекорд Муҳаммад Салоҳ (52 ўйинда 44 гол) ва Руд ван Нистелройга (53 ўйинда 44 гол) тегишли эди.

2022 йилнинг ёзида “Боруссия Д”дан келган Ҳоланд ушбу мавсум АПЛдаги 27 ўйинда 30 та гол, Чемпионлар Лигасидаги 7 ўйинда 11 та гол, Англия Лига Кубогидаги бир ўйинда 2 та гол ва Англия Кубогидаги 2 ўйинда 3 та гол урди.

Ҳоланд Чемпионлар Лигасида умумий миқдорда 26 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урди ва Герд Мюллернинг (35 ўйинда 34 гол) натижасини такрорлади. Мусобақанинг мутлақ тўпурари Криштиану Роналду ҳисобланади (183 ўйинда 140 та гол).

Қайд этиш керак, Ҳоланд фаолиятида илк бор расмий ўйинда “Бавария”дан устун келди. Бунга қадар 7 марта мағлубиятга учраганди. Футболчи 8 ўйинда Мюнхен клуби дарвозасига 6 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12.04.2023 11:31. Ўқилди: 2663 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.