Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бундеслига. “Бавария” ўз майдонида очко йўқотди, “Боруссия Д” сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Германия Бундеслигасининг 28-туридан ўрин олган қатор ўйинлар 15 апрель, шанба куни бўлиб ўтди.

Пешқадам “Бавария” ўз майдонида “Ҳоффенҳайм”га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Бенжамин Павар ҳисобни очди. 71-дақиқада эса “Ҳоффенҳайм” футболчиси Андрей Крамарич мувозанатни тиклади. Ўйин ушбу ҳисоб билан якунланди.

Ушбу дурангдан сўнг “Бавария”нинг очколари 59 тага етди ва 1-ўринни сақлаб қолди. “Ҳоффенҳайм” эса 29 очко билан 13-ўринда бормоқда.

“Боруссия Д” эса сафарда “Штутгарт” билан баҳс олиб борди. Учрашув жанговар 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Дортмунд клуби 26-дақиқада Себастьян Аллер, 33-дақиқада Долен Маленнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди. 39-дақиқада “Штутгарт” футболчиси Константинос Мавропанос иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди.

Бироқ иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида Тангуй Кулибали, 84-дақиқасида эса Жоша Вагноманнинг голлари билан “Штутгарт” ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. 90+2-дақиқада Дортмундликлар аъзоси Жованни Рейна гол урди. Захирадан ўйинга  қўшилган Силас Мвумпа 90+7-дақиқада мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолган голга муаллиф бўлди.

Ушбу дурангдан сўнг “Боруссия Д”нинг очколари 57 тага етди ва клуб 2-ўринни эгаллаб турибди. “Штутгарт” эса 24 очко билан 16-ўринда бормоқда.

Бундеслига, 28-тур баҳслари
15 апрель, шанба
“Бавария” – “Ҳоффенҳайм” 1:1
Голлар: 1:0 – 17 Павар, 1:1 — 71 Крамарич.
“Бавария”: Зоммер, Павар, Упамекано, де Лигт, Жоау Канселу (Гравенберх, 80), Горетцка (Мусиала, 60), Киммих, Мюллер, Коман (Дэвис, 60), Сане (Тел, 60), Гнабри.
“Ҳоффенҳайм”: Бауманн, Кадержабек, Брукс, Акпогума, Кабак (НъСоки, 62), Анхелиньо, Гайгер (Руди, 90), Штиллер (Бекер, 62), Баумгартнер (Долберг, 83), Крамарич, Бебу (Бишоф, 90).
Огоҳлантиришлар: Павар (57), Упамекано (72), Акпогума (82).

“Штутгарт” – “Боруссия Д” 3:3
Голлар: 0:1 – 26 Аллер, 0:2 — 33 Мален, 0:2 — 33 Мален, 1:2 — 78 Тангуй Кулибали, 2:2 — 84 Вагноман, 2:3 — 90+2 Рейна, 3:3 — 90+7 Мвумпа.
“Штутгарт”: Бредлов, Вагноман, Антон, Загаду, Мавропанос, Соса, Каразор, Эндо, Фьюрих (Мвумпа, 62), Миё (Тангуй Кулибали, 74), Гирасси (Томас, 74).
“Боруссия Д”: Кобел, Рюерсон, Хуммелс (Сумаила Кулибали, 46), Джан, Геррейру, Брандт (Ройс, 63), Озжан, Беллингҳем, Мален (Байно-Гиттенс, 69), Аллер (Мукоко, 63), Адейеми (Рейна, 82).
Огоҳлантиришлар: Мавропанос (35), Эндо (35), Беллингҳем (57), Ройс (71), Рейна (86), Мвумпа (90+8).
Четлатиш: Мавропанос (39).

“Лейпциг” – “Аугсбург” 3:2
Голлар: 0:1 – 05 Майер, 1:1 — 10 Кампл, 2:1 — 32 Вернер, 3:1 — 35 Вернер, 3:2 — 82 Варгас.

Киритилди: 15.04.2023 22:53. Ўқилди: 1305 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.