Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жоау Канселу: «Мюнхенда ўйнаш – бу ўзгача шараф»

Қисқа фаолияти давомида Португалия, Италия ва Англияда совринлар ютишга улгурган Жоау Канселу энди «Бавария» билан ҳам янги зафарлар нишонлашдан умидвор.

 Тўғри, ЧЛ чорак финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши биринчи ўйин мюнхенликлар учун жуда омадсиз кечди (0:3). Португалиялик футболчи айнан собиқ клуби майдонига сафар олдидан «51» журнали мухбири билан учрашиб, икки суперграндни ўзаро таққослади. Жоау суҳбат давомида ўзини Филип Ламга ўхшатишлари юзасидан ҳам гапирди, яна оғир тақдирдан қўшимча куч олишини таъкидлади.

- Жоау, «Манчестер Сити»дан кўчиб ўтганингиздан буён «Бавария»нинг 11та ўйинида 5та гол урдингиз. Ҳимоячи учун қо­йилмақом кўрсаткич, шундай эмасми?

- Ҳа, «Бавария»да чакки старт олмадим, ҳар ҳолда, статистика ҳаммаси ижобий эканлигини кўрсатмоқда. Футболчи борки, янги жамоаси сафига қўшилгач, маълум бир мослашиш даврига юз тутади. Табиийки, мен учун «Бавария» тизими ва ўйинига имкон борича тезроқ қўшилиш, янги клубдошлар билан чиқишиб олиш муҳим эди. Илк кунлардан шунга эътибор қаратдим, асдойдил ҳаракат қилдим. Шукр, ҳозирча ҳам жамоа, ҳам шахсий даражада ишлар яхши кетмоқда.

- Садио Мане яқинда бутун фаолиятида «Бавария»дан яхшироқ жамоани кўрмаганлигини айтди. Сиз эса «Манчестер Сити»дек клубда 3 йил ўйнагансиз. Қизиқ, сенегаллик жамоадошингиз фикрини тасдиқлай оласизми? Айниқса, ЧЛнинг катта чорак финал ўйини арафасида...

- Жаҳон футболида 4-5та мегаклуб борки, «Бавария» улардан бири, шубҳасиз. «Манчестер Сити» ва «Реал» каби жамоа­ларни енгиш ҳар доим жуда қийин. Бежиз иккиси ҳар мавсум Чемпионлар Лигаси бош соврини учун фаворит ҳисобланмайди худди «Бавария» каби. Шу маънода айтсам, Мюнхенда бўлиш ва «Бавария»да ўйнаш - мен учун шараф. Биз ҳар қандай рақиб таклифини қабул қилишга тайёрмиз, дуч келган жамоани мағлубиятга учратиш салоҳия­тига эгамиз.

- Умуман, «Бавария»ни қандай тавсифлаган бўлардингиз? Жамоани бошқалардан айнан нима ажратиб туради?

- Ушбу ажойиб клуб сафига қўшилиш имконияти юзага келган паллада ортиқча ўйлаб ўтирмай, дарҳол ижобий жавоб бердим: «Лаббай». Шу кунга қадар Испания, Италия ва Англияда бўлдим ва энди Германияда ҳам катта футбол завқини суришни хоҳлайман. «Бавария»нинг алоҳида жиҳатига келсак, Мюнхенда ҳаммаси мутлақ муваффақият қозонишга қаратилган. Бошқа гап йўқ. Бу ерда ҳар бир машғулот ҳам - жиддий синов. Жуда кўп ишлайсиз, муҳими, менга шундай ёндашув ёқади. Қисқаси, «Бавария»да эканлигим ва шундай ажойиб клубда ўйнаш имкониятига эгалигимдан бағоят хурсандман.

- Март ойида ФИФА томонидан тузилган йил рамзий жамоасига қўшилдингиз. Бу ўзингиз учун нимани англатади?

- ФИФА сўровида иккинчи марта номзодлар қаторига кирдим ва бу сафар рамзий жамоага қўшилдим, ниҳоят. Бу - орзу. Зеро, дунёнинг 11 нафар энг яхши футболчисидан бири бўлиш - катта натижа. Сиз рақобатбардош спортчи сифатида ҳар доим ўз имкониятларингиздан максимал даражада фойдаланишни истайсиз. Жумладан, менинг мақсадим ҳам оддий - ўз йўналишимда энг яхшилар қаторига кириш ва жамоавий муваффақиятларга эришиш. Фурсатдан фойдаланиб, сўровда менга овоз берганларга раҳмат йўллайман.

- FCB ўнг қанотида ўйнаган буюк ўтмишдошингиз Филипп Лам ФИФА талқинидаги жаҳон терма жамоа­сига 2 марта кирганди. Клубнинг етук сардори ва унинг ўйини ҳақида нималарни биласиз?

- Сизни бундай буюк футболчи билан таққослашлари шунчаки, ажойиб... Ёшлигимда Филипп иштирокидаги ўйин­ларни кузатиб, ўзгача яйрардим. Ламнинг ўйини мен учун ўзига хос юқори нуқтадир. Шунингдек, Дани Алвеш ва «Реал»даги Марселони ҳам жуда қадрлардим. Биламан, Филипп Лам даражасига эришиш йўлида ҳали кўп тер тўкишим керак. Ахир у имкони бор барча совринларни ютди. ЧЛ кубоги ҳозирча мен учун катта орзу ва унга эришмагунча қўл кўтармайман. Эҳтимол, «шалпангқулоқ»ни «Бавария» билан қўлга киритарман, бунга асло қаршилигим йўқ.

- Яна қайси футболчиларга намуна сифатида қарайсиз?

- Футбол майдонидаги энг катта кумирим - бу Гаучо Роналдиньо! Бунга унинг ўйиндан роҳатланиши ва барчасини ўз қўлига олиш хусусияти сабабдир. Хуллас, Роналдиньони ўзим кўрган барча профессио­нал футболчилар орасида энг истеъдодлиси сифатида таърифлайман. Тўғри, Диего Марадона, Пеле, Марко ван Бастен ёки Йохан Кройффнинг ўйинларини бевосита кўрган эмасман. Билганим шуки, Роналдиньонинг майдондаги қувноқ ҳолати, ақл-заковати ва жасорати, сеҳргарлиги ва томошабинларни эҳтиросда ушлаб тургани - барчаси ноёб дурдона. Қисқаси, менинг футболдаги бош қаҳрамоним - бу Роналдиньо.

- Майдон бўйлаб кроссларингиз жаҳон футболида алоҳида қадрланади. Бундай аниқлик билан олға бориш техникасига қандай эришгансиз? 

- Табиатан ўзим гол уришдан кўра, самарали узатма беришни афзал кўраман негадир. Кросслар эса ҳар кунги маш­ғулотлар самараси ҳисобланади. Техник салоҳиятим табиий равишда ривожланганини айтишим жоиз. Мактаб даврида футзал машғулотларига ҳам қатнардим: бунда майдон кичиклиги учун техникага алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, кўчада мунтазам дўст­ларим билан ўйнардим. Улардан 2-3 нафари истеъдоди билан ажралиб турарди. Аммо профессионал футболда истеъдоднинг ўзи билан чўққига чиқиш иложсиз. Менинг бахтим - бу «Барреиенсе»даги таҳсилдан кейин дунё бўйича энг яхши футбол мактабларидан бири саналган «Бенфика» академиясига қабул қилинганим. Ушбу даргоҳдан деярли ҳар куни янги иқтидор чиқиши бежиз эмас.

- Футбол майдонидаги ҳаётдан нималарни ўрганиш мумкин?

- Энг муҳими, қийинчиликлар юзага келган паллада ўз принципларингизда туришни. Табиатан жангчиман. Португалияда яшаш шароити Германиядагидан анча паст. Дейлик, онам 3та компанияда фаррош бўлиб ишлаган. Бироқ Португалияда минимал иш ҳақи жуда пастлиги туфайли квартира учун пул тўлашга ҳам қийналарди. 16 ёшга тўлгунча оиламиз билан бобом ва бувимнинг уйларида яшаганмиз, чунки квартира сотиб олишга имкониятимиз йўқ эди. Отам қурувчи эди, ҳар доим ишлаш учун Швейцарияга йўл оларди ва йилда 1 ойгина биз билан яшарди. Яъни оилани таъминлаш учун хорижга кетишдан бошқа чораси қолмасди. Отам ҳозир нафақада ва яхшики, пул топиш ташвишидан қутулди.

- Бугун ота-онангиз сиз билан фахрланишларига ишончингиз комилми? 

- Ўйлайманки, ҳам спорт натижалари, ҳам шахсий муносабат маъносида уларнинг орзуларини рўёбга чиқардим. Демакки, мен билан фахрланишса керак. Умуман, турмуш ўртоғим учун яхши ҳамроҳ, қизим учун яхши ота, отам учун яхши ўғил, акам учун яхши ука бўлишни хоҳлайман. Айнан шу ҳаракат мени мудом ҳаракатга солади.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 18.04.2023 20:05. Ўқилди: 908 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.