Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Бавария» - «Манчестер Сити» ўйинига оид рақамлар ва статистика

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. “Манчестер Сити” сафарда “Бавария” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

“Манчестер Сити” қаторасига уч мавсум Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққан АПЛнинг учинчи клуби бўлди. Бунгача “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” бундай натижага эришганди.

Гвардиолада навбатдаги тарихий рекорд

Пеп Гвардиола шогирдлари 26 та гол билан Чемпионлар Лигасининг 2022/23 йилги мавсумида энг кўп гол киритган жамоа бўлиб турибди. Шунингдек, Манчестер клуби мусобақада энг кам гол ўтказган жамоа ҳисобланади — 4 та.

“Манчестер Сити” мураббийи Пеп Гвардиола 10 та мавсумда Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққан биринчи мураббийга айланди. Испан мутахассиси бу борада Карло Анчелоттини (9) ортда қолдирди.

“Бавария” Томас Тухель қўл остида учта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Мюнхен клуби Чемпионлар Лигасида чорак финали дастлабки учрашувида “Манчестер Сити”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди, Бундеслига доирасида “Ҳоффенҳайм” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Манчестер Сити”га қарши жавоб учрашувида ҳам 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Тўхташни билмаётган Ҳоланд

Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида инглиз клуби сафида гол уриш бўйича “шаҳарликлар” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Манчестер Юнайтед” сафида ўйнаган Руд ван Нистелройга етиб олди. Норвегиялик футболчининг голлари сони 12 тага етди ва бу мусобақа жорий мавсумидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

Ҳоланд “Манчестер Сити”даги фаолияти давомида илк бор пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Норвегиялик футболчи бунгача 11 метрлик нуқтадан етти марта гол урганди.

Кевин де Брюйне голли узатмалар бериш бўйича “Манчестер Сити”даги шахсий рекордини янгилади. Бельгиялик футболчи “Бавария”га қарши ўйинда 2022/23 йилги мавсумдаги 23-голли узатмасини амалга оширди.

Киритилди: 20.04.2023 15:15. Ўқилди: 2286 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.