Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бундеслига якунланишига 5 тур қолди. Чемпионлик кураши қандай кечади?

Янги ўйин ва "Бавария"нинг янги совғаси. Бу сафар мюнхенликлар “Майнц”дан мағлуб бўлишди(3:1). Тухель Нагельсманнинг бутун мавсумдаги мағлубиятлари сонини 7та ўйинда қайд этиб қўйди.

Нагельсманнинг ишдан бўшатилиши натижа бермади, Тухель қўл остида "Бавария" жуда нуқсонли ўйин кўрсатяпти.

• “Бавария” Чемпионлар Лигаси, Германия кубоги чиқиб кетди ва якунланишига беш тур қолганда Бундеслига пешқадамлигини бой берди.

• Жамоа қаторасига 4 учрашувда ғалаба қозона олмади - 2 мағлубият ва 2 дуранг.

• "Бавария" кам гол уряпти. Жуда кам: олтита ўйинда атиги 5 та гол. Ягона ўсиш Тухель қўл остидаги биринчи ўйинда, мюнхенликлар Дортмундни мағлуб этганда (4:2) юз берди.

"Бавария" 2020 йилдан бери "Майнц"ни меҳмонда мағлуб эта олмаяпти - бу кетма-кет учинчи мағлубият.

Бу воқеалардан унумли фойдаланган дортмундликлар "Айнтрахт"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, биринчи ўринга чиқиб олди. “Боруссия” клуби тарихда биринчи марта Бундеслиганинг бир мавсумида кетма-кет 9 та уй ўйинда ғалаба қозонди.

Ҳозирда "Боруссия" жадвални бошқаряпти, аммо "Бавария"нинг чемпион бўлиш имконияти ҳали ҳам 63%ни ташкил қиляпти.

Дортмундликлар рақибни бир очкога ортда қолдирмоқда. Тўплар фарқи ва шахсий учрашувлар статистикаси “Бавария” фойдасига (2:2 ва 4:2), шунинг учун “Боруссия”ни очколар тенглиги қаноатлантирмайди.

Жамоаларни олдинда учта уй ва иккита сафар ўйинлари кутиб турибди.
“Майнц” энди “Боруссия”нинг кучини синаб кўради. Дортмундда улардан ташқари "Вольфцбург" ва "Бохум" билан ўйин бор.

"Бавария"ни жиддий рақиб "Лейпциг" кутиб турибди.

Five Thirty Eight суперкомпьютери барибир “Бавария”нинг имкониятини юқори баҳолаяпти. Мюнхен клуби чемпионлиги 63% деб баҳоланмоқда, Дортмунднинг имкониятлари 36%.

Киритилди: 23.04.2023 15:19. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.