Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Бавария»: бир мавсумда шунча омадсизлик...

«Бавария»нинг иши бутун тарихда бу қадар орқага кетмаган бўлса керак.

 Мюнхен клуби раҳбарияти март ойи охирида бош мураббий Юлиан Нагельсманнга жавоб бериб, ўрнига Томас Тухелни тайинладию, ўзини ўтга ташлади гўё. Ҳар ҳолда, «Бавария» мухлислари бугунги раҳбариятнинг ишидан мутлақо норози. Бош­қача бўлиши ҳам мумкин эмас. Ахир жамоа қисқа вақтда Германия кубоги ва ЧЛда курашдан четга чиқди, энди эса Бундеслига бош соврини - «Кумуш лаган» ҳам қўлдан чиқадигандек...

Мюнхенлик мухлислар ЧЛ 1/4 финалидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши жавоб ўйини (1:1)да раҳбариятга бор эътирозларини тўкиб солишди. Дейлик, «Альянц Арена» трибуналаридан бирида кескин матнли баннер кўзга ташланди: «Мақсадга эришмаслик мумкин, принципларни йўқотиш - йўқ! Клуб сиёсати бўйича саволлар бор!» Яна бир баннер тўғридан-тўғри клуб спорт директори Ҳасан Салихамижич ва бош директори Оливер Канга аталди: «Браззо(Салихамижичнинг лақаби) ва Кан — кечаги кун қаҳрамонлари, бугунги мағлублар». Собиқ дарвозабон ўйиндан кейин бунга муносабат ўлароқ, раҳбарият ҳар доим саволларга жавоб беришга тайёрлигини айтди.

Айрим манбаларда ёзилишича, Мюнхен клуби ЧЛдан чиқиб кетгани таъсирида раҳбарият Кан билан ўртадаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида ўйлай бошлади. Бинобарин, Юлиан Нагельсманни истеъфоси ва Томас Тухель тайинловида энг катта ролни айнан Кан бажарганди. Тўғри, Оливернинг ўзи кетишни хаёлига ҳам келтираётгани йўқ. 

«Ягона мақсадим - мавсумни чемпионлик соврини билан якунлаш. Кейин, янги мавсумда яна ҳужумга ўтиш», - деди Кан «Майнц»га қарши навбатдаги омадсиз ўйин (1:3)дан сўнг.

У шунингдек, охирги натижалар мураббийлар штабидаги ўзгаришларга боғлиқ эмаслигини таъкидламоқда: 

«Қандай мавҳумлик ва ишонч­сизлик ҳақида гап кетяпти? Шунчаки, майдонда етарлича ишламаяпмиз. Футболчилар билан турли вариантларни қўллаб кўрдик. Маълум вақтда ҳамма масъулиятни ўз зиммасига олиши керак. Томас Тухель - муҳокама марказига тушиши мумкин бўлган охирги одам. У жамоани ҳаракатга солиш учун қўлидан келганини қилмоқда. Йўқ, танқиддан қўрқмайман. Фаолиятим давомида кўп нарсаларни бошдан ўтказганман. Ҳозирги омадсизликка қарамай, жорий мавсум Бундеслигани яна чемпион сифатида якунлашимиз мумкин».

Киритилди: 28.04.2023 10:30. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.