Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гвардиолага кераксиз юлдузлар

“Манчестер Сити” ҳар йили ўрганиб қолганимиздек бу мавсумда ҳам супер ўйинлар кўрсатмоқда. Айниқса Эрлинг Холанднинг жамоага қўшилиши ҳужум чизиғини ҳар доимгидан-да кучли қилди. Шунга қарамай Гвардиола таркибдаги бир нечта футболчини келажакда жамоага керак эмас, деб ҳисобламоқда. Улар қаторида жамоа сардори ва яна бир етакчиси борлиги эса бироз ажабланарли. Келинг, гап қайси футболчилар ҳақида кетётганини кўриб чиқамиз.

Эмерик Лапорт (Испания, ҳимоячи, 28 ёш)

Лапортнинг жамоани (эҳтимол, "Барса"га) ўзгартирмоқчи бўлишининг асосий сабаби ўйин вақтининг камлигидир. Клуб раҳбарияти эса Йошко Гвардиол билан шартнома имзолашга умид қилиб, Эмерикга халақит бермоқчи эмас.

Илкай Гюндоган (Германия, ярим ҳимоячи, 32 ёш)

Гюндоган аллақачон “Манчестер Сити” остонасидан бир қадам узоқда. Илкай "Барселона" билан шартнома имзолаш ниятида. Ва унинг агенти бу маълумотни инкор этса-да, манбалар ярим ҳимоячи кейинги икки мавсумни Испанияда ўтказишига ишонч билдирмоқда.

Бернарду Силва (Португалия, ярим ҳимоячи, 28 ёш)

Португалиялик футболчи иккинчи йилдирки, Англияни тарк этмоқчи. Март ойида у 65 миллион евро эвазига “Барса”га ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ бу суммани Бернардуни нишонга олган бошқа бир клуб тўлаши мумкин, яъни “ПСЖ”.

Калвин Филлипс (Англия, ярим ҳимоячи, 27 ёш)

Филлипс жамоага келганидан сўнг таркибга кира оламди ва унинг клубдаги келажаги сўроқ остида. Премьер-лиганинг учта жамоаси Калвинни ёзда трансфер мақсади сифатида кўрмоқда – “Нюкасл”, “Лидс” ва “Вест Хэм”.

Жоау Канселу (Португалия, ҳимоячи, 28 ёш)

"Бавария"да ижара асосида ўйнаётган Канселуни мюнхенликлар сотиб олмоқчи эмас, аммо футболчига "Барселона" қизиқмоқда. Айни пайтда Хосеп Гвардиола Жоауни "Ман Сити"нинг келажак лойиҳасида кўрмайди.

Киритилди: 29.04.2023 13:00. Ўқилди: 5670 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.