Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Германия ва Францияда чемпион номини қачон билиб оламиз?

Топ-5 лигалар ичида чeмпион номи маълум бўлмаган икки лига ҳали ҳам мавжуд. Булар “Бавария” ва “ПСЖ” ўйнайдиган чемпионатлар экани эса диққатга сазовор. Юқоридаги икки клуб ҳам чемпионат тугашига ҳеч қандай интрига қолдирадиган жамоалар сирасига кирмайди. Бу мавсумда эса уларга яхшигина рақобатчилар топилди. Демак, ушбу икки лигадаги асосий интригаларни кўриб чиқамиз.

Германия Бундеслигаси

Нима маълум:

Чемпионлар лигасида "Боруссия Д", "Бавария" ва "РБ Лейпциг" ўйнайди;

“Юнион” ва “Фрайбург” Европа мусобақаларида ўйнайди;

“Герта” Бундеслигадан чиқиб кетди.

Биринчи рақамли интрига: Ким чемпион бўлади?

Ҳалигача жавоб топилмаган асосий савол. Биз “Бавария”нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритишига ўрганиб қолганмиз, энди эса яна бир клуб ғалаба қозонишга бир қадам қолган. Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Майнц”ни мағлуб этса, чемпионликни нақд қилади. "Бавария" ўз навбатида “Кёлн” уйига ташриф буюради. Очколар тенг бўлган тақдирда Мюнхен клуби чемпион бўлади, чунки уларда тўплар фарқи анча юқори.

Иккинчи рақамли интрига: тўртинчи ўринни ким эгаллайди?

"Юнион" ёки "Фрайбург". Ҳозир жамоалар ҳисобида 59 очкодан бор, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича устунлик Берлин клуби томонида. “Юнион” ўз майдонида “Вердер” билан ўйнайди, “Фрайбург”ни эса Франкфуртга қийин сафар кутмоқда.

Учинчи рақамли интрига: олтинчи ўринни ким эгаллайди?

“Баер” (50 очко), “Вольфсбург” (49) ва “Айнтрахт” (47 очко) еврокубоклардан жой олиш учун даъвогарлик қилмоқда. Тўғри, Франкфурт клубида яна битта имконият бор "Лейпциг" билан Германия кубоги финали. Сўнгги турда “Байер” меҳмонда, “Вольфсбург” ва “Айнтрахт” ўз майдонида ўйнайди. Энг осон ўйин Нико Ковач жамоасида, чунки у қуйи лигага тушиб қолган "Герта" билан учрашади. "Байер"ни "Боҳум" билан (омон қолиш учун курашмоқда), "Айнтрахт"ни эса "Фрайбург" билан (тўртинчи ўрин учун кураш) ўйин кутмоқда.

Тўртинчи рақамли интрига: лигани ким тарк этади ва ким ўтиш ўйинида ўйнайди?

Жадвалнинг қуйи қисмида юқори зичлик қайд этилган: “Хоффенхайм” (35 очко), “Аугсбург” (34), “Штутгарт” (32), “Боҳум” (32), “Шальке” (31). Энг кам очко тўплаган жамоа Иккинчи Бундеслигага йўл олади. "Шальке" энг қийин вазиятда қолган. Гелзенкирхенликларнинг очколари кам, сўнгги турда эса “Лейпциг”га қарши сафарда ўйнашади. Штутгартда ниҳоятда муҳим ўйин бўлиб ўтади, унда маҳаллий клуб "Хоффенхайм"га қарши ўйнайди.

Франция Лига 1

Нима маълум:

Чемпионлар лигасида “ПСЖ”, “Ланс” ва “Марсель” ўйнайди;

“Тулуза” Европа мусобақаларида қатнашади;

“Анже”, “Труа” ва “Аяччо” Лига 2га тушиб кетишди.

Биринчи рақамли интрига: ким чемпион бўлади?

Аслида, ҳеч қандай интрига йўқ. "ПСЖ" қолган икки турда иккита мағлубиятга учраган тақдирда ҳам чемпион бўлиши мумкин. Бунинг сабаби парижликларнинг тўплар фарқи катта. 27 май куни “ПСЖ”га “Страцбург” билан сафар ўйинида битта очко олиш кифоя ва олтин медаллар яна пойтахт клубига насиб этади.

Иккинчи рақамли интрига: иккинчи ўринни ким эгаллайди?

Катта эҳтимоллик билан “Ланс” иккинчи ўринда бўлади. Аслида у ҳозир ҳам ўша ерда, “Марсель” эса беш очко ортда қолмоқда. "Ланс" навбатдаги ўйинни аллақачон Лига 2 га тушиб кетган "Ажаччо" билан ўтказади. Ушбу ўйиндаги ғалаба чемпионатнинг иккинчи жамоасига Чемпионлар лигасининг асосий тўридан жой олиш имконини беради.

Учинчи рақамли интрига: Европа Лигасида ким ўйнайди?

Франция кубогини олган “Тулуза” аллақачон у ерда ўйнаши эди. Мамлакатнинг тўртинчи жамоаси Европа лигасида, бешинчиси эса Конференциялар лигасидан жой олади. Тўртинчи ўринга тўртта даъвогар бор: “Монако” (65 очко), “Лилль” (63), “Ренн” (62) ва “Лион” (59). Кейинги турда Александр Головин жамоаси “Ренн” билан куч синашади. Бир ҳафтадан кейин эса “Тулуза” билан ўйнайди. “Монако” еврокубоклардан қуриқ қолиши мумкин, аммо ҳозирча жамоа турнир жадвалида яхши ўринни эгаллаб турибди.

Тўртинчи рақамли интрига: 2-лигага ким тушиб кетади?

Кейинги мавсумда Францияда 20 та эмас, 18 та клуб ўйнайди. Шу сабабдан элита дивизионни бирданига тўртта жамоа тарк этади. Якунга икки тур раунд қолганда охирги мағлубни аниқлаш қолди. “Осер”да 34, “Нант”да 33 очко бор. Кейинги турда иккала жамоа ҳам меҳмонда ўйнайди. “Осер” "Тулуза"га ташриф буюради, "Нант" эса "Лилл"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 25.05.2023 16:00. Ўқилди: 2535 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.