Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Трансфер ойнаси ажойиб янгиликларни етказишда давом этмоқда. Клублар келишувларни расман эълон қилади, оммавий ахборот воситалари эса битимларнинг қизиқарли ва баъзан яширин тафсилотларини тақдим этадилар. Биз сиз учун 5 июль учун асосий маълумотларни тўпладик.

Ди Мария 13 йил аввал тарк этган клубига қайтди

35 ёшли жаҳон чемпиони - 2022 сўнгги мавсумни "Ювентус"да ўтказди. Бироқ клуб аргентиналик футболчи билан янги шартномани узайтирмасликка қарор қилди, гарчи Анхель майдонга тушганида доим фойда келтирган бўлса ҳам. Ди Мария Европани тарк этмай, “Бенфика”га қайтишга қарор қилди. Анхелнинг Европадаги фаолияти айнан Португалияда бошланган. "Бенфика" таркибида у 2009/2010 йилларда Португалия чемпиони ва 2008/2009 ва 2009/2010 йилларда Лига кубоги соҳиби бўлган.

"Тоттенхэм" ўзининг асосий “бойлигини” қўйиб юбормайдими?

The Guardian нашрининг хабар беришича, лондонликлар жамоа етакчиси Харри Кейнга янги шартнома таклиф қилишган. 29 ёшли ҳужумчи "Бавария"га ўтишни хоҳлайди, аммо "Тоттенхэм" футболчини қўйиб юбормайди. Кейннинг "шпорлар" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Демак, лондонликлар олдида учта йўл бор: Харрини катта пулга сотиш, шартномани узайтириш ёки кейинги йил уни текинга қўйиб юбориш. Бироқ ҳужумчининг ўзи трансфер ойнаси очиқ экан, янги шартнома бўйича музокаралар олиб боришни истамаяпти. Сизнингча, "Тоттенхэм" сардорни сақлаб қола оладими?

Манчестер яна бир топ трансферини эълон қилди

"Манчестер Юнайтед" ўзининг биринчи йирик ёзги трансферини эълон қилди. Манкунианликлар Мэйсон Маунтнинг трансферини расман эълон қилишди. 24 ёшли футболчининг "Челси" билан шартномаси тугашига бир йил қолганди. У 2005 йилдан буён “кўклар” сафида эди ва катталар жамоасида 197 та ўйинда майдонга тушган. Футболчи клуб учун рамзий 7-рақамни олди. Маунт “МЮ”да муваффақият қозона оладими?

"Спартак" Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

"Спартак" ҳужумни кучайтира оладиган футболчиларни қидирмоқда. Lega хабарига кўра, клуб "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирган. Бироқ 28 ёшли ўзбекистонлик футболчи РПЛга қайтиш таклифини рад этди. Аввалроқ Шомуродов Россиянинг “Ростов” клубида (2017-2020) ўйнаган, кейин эса Италиянинг “Женоа” клубига кўчиб ўтганди. Ҳужумчига бўлган ҳуқуқлар "Рома"га тегишли, аммо у 2022/2023 йилги мавсумни "Специя" таркибида ўтказди. Шомуродовнинг “Рома” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

"Барселона"нинг ёзги иккинчи трансфери

"Барса" ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Иньиго Мартинес билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 32 ёшли футболчи билан шартнома 2025 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Ҳимоячининг "Барселона" билан шартномасида товон пули кўрсатилган - 400 миллион евро. У Испания терма жамоаси сафида 20 та ўйин ўтказган.

Чаглар Союнжу

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Лестер”нинг собиқ ҳимоячиси Чаглар Союнжу билан шартнома имзолади. 27 ёшли футболчи "тулкилар" билан шартномасини якунлади. Шунинг учун "Атлетико" яхши марказий ҳимоячини текинга олди. Союнжу "Лестер"да 2018 йилнинг ёзидан буён ўйнамоқда. Ўшанда клуб уни Германиянинг "Фрайбург" клубидан 21 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.

“ПСЖ” президентидан Мбаппе ҳақида муҳим хабарлар

Асосий ёзги достон давом этмоқда. Килиан Мбаппенинг келажаги ҳақидаги ҳикоя ҳамон чалкашлигича қолмоқда. Футболчи яна бир йил Парижда қоладими, “Реал”га ўтадими ёки “ПСЖ” билан шартномани узайтирадими, ҳозирча аниқ эмас. Вазиятни парижликлар президенти Носир Ал-Хелайфи изоҳлади: “Менинг позициям жуда аниқ. Ҳар сафар такрорлашни хоҳламайман: биз Килиан қолишини истаймиз. Аммо Килианнинг ўзи қолишни истаса, янги шартнома имзолаши керак. У дунёнинг энг яхши футболчиси, у текинга кета олмайди, бу мумкин эмас”, деди жамоа раҳбари.

Киритилди: 06.07.2023 08:23. Ўқилди: 20912 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.