Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гиннесни забт этган феноменлар

Жаҳон даражасидаги футболчилар рекорд ўрнатиш қобилияти билан машҳур. Ажойиб голларми ёки тенгсиз атлетик ҳаракатлар намойиши бўладими, улар ҳар доим мумкин бўлган чегараларни бузиб ўтишади.

Ушбу ажойиб ютуқлар кўпинча ўйинчиларнинг исмларини Гиннеснинг рекордлар китоби саҳифаларига ёзиб қўйишларига олиб келади.

Келинг, афсонавий рекордлар китобига кирган беш нафар футболчини эсга оламиз.

Эдерсон

Эдерсон дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири. "Манчестер Сити" футболчиси ҳар томонлама замонавий дарвозабон бўлиб, у зарбаларни тўхтатишда зўр бўлишдан ташқари, тўпни ҳам жуда яхши назорат қила олади. Бразилиялик футболчининг 2018 йил май ойида "Этиҳад"да қўли билан майдонга отган тўпи энг узоқ масофага етиб бориш (75,45 метр) бўйича рекорд ҳисобланади.

Неймар - 2 та рекорд

Неймар дунёдаги энг машҳур футболчилардан бири. Бразилиялик ўзининг нозик техникаси ва майдондаги ажабтовур ҳаракатлари билан барчани ҳайратда қолдиради. Неймар икки марта Гиннеснинг рекордлар китобига кирган. 2018 йилнинг ёзида парижликлар уни “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига сотиб олди ва бу футбол тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.

Неймар, шунингдек, Олимпиада ўйинларида урилган энг тезкор гол бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади. У 2016 йилги Олимпиадада Бразилия ва Гондурас терма жамоалари ўртасидаги ўйинда атиги 14-сонияда тўпни дарвозага йўллаган.

Роберт Левандовски - 4 та рекорд

Роберт Левандовски футбол тарихининг энг зўр ҳужумчиларидан бири. Сўнгги йилларда Левандовски гол уриш бўйича кўплаб рекордларни янгилади. Польяк тўртта жаҳон рекордини ўрнатди. 2015 йилда Бундеслига доирасида "Вольфцбург"га қарши ўйинда у захирадан майдонга тушганидан кейин тўққиз дақиқа ичида бешта гол урди.

Роберт энг тезкор хет-трик (3 дақиқа 22 сония), энг тезкор покер (5:42) ва пента-трик (8:59) бўйича рекордчи ҳисобланади. Левандовски заҳирадан тушиб урилган энг кўп голлар сони бўйича ҳам рекордни янгилади.

Лионель Месси - 7 та рекорд 

Лионель Месси - барча даврларнинг энг буюк футболчиси. Ўзининг ёрқин фаолияти давомида у бир нечта рекордларни янгилади. Лео жаҳон чемпионатларида энг кўп марта ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган (11).

Месси Чемпионлар лигасида 50 та гол урган энг ёш футболчи. У бунга 2012 йилнинг апрель ойида 24 ёшида эришган.

Месси 10 та видео ўйиннинг бош муқовасида бўлган, бу дунёдаги барча футболчилардан кўп.

Маълумотларга кўра, у йилига 107 миллион доллар маош олади ва дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади.

2012 йилда Месси Чемпионлар лигаси доирасидаги "Байер"га қарши ўйинда бешта гол урди ва турнирнинг бир ўйинида энг кўп гол урган футболчига айланди.

35 ёшли футболчи фаолиятининг кўп қисмини "Барселона"да ўтказди ва хорижлик футболчиларнинг Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказиши бўйича рекордчи (520 та) ҳисобланади.

2016 йилнинг июнь ойида Панамага қарши ўйинда захирадан майдонга тушган Лео Аргентина учун хет-трик қайд этган Месси Америка Кубоги ўйинида захирадан майдонга тушганидан кейин энг кўп гол уриш бўйича рекордни янгилади.

Криштиану Роналду - 16 та рекорд

Криштиану Роналду - бу феномен ва унинг 16 та Гиннес рекордлари бу ҳақиқатни тасдиқлайди.

Роналду - барча даврларнинг энг яхши тўпурари. Шунингдек, у Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган футболчи (134).

Криштиану 2013/14 йилги мавсумда Чемпионлар лигасида 17 та гол урди, бу мусобақанинг бир мавсуми учун бошқа ўйинчилардан кўп. У 2011/12 йилги Европа Лигасида "Порту" шарафини ҳимоя қилган Радамель Фалкао билан УEФА мусобақаларида бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича рекордчи бўлиб турибди.

Роналду Чемпионлар Лигасининг 2016/17 ва 2017/18 мавсумларида кетма-кет 11 та ўйинда гол урди ва бу рекорд ҳали янгиланмаган.

Криш УEФАнинг барча мусобақаларида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. ЖЧ-2018 доирасидаги Португалия – Испания учрашувида хет-трик қайд этиб, у 33 ёшу 130 кунлигида жаҳон чемпионатида хет-трик қайд этган энг кекса футболчига айланди.

Роналду тўртта мундиалда гол урган ва бу борада Уве Зеелер, Пеле ва Мирослав Клозе билан энг кўп гол уриш бўйича рекордга эга.

Португалиялик афсона, шунингдек, евро-2020 да Мишель Платинини ортда қолдириб, Европа чемпионатида энг кўп гол уриш (14) бўйича рекордчи ҳисобланади.

Роналду - Ла Лига тарихидаги энг муваффақиятли пенальти тепувчи (72).

Гиннеснинг Рекордлар китоби веб-сайтига кўра, Криштиану EA Sports FIFA 18 версияси бўйича йилнинг энг яхши жамоасида 99% рейтингга эга бўлган, бу барча ўйинчилар орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда энг кўп кузатувчиси бўлган спортчи. Роналдунинг Википедия саҳифасига 48 триллиондан ортиқ киши ташриф буюрган ва у эркак спортчи томонидан энг кўп кўрилган саҳифа бўйича рекордчи ҳисобланади.

Яқинда португалиялик футболчи 2023 йил 20 июнь куни Исландияга қарши ўйинда халқаро майдондаги 200-ўйинини ўтказиб, яна бир рекордни янгилади.

Киритилди: 07.07.2023 10:52. Ўқилди: 5862 марта. Фикрлар: 3 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.