Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Ёзги трансфер ойнасини кузатишда давом этамиз. Кечаги кун ҳам қизиқарли миш-мишлар ва эълонларга бой бўлди. Улардан энг қизиқарлиларини сизларга ҳавола этамиз.

“Фенербахче” кучли юриш қилди

Туркия клуби ёзда трансфер бозорининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади. "Фенер" Эдин Жеко, Себастян Шимански, Раян Кент ва бошқа бир қанча янги футболчилар билан шартнома имзолаган бўлса-да, бу билан ҳам тўхтаб қолмади.

Энди Душан Тадич ҳам Туркияда. 34 ёшли серб аввалига "Аякс"дан уни қўйиб юборишни сўраган, кейин эса эркин агент сифатида "Фенербахче"га ўтган. Шартнома икки йилга тузилди.

"Челси" яна бир ёш бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади

Бу сафар Лондон клуби сафига "Сантос"дан 18 ёшли ҳужумчи Анжело Габриэл келиб қўшилди. Истиқболли футболчи билан 5 йиллик шартнома ва трансфер нархи 15 млн еврони ташкил этади.

“ПСЖ” ўзининг ёш юлдузини сотиб олди

Гап бир неча йиллардан бери бўлажак суперюлдуз сифатида кўрилган Хави Симонс ҳақида кетмоқда. Фабрицио Романонинг хабарларига кўра, Париж клуби қайтариб сотиб олиш вариантини фаоллаштирган ва 20 ёшли ярим ҳимоячини ПСВдан 6 миллион еврога олган.

Кейнга нафақат "Бавария" даъво қилмоқда

Маълум бўлишича, "Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси етакчиси "ПСЖ"нинг қисқа рўйхатида бор. The Telegraph нашрининг хабар беришича, Париж ҳужум марказини бир неча ўйинчи билан кучайтирмоқчи ва бир нечта футболчини кўриб чиқмоқда. Француз клуби президенти Носир Ал-Хелайфи “Тоттенхэм” билан дастлабки музокараларни олиб борган ва Кейнга энг яхши таклифни айта олишига ишончи комил. Шу билан бирга, 29 ёшли англиялик футболчининг сотиб олиниши Мбаппе тақдирига боғлиқ эмас. Умуман олганда, энди қарор Кейннинг ўзида.

“ПСЖ” “Ювентус” ҳужумчиси учун 90 миллион евро беришга тайёр

Ва бу ерда Париж ҳужумини кучайтириш учун иккинчи номзод. Алфредо Педулланинг таъкидлашича, "ПСЖ" Душан Влаҳович учун бонусларни ҳисобга олган ҳолда "Ювентус"га 90 миллион евро тўлашга ва 23 ёшли сербнинг ўзига йилига 9 миллион евролик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Кейн мисолида бўлгани каби, “ПСЖ” дастлабки музокараларни ўтказди, аммо ҳозирча фақат Влаҳович атрофидагилар билан. Ҳозирча расмий таклиф бўлгани йўқ. "Ювентус" кутишга тайёр, лекин узоқ вақт эмас, чунки "Челси" Туринда жуда кутилаётган Ромелу Лукакудан тезроқ қутулмоқчи.

"Манчестер Юнайтед" "Бавария" юлдузини нишонга олди

Леон Горецка кутилмаганда Англияга кетиши мумкин. "Манчестер Юнайтед" 28 ёшли германиялик яримҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Sky Sport Germany, аммо рақобат бўлиши мумкин, чунки Европанинг яна икки ёки учта топ-клуби футболчини қўлга киритишни истайди.

"Бавария" агар 40-50 миллион евролик таклиф тушса, Горецкани қўйиб юборишга тайёр. Гап шундаки, жамоа бош мураббийи Томас Тухель ярим ҳимояда Конрад Лаймер ва Жошуа Киммихдан фойдаланмоқчи. Шу билан бирга, Горецка Мюнхенни тарк этишни истамаяпти, аммо захира ўриндиғида ўтирса, фикрини ўзгартириши эҳтимолдан холи эмас.

"Барса" ҳафта ўртасига қадар учта футболчисини сотмоқчи

Каталонияликларнинг режаси ҳақида АS ёзди. Нашрнинг ёзишича, 19 июль, чоршанба кунигача “Барса” яримҳимоячи Франк Кессиэ, қанот ҳимоячиси Сержино Дест ва марказий ҳимоячи Клеман Ланглени сотмоқчи. Шу билан бирга, ҳамма учун талаб бор: Кесси аллақачон "Ювентус" билан музокаралар олиб бормоқда, Дест "Аякс"га қайтиши мумкин, Лангле эса ижара асосида ўйнаган "Тоттенхэм"га.

"Челси" ЖЧ-2022 юлдузи учун курашга қўшилди

Рандал Коло Муани Франция терма жамоаси билан Қатардаги ажойиб ўйинидан сўнг топ-клублар эътиборига тушди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Айнтрахт"нинг 24 ёшли ҳужумчиси Маурисио Почеттино бош мураббий этиб тайинланганидан кейин ўз ўрнини тиклашни давом эттираётган "Челси" томонидан нишонга олинган.

Киритилди: 17.07.2023 10:33. Ўқилди: 7207 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.