Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Биз ёзги трансфер ойнасини кузатишда давом этамиз. Анъанага кўра, биз сиз учун кечаннинг энг қизиқарли трансфер янгиликларини тўпладик.

Садио Мане расман Криштиану Роналду жамоасига қўшилди

31 ёшли сенегаллик вингер Мюнхеннинг "Бавария"сидан "Ан-Наср"га ўтди ва сўнгги хабарларга кўра, янги жамоасида йилига 40 миллион евро олади. Маненинг жамоадошлари Роналдудан ташқари Марсело Брозович ва Алекс Теллес бўлади. Яхши композиция!

Марко Верратти “Ал-Ҳилол” билан шартнома борасида келишиб олди

“ПСЖ”нинг 30 ёшли ярим ҳимоячисининг Саудия Арабистонига трансфери тобора яқинлашаётгандек. Фабрицио Романонинг ёзишича, футболчи ва клуб ўртасида шахсий шартлар аллақачон келишиб олинган. Бу Верратти яқинда "Интер" билан ўртоқлик ўйинида қатнашмаганини билвосита тасдиқлайди.

Марконинг ўтишига фақат “ПСЖ” тўсқинлик қилмоқда. Франция чемпионлари ва “Ал-Ҳилол” келишув суммаси борасида келиша олишмаяпти. Париж 30 миллион евродан кўпроқ пул талаб қилмоқда, саудияликлар эса бундай нархга рози эмас. Янгиликларни кутамиз!

Жанлуижи Буффон фаолиятини якунлайди

45 ёшли афсонавий дарвозабон яқин кунларда футболдаги фаолиятини якунлашини эълон қилади. Жаҳон чемпиони, “Ювентус” билан бир неча карра Италия чемпиони, “ПСЖ” билан Франция чемпиони ажойиб ютуқлар.

Ҳаким Зиешга Саудия Арабистонининг икки клуби қизиқиш билдирмоқда

Афтидан, “Челси”ни тарк этишни орзу қилган 30 ёшли марокашлик ярим ҳимоячи олдида танлов бўлади. Бен Жейкобснинг хабар беришича, "Аш-Шабаб" ва "Ал-Аҳли" Зиешни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аввалроқ, "Ан-Наср"нинг қизиқиши ҳақида маълумотлар тарқаганди.

"Челси" Лесли Угочукву билан шартнома имзолади

Лондон клубининг яна бир трансфери. Угочукву 19 ёшли ярим ҳимоячи бўлиб, у "Ренн"дан 27,5 миллион евро эвазига келган. Футболчи билан катта шартнома имзоланган 7 йиллик. Бу Франция терма жамоасида дебютини ўтказган ажойиб истеъдод эгаси. Ягона савол Лесли дастлабки ўйинларданоқ асосий таркибда ўйнайдими?

"Ливерпул"нинг Ромео Лавия бўйича янги таклифи рад этилди

Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, "Ливерпуль" "Саутгемптон"га 48 миллион евролик таклиф юборган, аммо бу ҳам рад этилган. 19 ёшли ярим ҳимоячи ҳали ҳам камида 58 миллион еврога сотилиши кутилмоқда, бироқ музокаралардаги вазият ўзгариб бораётгани қайд этилган.

"ПСЖ" ҳужумни кучайтириш учун иккита номзодни танлашга қарор қилди

RMC Sport нашрининг ёзишича, парижликлар Харри Кейн трансферининг реаллигига шубҳа қилишмоқда, шунинг учун улар эътиборларини бошқа ҳужумчиларга қаратишган. Биринчиси, 24 ёшли француз Рандал Коло Муани, у учун "Айнтрахт" 70 миллион евро ва бонуслар талаб қилмоқда. Иккинчиси эса “Бенфика”дан 22 ёшли Гонсалу Рамуш. Улар португалиялик учун бундан ҳам кўпроқ - бонусларни ҳисобга олмаганда 80 миллион евро талаб қилмоқдалар. Нархлар чакки эмас-а?

Киритилди: 02.08.2023 11:45. Ўқилди: 2769 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.