Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Европада мавсум эндигина бошланди, аммо жароҳатларга буни аҳамияти йўқ

“Манчестер Сити” янги мавсумга требл эгаси сифатида кирди, бироқ дарров муаммога дуч келди: Кевин Де Брюйне жиддий жароҳат олди. Энг ёмон сценарийда мушакнинг қисман ёрилиши, яъни операция қарори Англия чемпионини 3-4 ой давомида футболсиз қолдиради.

Де Брюйне топ-лигада жароҳат олган ягона футболчи эмас. Мураббийлар ўтган мавсумдаги қишки жаҳон чемпионати туфайли ақлдан озган тақвимдан шикоят қилишди. Балки ҳозир жамоалар Қатар турнирининг оқибатларига дуч келаётгандир. Айни пайтда биз катта чемпионатларда жароҳат олган футболчилар ҳақида
гаплашамиз.

Англия: Пешқадамсиз “шаҳарликлар” ва “Арсенал”да йўқотиш

Премьер-лига энг шиддатли лигалардан бири сифатида бир вақтнинг ўзида бир нечта таниқли футболчиларни йўқотди. Айниқса, Лондон клублари зарар кўрди.

"Арсенал"дан бошлайлик. Микель Артета жамоаси айни дамда асосий таркибнинг иккита футболчисига ишона олмайди. Габриэл Жезус август ойи бошида тиззасини жароҳатлаб олди, кичик жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди ва бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Қайтишнинг аниқ санаси йўқ. Юриен Тимбер учун вазият анча ёмон. Ҳимоячи шу йилнинг ёзида “Аякс”дан 40 миллион евро эвазига ўтган ва Премьер-лиганинг биринчи турида жиддий жароҳат олган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу тиззадаги жиддуй жароҳат. Олдинда бир неча ойлик реабилитация бор.

Яна бир муаммоли клуб - "Челси". Жамоа фаол равишда янгиланмоқда ва шу билан бирга улар кадрларни йўқотмоқда. Марказий ҳимоячи Уесли Фофана бир йил аввал “Лестер”дан 80 миллион евро эвазига келганди, аммо тиззасидаги муаммолар туфайли бу мавсумда бор-йўғи 20 та ўйинда майдонга тушди. Июль ойининг ўрталарида Фофана янада жароҳат олди.

Шунингдек, Кристофер Нкунку яқин орада “Челси”да ўйнамайди. Ҳужумчининг "РБ Лейпциг"дан трансфери анча олдин келишилган эди, ёзда у ниҳоят етиб келди ва Нкунканинг тиззасидан олган жароҳати ноябргача футболдан четда қолдиради.

Расмус Хойлунд ҳам "Манчестер Юнайтед"да ҳали ўйнамаган. Даниялик ҳужумчи август ойи бошида “Аталанта”дан 75 миллион евро эвазига шартнома имзолаганида, у аллақачон белидан жароҳат олган эди.

Испания: “Реал Мадрид”даги фалокат

Агар сизга "Арсенал" ва "Челси"да ҳаммаси ёмон бўлиб туюлган бўлса, бу ерда ҳақиқий фожиа юз берди. "Реал Мадрид" икки асосий ўйинчисини йўқотди, иккаласи ҳам узоқ муддатга. Испания чемпионати бошланишидан уч кун олдин Тибо Куртуа тизза мускулларини шикастлади, шу сабабли клуб зудлик билан янги дарвозабон излашга мажбур бўлди натижада улар "Челси"дан Кепа Арризабалагани ижарага олишди. Ва мавсумнинг биринчи ўйинида ҳимоячи Эдер Милитао “бузилиб қолди” ва бу ҳам тизза бўғимидан жароҳат бўлиб чиқди.

Испанияда жиддий жароҳат олган футболчилар сони бўйича иккинчи ўринни "Реал Мадрид"нинг қўшнилари эгаллаб турибди. "Атлетико Мадрид"да май ойи охирида тиззасидан жароҳат олган ҳимоячи Хосе Мария Хименесни ўйнай олмайди. Унинг қачон майдонга қайтиши ҳозирча номаълум.

Германия: “Бавария” учун минус бир

Бундеслига ғолиблари июл ойи бошида "Боруссия Дортмунд"дан Рафаэл Геррейра билан шартнома имзолаганди. Орадан бир ой ўтмай, португалияликнинг мушаклари ёрилиб, номаълум муддатга сафдан чиқди.

“Байер” ҳужумчиси Патрик Шик ҳам ҳозирча майдонга туша олмаяпти. Март ойида у жароҳат олган. Хизматга қайтиш октябрь ойининг бошида амалга оширилиши керак.

Германиядаги энг қиммат жароҳат олган футболчи Ману Коне. Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси июн ойи охирида тиззасидан жароҳат олди. Яхши хабар шундаки, француз тез орада тузалиб кетади ва катта эҳтимол билан сентябргача майдонга тушади.

Киритилди: 17.08.2023 14:07. Ўқилди: 2399 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.