Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бундеслигада мураббийлар компанияси

Газетамизнинг аввалги сешанба сонларида Европа миллий чемпионатлари янги мавсуми старти баҳона АПЛ, Ла Лига ва «А» серия клублари бош мураббийлари ҳақида яхлит маълумот тақдим этгандик sports.ru сайтининг қулай тасвирлари ёрдамида. Бугун шу мавзу давоми ўлароқ, Бундеслига мураббийлари гуруҳига назар соламиз. Хўш, Германия чемпионати қайси бош мураббийлар билан эътиборга молик?

БУНДЕСЛИГА (Германия)

Юлдузлар гуруҳи қандай? Томас Тухель Германия чемпионатининг асосий рок-юлдузи ролида. Нико Ковач ва Марко Роуз эса ундан бироз пастроқда. Маҳаллий юлдуз - Кристиан Штрайх ҳам иштиёқли «Фрайбург» билан эътибор марказида. 2012 йилдан буён камтарин клубда ишлаётган ушбу мутахассис узоқ вақт битта жамоадаги фаолияти давомийлиги бўйича Бундеслига мураббийлари орасида 1-ўринни бўшатгани йўқ. Лекин ҳар до-им вақти келиб, йирикроқ наҳанг чиқади, барибир. Мана, энди Бундеслигага 2007 йилдан буён «Хай-денхайм»­ни бошқариб келаётган Франк Шмидт қадам босди. 

Янги шартномалар. Гер-мания элит ли-гасида янги мураббийлар кам, тўғрироғи, атиги икки нафар - «Айнтрахт»­даги Дино Топмеллер ва Менхенгладбах «Боруссия»си бошқарувини қўлга олган Херардо Сеоне. Иккинчиси «Байер»да натижа кўрсатолмади, балки бу сафар муваффақият қозонар... Топмеллер эса вақтида «Бавария» штабида ёрдамчи мураббий ролини бажарган ва энди мустақил лойиҳага киришди.

Кимларни алоҳида кузатиш керак? Албатта, аввало, Томас Тухелни. «Бавария» ёзда бутунлай қайта шакллантирилди, айрим «ноқис»лардан қутулди ва янги кампанияга тайёр, гарчи Германия суперкубоги учун баҳсда «РБ Лейп­циг»дан кучли «тарсаки» қабул қилиб олган бўлсада. Тухель эҳтимол, Мюнхенда ЧЛ шоҳсупасини кўзлаётгандир. Хаби Алонсо ҳам ўз иши билан қизиқиш доирасида. «Ба­йер» ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида испаниялик мутахассис қўл остида катта сакрашни амалга оширди. Алонсо янги мавсумда ҳам суръатни пасайтирмаслик ниятида. Яна Урс Фишер ва «Уни-он» ҳам диққат марказида бўлиши тайин. Ахир Берлин жамоаси ЧЛ-да дебют қи-лади. Фишер ҳам ички, ҳам ташқи фронтни бирдек назорат остига олиш салоҳия­тига эгами? Бу вақт ҳукмидаги савол, албатта.

Ким биринчи бўлиб истеъфога чиқиши мумкин? Ҳозир бу хусусда қан-дайдир тахминни илгари суриш қийин. Аммо икки на-фар «ном­зод»ни ажратиб кўрсатиш мумкин - Эдин Терзич ва Херардо Сеоне. Ҳар ҳолда, Дортмунд «Боруссия»сида навбатдаги сотув кампанияси кузатилди ва бунинг таъсирида бош мураббий «оқиб» кетиши» ҳеч гап эмас. Қолаверса, Терзичга тайёр чемпионликни қўлдан чиқариш азоби ҳам халақит бериши мумкин. Сеоне эса 2015 йилдан буён Менхенгладбах жамоасида иш бошлаган 6-мураббийдир. Яъни иккинчи «Боруссия»да мутахассисларни кўп ушлаб туришга одатланишмаган. Шундай экан, швейцариялик имкон қадар тезроқ натижа келтириши керак. Албатта, «биринчи бўлиш» қисмати Пеллегрино Матараццо, Оле Вернер, Томас Лех ёки Энрико Маасен бошига тушиши ҳам мумкин. Шунингдек, Томас Тухель дастлабки истеъфо сабабчисига айланишдан тўлиқ ҳимоя­ланмаган, барибир.

Яна нима? Мураббийлар бўлимининг энг ёш вакиллари Бундеслигада тўпланишган. Чемпионат клублари бошқарувчилари ўртача ҳисобда атиги 46 ёшдалар. Дейлик, Оле Вернер энди 35 ёшдан ҳатлади. Энг «кекса» мураббий Штрайх эса 58 ёшда. Қолаверса, Бундеслига - бу тактик схемалар, ўйин тузилмалари ва чизгилари бўйича инқилобчи-инноваторлар чемпионати.

Киритилди: 29.08.2023 16:46. Ўқилди: 1046 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.