Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўн саккизга кирмаган юлдузлар

Кўпгина клубларда ўзини танитишни бошлаган ёш футболчилар бор. Эҳтимол, бу потенциал юлдузлардир, шунинг учун уларга доимо қизиқиш ортиб боради. Ёш футболчилар учун курашда доимо юқори рақобат мавжуд бўлиб, бу уларнинг ривожланишини кузатишни янада қизиқарли қилади. Келинг, 18 ёшгача бўлган истиқболли футболчиларни кўриб чиқамиз.

Матис Тель (“Бавария”, 18 ёш)

У 2022 йилнинг ёзида “Ренн”дан “Бавария”га ўтганди. Трансфер суммаси 20 миллион еврони ташкил қилди. Мюнхенликлар ёш форвардга ишонишди ва у ўз навбатида рақобатдан қўрқмади. Ўтган мавсумда франциялик футболчи майдонда ҳар бир учрашувда бор-йўғи 18 дақиқа ўтказган бўлса-да, Бундеслиганинг 22 ўйинида 5 та гол урган. Жорий мавсумда ҳам Матис кўп вақт олмайди, бу унинг ёши ва Харри Кейн жамоага келгани ҳисобига. Аммо Тель ўз имкониятларидан фойдаланишда давом этмоқда. У Бундеслигада 5 та ўйинда 3 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Уоррен Заир-Эмери (“ПСЖ”, 17)

Бундан бир неча йил олдин унчалик таниқли бўлмаган йигитлар “ПСЖ”да ўйнаши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эди. Кристоф Галтье ўтган мавсум бошланишидан олдин ҳамон ёшлар жамоасида бўлган иқтидорли ярим ҳимоячи Заир-Эмерини тарбиялашдан қўрқмади. Охирги Лига 1да франциялик футболчи 26та ўйин ўтказиб, 2та гол урган. "ПСЖ"нинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрике футболчининг истиқболига юқори баҳо беради.

Ламин Ямал (“Барселона”, 16 ёш)

Ямал мавсум бошида энг кўп гапирилган ёш футболчилардан бирига айланди. Ёш вингер нафақат "Барселона"да ёрқин дебют қилди, балки бир қанча рекордларни ҳам ўрнатди. Жорий мавсумда у Ла Лиганинг 7 та ўйинида ҳозирча атиги 1 та голли узатмани амалга оширди. Аммо вақт ўтиши билан унинг фаолияти яхшиланиши эҳтимоли бор. Кўпчилик мутахассислар, жумладан Хави ҳам йигитнинг катта салоҳиятини қайд этишмоқда.

Эндрик (“Палмейрас”, 17 ёш)

"Реал" "Палмейрас"дан Эндрик трансферини олдиндан белгилаб қўйган. Битим суммаси 37 миллион еврони ташкил этди. Бразилияликлар яна 25 миллион бонус олишлари мумкин. Ёш ҳужумчи келаси ёзда 18 ёшга тўлганда "Лос Бланкос"га ўтади. Жорий мавсумда Эндрик Бразилия А сериясида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Ҳаммаси бразилияликнинг "қироллик клуби" тизимида ўзини қандай кўрсатишига боғлиқ бўлади.

Эван Фергюсон (“Брайтон”, 18 ёш)

Фергюсон 2021 йилдан бери "Брайтон" тизимида. Аммо у ҳақида нисбатан яқинда, "Нюкасл"га қарши ўйинда хет-трикдан сўнг гапирала бошланди. Гарчи ўтган мавсумда ҳам ёш ҳужумчи яхши ўйнади. Премьер-лиганинг 19 учрашувида 6 гол ва 2 голга ассистентлик қилган. Энди ирландиялик машҳурроқ. Ёзда “Манчестер Юнайтед” футболчини сотиб олмоқчи эди, бироқ “чайкалар” 50 миллион фунтлик таклифни номақбул деб ҳисоблашди.

Витор Роке (“Атлетико Паранаенсе”, 18 ёш)

Каталонияликлар ёш форвардни трансфер қилиш бўйича келишувга эришдилар, бироқ уни бир муддат ҳозирги жамоасида қолдиришди. Битим суммаси бонусларни ҳисобга олмаганда 40 миллион еврони ташкил этди. Аввалига Роке келаси ёзда жамоага ўтиши ҳақида хабар берилганди. Охирги хабарларга кўра, бразилиялик футболчи январ ойидаёқ Ла Лигада иштирок этиши мумкин. Бразилия А сериясининг жорий мавсумида Роке жароҳатигача 22 та ўйин ўтказиб, 11 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 30.09.2023 15:16. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.