Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бавария" Нойер ва Мюллер билан шартномани узайтирадими?

"Бавария" президенти Герберт Хайнер дарвозабон Мануэль Нойер ва ярим ҳимоячи Томас Мюллернинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

“Нойер? Агар ҳамма нарса яқинда бўлгани каби ривожланса, янги шартномага қарши ҳеч нарса йўқ. Лекин биз ҳозир Нойерга вақт берамиз, кейин эса клуб раҳбарияти у билан хотиржам ўтиришади. У аллақачон ўзининг энг яхши формасига киришганга ўхшайди. Мануэль "Бавария"да нима борлигини билади ва биз унда нима борлигини биламиз. Мюллер? У клуб фахрийси - энди унга ўхшаган ҳеч ким бўлмайди. Аммо Томас билан ҳам шошилишнинг ҳожати йўқ. У ҳаммамиз уни қанчалик қадрлашимизни билади.

Мюллер ва Нойерни ўйинни тугатгандан сўнг клубда бошқа лавозимларда сақлаб қоламизми? Келажакда Нойер, Мюллер ва Бастиан Швайнштайгер каби футболчиларни “Бавария”га ўтишини кўришдан хурсанд бўлардим. Бу оилавий муҳит мухлисларимиз ва жамоамиз аъзолари томонидан ҳам қадрланади", - деди Хайнер Bayern and Germany билан суҳбатда.

Нойер 2011 йилдан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда. Бу вақт ичида у 491 та ўйин ўтказиб, шулардан 235 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган, қолганларида эса 386 та гол ўтказиб юборган. 37 ёшли дарвозабоннинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Мюллер "Бавария" тарбияланувчиси ва академиядан асосий жамоагача бўлган йўлни босиб ўтган. 34 ёшли ярим ҳимоячи немис клуби сафида 679 ўйин ўтказиб, 237 гол урган ва 261 голга ассистентлик қилган. "Бавария" билан шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 09.11.2023 10:32. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.