Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Стоичков: "Беллингем "Golden Boy" мукофотига лойиқ эмасди. У ўзи нима ютди?"

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Европанинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган 2023 йилги "Golden Boy" мукофотини қўлга киритишга лойиқ эмаслиги ҳақида фикр билдирди.

Стоичковнинг фикрича, бу совринга "Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиала кўпроқ лойиқ эди.

"Мен Беллингемнинг фойдалилигига эътироз билдирмайман. У дунёдаги энг иқтидорли футболчилардан бири: жуда зўр, жуда ақлли футболчи. Мен учун у Лаудруп, Кака ва Пол Погбанинг аралашмаси. Унинг келажаги порлоқ. У навбатдаги "Олтин тўп" учун Мбаппе ва Холанд билан рақобатлашади.

Лекин билмоқчиманки, у 2023 йилда "Боруссия" ва "Реал"да нима ютган? Ҳеч нарса. Бу голларнинг барчаси "Реал Мадрид"га қанчалик муваффақият келтирди? Келинг, Бундеслига қандай якунлангани ҳақида гаплашайлик. "Боруссия" чемпионат якунланишига бир тур қолганида "Бавария"дан икки очколик устунликка эга бўлди. Улар ўз майдонида “Майнц” билан, “Бавария” эса сафарда “Кёльн” билан ўйнади. Ва охирига 5 дақиқа қолганда нима бўлди? Тухель Мусиалани майдонга туширди, у якунда 2:1 ҳисобини "Бавария" фойдасига ҳал қилди. "Боруссия" эса 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва чемпионликни қўлдан чиқарди. Тўплар фарқи ёмонроқ бўлгани учун", - деди Стоичков Mundo Deportivo нашри билан суҳбатда.

Ўтган ёзда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасидан "Реал"га ўтган 20 ёшли Беллингем Мадрид клубидаги дастлабки 14 ўйинида 13 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21.11.2023 19:24. Ўқилди: 3012 марта. Фикрлар: 55 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.