Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кейн ва «Бавария»: қойилмақом мувофиқлик

«Тоттенхэм»да етарлича гол урган, аммо совринсизликдан эзилган Гарри Кейн «Бавария» ҳужумига «узукка кўз» каби мос тушди.

Ҳар ҳолда, англиялик тўпурар ақлга сиғмас статистикаси билан Бундеслига стар-тини шунчаки, «ёндирди». Эҳтимол, у жорий мавсум якунида совринсизлик балосидан ҳам қутилар...

«Боруссия» (Дортмунд)га аталган «хет-трик». Гарри Кейн «Боруссия» Д. билан биринчи ўйин (4:0)даёқ «хет-трик»ка эришиб, ўз даражасини кўрсатиб қўйди. «Бавария» ҳаётида бундан олдин бирор футболчи Бундеслигадаги асосий рақибга қарши илк учрашувни 3та гол билан безаган эмасди.

Даҳшатнамо суръат. Диққат қилинг, Кейн атиги 14та ўйинда голлар сони бўйича «Бавария»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши тўпурари натижасини такрорлади. Оддий айтганда, Гарри бу оралиқда рақиблар дарвозасини 17 марта нишонга олди. Серж Гнабри бутун 2023|2024 йиллар мавсумида шунча гол билан клубнинг бош голеадори мақомини олганди. Унга 17та гол уриши учун 34та ўйин керак бўлган. Фарқ­ни қаранг...

Энг яхши голеадор натижаси бўйича. Гарри Кейн Бундеслиганинг дастлабки 11та турида 17та голдан хирмон ясади. Таққослаш учун айтсак, Германия чемпионати-2022/2023 бош тўпурари Кристофер Н'Кунку мавсум бўйи 16та гол тўплаганди. «РБ Лейп­циг»нинг собиқ ҳужумчиси бунинг учун 25та ўйинда майдонга тушган.

57 дақиқада 1та гол. Гарри Бундеслиганинг дастлабки 11та турида жами 962 дақиқа ҳаракатланиб, 17та гол ҳосил қилди. Демак, Англия миллий жамоаси етакчиси бу оралиқда 1та гол учун ўртача ҳисобда 57 дақиқа сарфлади. Чиндан ҳам, фантастика, дарҳақиқат, даҳшат...

 А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Киритилди: 25.11.2023 23:33. Ўқилди: 1645 марта. Фикрлар: 0 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.