Кириш Регистрация

STD.UZ/BAVARIYA

Бавария

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Вирц ва Мусиала: Бундеслига чемпионлиги пойгасини ҳал қила оладиган вундеркиндлар

Хаби Алонсонинг "Байер"даги инқилоби жорий мавсумнинг ўзига хос лаҳзасига айланди. Фармацевтлар 2023/24 йилги мавсумда барча мусобақаларда 31 ўйинда мағлубиятга учрамаган ва Бундеслигада 5 очко фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Уларнинг ортида Томас Тухелнинг “Бавария”си турибди. Улар бир-бирини мисли кўрилмаган чўққиларга кўтариб, Бундеслигада жами 105 очко тўплашди, бу эса мавсумнинг 20 учрашувидан сўнг кучли икки жамоа учун Германия чемпионати тарихидаги рекорд ҳисобланади.

Иккала жамоанинг шов-шувли савияларида 20 ёшли бир жуфтлик катта рол ўйнади. Флориан Вирц ва Жамол Мусиала сўнгги йилларда Германиядан чиққан энг ёрқин истеъдодлардан иккитаси. Терма жамоа қийналаётган бир пайтда ёш ярим ҳимоячилар Юлиан Нагельсманн қўл остида шу ёзда Евро-2024 га ўз таркибини руҳлантира олишларига умид уйғотди. Унгача улар сўнгги йиллардаги энг қизиқарли Бундеслига чемпионликларидан бири учун клуб даражасида шиддатли кураш олиб боришади.

Ҳали ўсмир бўлган Виртз 2020 йил январ ойида “Кёлн”дан "Байер"га келиб қўшилди ва ўша мавсум тугагунига қадар асосий жамоада дебют қилди. Қизиғи шундаки, у "Бавария" дарвозасига гол урди ва 17 ёшу 34 кунлигида Бундеслигадаги энг ёш тўпурарга айланди. Вирц тезда катталар футболида ўзини намоён қилди ва 2020/21 йилги мавсумда барча мусобақаларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

2021/22 йилги мавсумда Флориан барча мусобақаларда 31 та ўйинда 10 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди ва яна фақат Диаби ўйинда кўпроқ имкониятлар яратди. Виртзнинг мавсуми март ойи охирида тугаганини ҳисобга олсангиз, бу рақамлар янада таъсирчанроқ бўлади. Ўзининг туғилиб ўсган Кёлн шаҳрига қарши ўйинда тиззасининг олдинги хоч бўғимларидан жароҳат олди, шу сабабли кейинги йилнинг январига қадар майдонга тушмади. Баъзилар Флориан қайтганида ўша футболчи бўлиб қоладими, деб ҳайрон бўлишди, аммо бу саволлар узоқ вақт муҳокама қилинмади.

2023 йил 22 январда қайтганидан бери Вирц “Байер” таркибида 54 та ўйинда майдонга тушди 12 та гол урди ва 23 та голли узатмани амалга оширди, ўшандан бери топ 5 лигадаги барча ўйинчилардан кўп. Фақатгина "Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш ўйинда кўпроқ имконият яратди. Виртз жорий мавсумда барча мусобақаларда 8 та гол ва 15 та голли узатмага эга. У яратилган имкониятлар бўйича топ-5 лига футболчилари орасида пешқадам (64) ва потенциал голлар бўйича Салоҳдан кейин иккинчи (19/18).

Мусиала Вирц билан бир хил йўлдан борди. У ҳам ҳозирги клубида ёшлар тизимидан ўтмаган. Жамол 2019 йилда "Челси" академиясини тарк этганидан кейин "Бавария" билан шартнома имзолаган эди. У Бундеслигадаги дебютини Вирцдан бир ой ўтиб ўтказди. Леверкузенлик йигит каби унга мослашиш учун кўп вақт керак бўлмади. Мусиаланинг "Бавария" учун биринчи голи "Шальке"ни 8:0 ҳисобида мағлуб этди ва у 17 ёшу 205 кунда клуб тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.

У 2020/21 йилги мавсумда 11 марта ва 2021/22 йилги мавсумда 18 марта майдонга тушиб, 8 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширганидан сўнг мунтазам ўйнай бошлади.

Кингсли Коман ва Альфонсо Дэвис дриблингда Мусиалани ортда қолдирди, аммо унинг жамоага таъсири кучайиб бораётгани, хусусан, Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши ўйинда яққол кўринди, Жамол "Бавария"га кетма-кет ўнинчи Бундеслига чемпионлигини тақдим этди. Мусиаланинг ўтган мавсумда стартлар сони кескин ошди - жами 36 та. Ўша пайтда "Бавария"нинг бошқа ҳеч бир футболчиси барча мусобақаларда 47 дан ортиқ ўйин ўтказмаган. Жамол 29 очко (16 гол, 13 голли узатма) қўлга киритди ва мавсум охирида янада ҳал қилувчи бўлди.

Жамол ўтган мавсумда барча жамоадошларига қараганда 12 та кўпроқ имконият яратди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 24 ўйинда 7 гол ва 3 голга ассистентлик қилган. У Мюнхен клуби учун миллий чемпионатда ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам муҳим футболчи ҳисобланади.

Европа чемпионати бошланганда Вирц ҳам, Мусиала ҳам 21 ёшда бўлади. Барча эътибор мезбон мамлакат сифатида Германияга қаратилиши сабабли улардан натижа кутилади.

Киритилди: 12.02.2024 16:30. Ўқилди: 1605 марта. Фикрлар: 1 та.

Бундеслига

ЕЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бавария 10 23
2 Копенгаген 8 8
3 Галатасарой 6 5
4 Ман. Юнайтед 6 4

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Германия суперкубоги

Финал
14.08.2016
23:30 Боруссия Д
0:2
Бавария

Сўнгги учрашув

20.11.2030. Бундеслига. 14-тур.
13:18
Бавария
2-0
Айнтрахт Брауншвейг

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.